Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Download 0.87 Mb.
bet23/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

МАНЗАРА КОМПОЗИЦИЯСИ


Бизни ўраб турган табиат чексиз ранг-баранг ва гўзал. Қуёшнинг ёғдуси ранглар оламига беқиёс гармония ато этади. У доимо, узлуксиз қишу-ёзда ҳам, баҳор ва кузда ҳам табиатнинг юзини очади.


Қорли тўфонлардан сўнг ўрмондаги қиш манзаралари ҳам мўъжизавийдир. Бошларига оқ телпакларини кийган дарахтлар, жуда мафтункор, ерларда ва далаларда оқ, кристаллсимон марвариддек ялтирайди.
Баҳорда эса, табиатнинг ранглари тез ва бетакрор ўзгаради. Гарчи қорлар тугамаган бўлсада, унинг тагидаги дастлабки илк ўсимликлар - бойчечаклар бош кўтаради.
Ёз келади. Далаларда зангор, сафсар, бинафша рангли камалак тўлқини барқ уради.
Куз эса олтин. Чинакам олтин. Заъфарон барглар ички армонни эслатади. Ва лекин ҳаёт, табиат гўзалликка бой. У давом этади.
Замонавий манзара, оддий ва лекин мислсиз кўнгилга яқин, қадрдон. Каналлар қазилган, сунъий денгизлар қурилган, электр тармоқларини соч каби чўзилганлиги, нефть устунлари, улкан янги қурилишлар ва ҳоказо, кўплаб, она юртнинг қиёфасини кўрсатувчи белгилардир.
Инсон учун табиатдан завқ олиш, табиат қўйнидачалик бўлмаса ҳам, инсон нафақат табиатнинг энг чиройли ҳолатларини сезиш билан бирга, балки унинг маъюсона кўринишларини ҳам идрок этади. Манзара инсон руҳини мустаҳкамлайди, унинг қалбини бойитади. Ва қайсики инсон ҳаётни севар экан, рассомлар табиатни тасвирлашга уринаверадилар.
Айримлар манзарани тасвирлаш учун яхши кўринишли жой танлашгина кифоя қилади деб ўйлайдилар. Бу нотўғри фикр, рассом табиатни кўринишидан нусха олмайди, у табиатнинг ифодали образини яратади. Манзара ўзида кайфиятни бериши, ўзида маълум мазмун ва ғояни акс эттирмоғи керак.
П.Жалиловнинг «Абадий уйқуда» картинаси унинг табиатни чуқур билиши натижаси ўлароқ яратилган. Абадий улуғ ва шиддатли булутлар тўфони, ва кичик мозордаги қўш дарахт, буларни барчаси томошабинга таъсир қилади. Ҳаётнинг моҳияти ҳақида чуқур фалсафий ўйларга олиб келади, табиатнинг абадийлиги ҳақида фикр уйғотади. Рассомнинг табиатни яхши билиши, тушуниши, кенг ва бепоёнлигидан таъсирланиши унинг учун умумлашма образ яратишга олиб келган ва ўзининг мураккаб туғёнли мулоҳазаларини ифода этишга имкон берган (45-расм).
Рассом картина композицияси устида ишлар экан, унда фавқулотда ва ортиқча деталларни олиб ташлашга, умумлашган шакллар орқали умумий ранг гаммасини, кайфиятини, мазмуни ва ғоясини ифода этишга уринди.
Рассом Б.В.Иогансон табиат гўзаллигини бериш, унинг моҳиятини ифодалаш тўғрисида қайғуриб ёш рассомларга қатъий та-йинлаб шундай дейди: «. . . Барча ортиқчаликлар олиб ташлангандан сўнг, гармония ва табиатнинг мусиқавий ҳалати қолади. Худди шугина инсониятнинг юрак торларига таъсир этади»
Манзара устида ижодий иш олиб бориш композицион изланишлар ва кўплаб этюдлар ёзишни талаб қилади. Этюдни картинада такрор қилиш ярамайди, чунки этюд асар ғоясига тўлиқ мос келмаслиги мумкин. Рассом аста-секин ўйланган обзор ва манзаранинг асосий деталлари шаклини, колоритнинг ҳолатини топиб боради.
Манзара устида ишлашнинг рангтасвирни бошқа жанрлари билан умумий томонлари ҳам бор. Худди бошқа ердагидек манзарада ҳам мавзу танлаш, мазмунни топиш, асар ўлчами ва форматини аниқлаш, қисмларнинг ўзаро бир-бирига алоқадорлигини топиш, тасвирнинг яхлитлиги ва бирлигига эришиш назарда тутилади. Композициянинг кўриш қонунлари манзара учун ҳам ишлатилади.
Бироқ, манзара композицияси айрим ўзига хосликларга ҳам эгадир.
Манзара учун характерли хусусиятлардан бири бу катта фазовий кенглик зарурлигидир, натижада шунинг ичидан фазовий планлар ва тасвирнинг фазовий кетма-кетлиги келиб чиқади.
Биринчи план, манзаранинг ғоявий мазмунини очиб беришга ва масштабли идрок этишга, манзара қисмларини тонал ва катталик жиҳатдан тўғри тасаввур беришга ёрдам беради.
Манзарани қуришда ер ва осмонни ўзаро ўлчамли ва мақсадга мувофиқ жойлаштириб олиш катта аҳамиятга эгадир. Ҳар бир қисмнинг ўлчамлари у ёки бу фикрни пластик тарзда ифодалашда рассомнинг мақсадига кўра мазкур ўлка учун характерли хусусиятларини кўрсатишда зарурий аҳамият касб этиши мумкин.
Яна шуни ҳам хал этиш зарурки, манзаранинг асосий объектларини тонал ва ранг муносабатларини ифодалаш ва шунингдек, шу икки асосий тушунча ичидаги бошқа катта планларни нисбатларини ҳам ҳал этиб олиш зарур бўлади.
Бунда, ерда: ўрмон, дарё, алоҳида қишлоқлар, қурилишлар, осмонда булутларни ва улардаги ёруғ сояларни назарда тутилмоқда. Бу объектларнинг тус ва ранг товланишлари яхлит гармония ёки уйғун колорит ҳосил қилиши зарур. Манзарада қандай ранглар ишлатилмасин, улар ягона ранг гаммасидан чиқиб кетмаслиги керак. Агарки, манзаранинг ранглари умумий гаммага бўйсунмай олдинга чиқиб кетар бўлса, бунда таркибий гармония бузилган ҳисобланади. Манзара композициясида манзара ҳосил қилувчи борлиқни мувозанати, турли оч ва тўқ силуэтли объектларни ритмик такрорланиши ҳам муҳим рол ўйнайди. Манзарада объектларни фақат ўнга ёки чапга жойлаштириб қўйиши ярамайди. Холат юзасида уларни катта ёки кичик мувозанат билан жойлаштиришга харакат қилиш лозим.
Манзарада объектларни қатъий симметрик холда жойлаштириш тавсия этилмайди. Чунки аниқ симметрия табиий кўринмайди.
Манзара композициясида кўриш нуқтасини танлаш ҳам асосий композицион ечимга эришишда муҳим аҳамият касб этади. Горизонт паст олинганда, олдинги план предметлари улуғ ва виқорли кўринадилар. Бошқа холларда горизонтнинг юқори олиниши яхши натижа беради: бунда манзара кенг, чуқур ва чексиз кўринади. Манзара устида ишлаш қўйидаги босқичларда олиб борилади:
1. Қаламда эскиз бажариш;
2. Манзаранинг ғояси ва мазмунига жавоб берувчи натурадан қоралама ва этюдлар бажариш;
3. Тонал ранг эскизлари устида ишлаш;
4. Композициянинг ҳақиқий катталигида (картонда) эскиз бажариш.
Рангдаги эскиз этюднинг қандайдир такрорланмаси эмас, балки рассомнинг кузатишлари ва таъсирланиш натижасидаги ўйларининг танлаб олинган кўриниши ечими бўлиши даркор. Унда асарнинг образли шаклдаги ғояси, тасвирланаётган объектга Рас-сомнинг муносабати акс этмоғи зарур. Манзара композициясида ёритилганлик ҳолати ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Манзаранинг рангли қурилиши ва унинг колорити бу ҳолатга бўйсуниши керак.
Эскиздан сўнг ранг билан натурал катталикда якуний эскиз бажарилади. Манзаранинг чизиқли тасвири картондаги ишнинг энг маъсулиятли босқичидир. Картонда маълум форматда композицион жойлаштиришнинг масаласи узил-кесил ҳал этилади, чизилувчи деталнинг қисмлари жойлашиши ва ўзаро муносабатлари (нисбатлари) ҳал этилади. Бу иш жараёнида картинага материал йиғиш, манзаранинг алоҳида қисмларини натурадан қўшимча чизгилар қилинади. Этюд-материал рассом учун картинага механик тарзда олиб ўтиш учунгина эмас, ижодий мақсадни амалга оширмоқ учун ёрдам берувчи натуравий маълумотнома ҳисобланади (45-расм).

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling