Алиев Тўлқин Тургунович Тошкент молия институти


Download 21.2 Kb.
bet1/3
Sana23.04.2023
Hajmi21.2 Kb.
#1387545
  1   2   3
Bog'liq
мақола-олий таълим

Алиев Тўлқин Тургунович


Тошкент молия институти
“Ижтимоий фанлар”
кафедраси ўқитувчиси

Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу — илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз
билан чамбарчас боғлиқ.

Шавкат Мирзиёев



Янги Ўзбекистонда Олий таълим тизимини ислоҳ этиш – тараққиёт гаровидир
Бугун янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти сафида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Мамлакатдаги ҳар бир соҳа замонга хос ва мос тарзда ривожлантирилиб, ҳар бир соҳада янгиланиш нафаси уфурмоқда. Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш бугунги кунда учинчи ренессанс шаклланиш жараёнининг асосий эхтиёжлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони1, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2789-сонли Қарори2, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги
ПФ-5847-сонли Фармони3, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонига4 асосан бугунги кунда Олий таълим соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган масалалар, олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълимда янги педагогик ва инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш зарурлиги ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.
Ҳаракатлар стратегияси даврида олий таълим тизимини ислоҳ қилишга оид қатор самарали ишлар амалга оширилди. Хорижий мамлакатлар билан қўшма таълим дастурлари доирасида 64 та янги касб бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Олий таълим муассасалари сони 2016/2017 ўқув йилида 
Download 21.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling