Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 73.62 Kb.
bet6/16
Sana19.01.2023
Hajmi73.62 Kb.
#1103034
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Aliment haqida

ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6. Гаровга қўювчи қуйидагиларга мажбур:
а) гаровга қўйилган мол-мулкнинг йўқолишидан, енгиб бўлмас куч оқибатида юз берган хавф ёки офат сабабли етишмаслиги ёки шикастланишидан, гаровга қўювчининг давлат органлари томонидан хўжалик фаолиятини тугатиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки ноқулай таъсир қилувчи (гаров предмети мусодара қилиниши, гаров предмети реквизицияси)дан, шунингдек, ночор (банкрот) деб ҳисоблаш ёхуд ўзини банкрот деб эълон қилишдан гаров предметининг тўла қиймати бўйича ўз ҳисобидан суғурталаш;
г) гаров предметини бошқа гаров учун ўтказмаслик;
д) ҳар ойлик алимент тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда давлат ижрочисини хабардор қилиш;
е) гаров предметини сақлаш учун зарур чоралар кўриш;
ж) агар гаров предмети Гаровга олувчининг айби бўлмагани ҳолда йўқолган бўлса, Гаровга олувчининг розилиги билан гаров предметини қиймати тенг бошқа мол-мулкка алмаштириш.
7. Гаровга предметининг ҳуқуқлари:
а) гаров нарсаси билан таъминланган мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш;
б) гаров мажбуриятлари бўйича у реализация қилингунга қадар исталган вақтда суд қарори ёки нотариуснинг ижро хатига асосан гаров предметига қаратилган ундирувни тугатиш.
8. Гаровга олувчининг ҳуқуқлари:
а) гаров билан таъминланган мажбуриятлар муддатида бажарилмаганда гаров предметига ундирувни қаратиш;
б) Гаровга қўювчи ушбу шартнома 6-бандининг, «д», «е» ва «ж» - кичик бандларида кўрсатилган мажбуриятларни бажарма олмаган тақдирда, муддатидан олдин гаров предметини ундирувга қаратиш;
в) гаров предмети ҳисобидан ўз талабларини тўла қаноатлантириш;
г) Гаровга қўювчининг гаров билан таъминланган барча мажбуриятлари бўйича бошланишидан ижро бўлгунига қадар гаровни сақлаш;
д) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ундирув қаратилган гаров предметини реализация қилиш;
е) гаров предмети реализацияси орқали топширилган пуллар бўйича алимент тўловларини қабул қилиш;
ж) гаров предмети реализацияси орқали топширилган пул миқдори унинг талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, етмаган пул миқдорини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Гаровга қўювчидан ундириш;
з) гаров предметини унинг миқдори, ҳолати ва сақлаш шароитларини ҳужжатлар орқали текшириш;
и) Гаровга қўювчидан гаров предметини сақлаш учун зарур чоралар кўришни талаб қилиш;
к) Гаров предмети йўқолиши ёки шикастланишини хавфини бартараф этишни талаб қилиш;
л) агар гаров предмети гаровга олувчининг айби бўлмагани ҳолда йўқолган ва гаровга қўювчи уни тикламаган ёки гаровга олувчининг розилиги билан қиймати тенг бошқа мол-мулкка алмаштирмаган бўлса, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш.
9. Ушбу шартномадаги томонларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
10. Ушбу шартнома билан тартибга солинмаган қоидаларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонуни татбиқ этилади.


Download 73.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling