Алиев Тўлқин Тургунович Тошкент молия институти


 нафар, магистратура учун – 10


Download 21.2 Kb.
bet3/3
Sana23.04.2023
Hajmi21.2 Kb.
#1387545
1   2   3
Bog'liq
мақола-олий таълим

50 нафар, магистратура учун – 10 нафар хотин-қизга ҳар ўқув йилида «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади. Энди ҳар йили ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун 300 тадан мақсадли квота ажратилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги Ф-60-сон фармойишига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари умумий квотаси 121 395 та этиб белгиланди. Жумладан, бакалавриатга 110707 (шундан кундузги таълим шаклига – 77 477, сиртқи таълим шаклига – 26 095, кечки таълим шаклига – 3 725, масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар) ва магистрага 10 688 нафар ўрин ажратилди. Шу билан бирга, молиявий мустақиллик берилган 36 та давлат ОТМнинг тўлов-контракт бўйича 50 мингдан ортиқ абитуриент олиш бўйича қабул параметри кузатув кенгашлари қарори билан тасдиқланди. Натижада жорий ўқув йилида қабул параметри ўтган йилга нисбатан кескин ошди. Молиявий мустақиллик берилган олийгоҳлар томонидан магистратурага 2 904 нафар талаба қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан олий таълим ташкилотлари учун академик ва ташкилий, шунингдек, молиявий мустақилликнинг берилиши ҳамда Кенгашлар ваколатларининг кенгаяётгани таълим соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, сифатли таълим хизматларини таъминлаш ва бу борада Президент ҳамда ҳукуматимиз белгилаб берган вазифаларни тўла-тўкис адо этиш орқали мамлакатимиз тараққиётини белгилаб берувчи салоҳиятли кадрлар тайёрлашга кенг имкониятлар яратади.

1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947- сонли Фармонининг
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлар тўплами, 2017 йил, 6-сон,
70-модда.

2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ishlarini ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2789-сонли Қарори//”Халқ сўзи”, 2017 yil 18 февраль.

3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5847-сонли Фармони//Lex.uz.

4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони//Lex.uz

5 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947- сонли Фармонининг
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”//Lex.uz

6 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони//Lex.uz



Download 21.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling