Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!
Хотима Цивилизациялар спектроскопияси (чуқур таҳлили) ҳақида ёки
Download 4.03 Mb. Pdf ko'rish
|
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рус геосиёсий қитъасининг чегаралари
Хотима
Цивилизациялар спектроскопияси (чуқур таҳлили) ҳақида ёки Россия дунё геосиёсий харитасида Янги минг йилликда замонавийроқ умумиқтисодий ва умуммаданий тушунчалар ҳақида фикр юритиш жоиз бўлса ҳам, бу мақоланинг асосий ғояси геосиёсат бўлади. Шунинг билан бирга Россия феномени шунчалик мураккабки, уни энг оддий тушунча — сиёсат нуқтаи назари бўйича талқин қилиш ҳам анча қийинчилик туғдиради. Мамлакатимизнинг дунёдаги бугунги ўрни ҳақида − постиндустриализм назариётчиси, сиёсатшунос ва маданиятшунос,полша-америкалик З.Бжезинский айтгандай − “дунё шахмат тахтаси“даги ўрни ҳақида жўнгина бир нарса дейиш қийин. Рус геосиёсий қитъасининг чегаралари С.Ҳантингтоннинг матнларида қандайдир илмий ишга оид сифатлар ва публицистиканинг барча “туғма белгилари“ мавжуд бўлсада, унга “стратегия“ сифатида қараш керак. Аслида гап давлат/этнос кичик тактик бирлик вазифасини бажарадиган чекланмаган ҳарбий-сиёсий режалаштириш ҳақида кетяпти. Ҳар қандай стратегия, ундан Фойдаланувчининг ягона мақсадлари йўлида тизимнинг ноёб имкониятларидан фойдаланишдир. Ғарб цивилизацияси имкониятлари С.Ҳантингтон томонидан бутун борлиғича фойдаланилади, мақсад эса мавжуд вазиятни сақлаб туришдир. Яъни узоқ муддатли стратегик ҳимояланиш. Бундай режалаштириш ижобий эмас, чунки стратегияга хос маънога эга бўлган “...га инти-лиш“ни эмас, балки “...дан ҳаракат“ни ифодалайди. Умуман олганда доктор З.Таррашнинг “...бу нарса темперамент ва характерга боғлиқ, кимларгадир тўғридан-тўғри ҳужумкор стратегиядан кўра унинг тескариси маъқул бўлади“ деган фикрига қўшилса бўлади. Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, мудофаа стратегиясини ҳамма вақт ҳам имкониятга эга деб бўлавермайди, бундан ташқари узоқ келажакда унинг аниқ мағлубият истиқболи таъминланган. Аммо С.Ҳантингтонни Ғарбга янги ривожланиш йўлини кўрсата олмаганлиги, нима мақсадда яшаш кераклигини тушунтира олмаганлиги учун койиш ноўрин. Умуман олганда файласуфлар “охир дунё” ҳақида ёзиб туришганида сиёсатшуносга эҳтиёж борми ўзи? Стратегик ҳимоя вақтдан ютиш ва янги тузилма ясовчи мафкуралар излашда асқотиши мумкин. С.Ҳантингтоннинг мудофаа стратегиясини ҳаққонийлиги ҳақида кейинроқ сўз боради. Аввало унинг нуқтаи назарини таҳлил қилиш керак.Стратегия жуғрофияга боғлиқ, геосиёсий тузилмалар учун эса бу икки карра тўғри. С.Ҳантингтоннинг цивилизацияларга оид схемаси қанчалик жуғрофий асосли? Дунё геосиёсий харитасида Океан бу дунё миқёсидаги “алоқа майдони” ҳисобланади, шу ўринда ишлаб чиқариш, хусусан демографик ишлаб чиқариш фақатгина қуруқлик билан боғлиқ. Бу ўз–ўзидан халқлар/давлатлар/маданиятлар/ цивилизациялар...ни асосан Океан(савдо- сотиқ) ва асосан қуруқлик(ишлаб чиқариш)ларга бўлинишини белгилайди. Ер шарининг геосиёсий чизмаси жуғрофий харитадан бирмунча фарқ қилади. Шунинг учун доимий яшайдиган аҳолиси ва саноати йўқ Антарктида бу геосиёсий чизмада умуман йўқлиги тушунарли. Бу ҳол бирмунча Африкага ҳам тааллуқли, гарчи кейинги ўн йилликларда Қора қитъада мустақил геосиёсий бирлик шаклланаётган бўлса ҳам. Осиё ва Австралия қитъалари чегараси мутлақо Австралия соҳилларидан ўтмайди: Зонд ва Соломон архипелаглари ҳудудларидаги ороллар ва денгизларнинг мураккаб чатишмаси азалдан мустақил геосиёсий бирлик – Австралосиёга ажратилган. Австралосиёга Малак ярим ороли, унинг атрофидаги ороллар ҳамда Австралиянинг ўзининг шимолий соҳилларининг қўшилиши бироз кутилмаган ҳолат бўлиб кўриниши мумкин. Шу аснода 1941- 1945 йиллардаги Тинч океани уруши бутун Австралосиёни ўз таъсир доирасига олган аммо Австралия қитъасига умуман алоқаси бўлмаган: геосиёсий чегаралар давлат чегараларига қараганда анча яхши қўриқланади. Иккала – Шимолий ва Жанубий Америка, Оловли Ер ороли ва Канада архипелаги ороллари ҳам қўшилган ҳолда бир суперқитъага бирлашади. Шу жиҳатдан С.Ҳантингтон томонидан мустақил лотин америка цивилизациясини ажратиб кўрсатилиши анча ғалати кўринади. Унинг ўзининг хулосалари бўйича Шимолий ва Жанубий Америкалар ўртасида маданий қарама қаршиликлар бўлганда эди, “Монро доктринаси” ни бу қадар муваффақиятли ҳаётга татбиқ этиб бўлмас эди. Шу аснода “Монро доктринаси” юз йилдан ортиқ вақт давомида Ғарбий ярим шар учун жипслаштирувчи принцип сифатида қаралди: Буюк Британия ва Германиянинг қатор Жанубий Америка мамлакатларига очиқ ойдин таъсирига қарамасдан, америка геосиёсий қитъаси ХХ асрнинг барча “қайноқ” ва “совуқ” ихтилофларида ўз бирлигини сақлаб қолди. Жуғрофий ва геологик нуқтаи назардан шубҳасиз Америка суперқитъасига тегишли бўлган Исландия ва Вест-Индия ороллари (Багама, Бермуд, Катта ва Кичик Антил ороллари, Ямайка), Австралосиёга ўхшаш Еврамерика деб аташ мумкин бўлган мустақил бирикмани ташкил қилади. Еврамерикани Америка қитъасига яқинлиги унинг янги юз йиллик зиддиятларидаги вазифасини белгилайди. Бизнинг Евроосиё қитъамизда ишлар анча мураккаб, чунки у баъзан бир-бирига қисман киришиб кетадиган, баъзан эса бир-биридан минглаб чақирим “бўшлиқ”лар билан ажралиб турадиган бир қанча геосиёсий “блок” ларга бўлинади . Евроосиёнинг анчагина турғун, мазмуни “абадийликдан абадийликка” чўзиладиган, майдони Осиё-Тинч океани ҳудуди(ОТҲ) га чатишиб кетган Хитойдир. ОТҲ таъсир доирасига Алеут ороллари, Аляска(айрим тарихий- стратегик “вариантлар”да “Рус Америкаси” дейилади), Япон ороллари, Филиппин, Въетнам ва Таиланд киради. Цейлон(Шри-Ланка) ороли ҳам қўшиладиган Ҳинд субқитъаси энг барқарор “блок”дир. Бангладеш, Бирма, Лаос ва Камбоджалар майдонлари Иккинчи Жаҳон уруши пайтидаги каби бугунги кунда ҳам бирор йирик, ҳарбий ёки инвестиция ҳаракатлари учун ярамайдиган геосиёсий “саҳро” бўлиб турибди. Европа субқитъасининг қанчалик муҳимлигига қарамасдан(у “дунё шахмат тахтаси” нинг “маркази” ҳисобланади) унинг геосиёсий қиёфаси унча ойдин эмас. Масалан Ирландияни Европанинг бир қисми дейиш керакми ёки у Фарер ороллари ва Исландия билан биргаликда Еврамерикага қарашлими? Рим Республикаси сарҳадларини “европасимон” сифатида қараб бутун Шимолий Африка: Миср, Ливия, Тунис, Марокколарни Европага қўшиш керакми? “Европанинг шарқий чегараси”масаласи эса публицистлар ва сиёсатчилар томонидан асрлар давомида муҳокама қилинмоқда. С.Ҳантингтон модели бўйича бугунги кунда уни ғарб ва шарқ христианликлари чегараси, яъни Полша чегараси бўйича ўтказиш керак экан. Шуни таъкидлаш керакки, биринчидан бу ерда айнан қайси чегара (айнан қайси Полша, яъни диний ёки манзилий) назарда тутилаётгани ноаниқ. Иккинчидан католиклар ва православлар орасидаги фарқлар асосан ақидавий характерга эга, яъни улар аввало христианликнинг маросимий томонларига алоқадор. Шу жиҳатдан бу фарқлар католиклар ва православлар ўртасидаги ахлоқий тафовутларга нисбатан унча жиддий эмас. Ва ниҳоят учинчидан, геосиёсий нуқтаи назардан черковдаги “дарзлар” географик дарзларга қараганда иккинчи даражали. Европа субқитъасининг шарқ томонидаги табиий геосиёсий тўсиқ Ғарбий Двина-Днепр чизиғи ҳисобланади, буни стратегик аҳамияти Россия ва Европа давлатлари ўртасидаги барча урушларда маълум бўлган. Шуни назарда тутиш керакки, Днепр ва Одер меридианлари оралиғидаги ҳудуд катта дарёлар (Висла, Сан, Неман) ва ўтиш қийин бўлган Карпат тоғ тизмалари билан бўлиб ташланган. Бошқача айтганда бу ҳудуд эгалланиши баҳс- мунозарали бўлган жўнгина ”нозик нуқта” ҳисобланади. Бу ерда Рус ва Европа субқитъалари бир бирига киришиб кетади. Геосиёсий субқитъалар ўзаро таъсир доиралари худди литосфера чегараларидаги ер қимирлашлар ва вулқон отилишлари каби ҳаддан ташқари беқарор бўлади. Бундай жойларда нафақат давлатлар, балки бус-бутун халқлар ҳам пайдо бўлишади ва тубанликка юз тутишади. Рус субқитъаси шарққа қараб Ўрол тоғларигача ва ундан кейин ҳам давом этади. Қаердадир Об ва Енисей водийлари оралиғида “бўшлиқ” ҳолатига ўтиб, Тинч океани соҳилларигача чўзилади. Руснинг табиий шарқий чегараси масаласи тарихий ва этнографик жиҳатдан муҳим бўлиб, лекин ҳеч қандай амалий аҳамията эга эмас. Умуман Рус субқитъасининг шарқий чегарасини ундан шарқроқда марказ ва унинг атрофи ҳамда округни назорат қилувчи қалъаси бўлган “классик” рус шаҳарлари мавжуд бўлмаган шартли чизиқ орқали белгиланса тўғри бўлади. Арабистон ярим ороли, Кичик Осиё, Олд Осиё, Эрон ясси тоғлиги ҳамда Сомали ва Суданни ўз ичига олган, Ислом цивилизацияси пайдо бўлган ҳудуд мустақил геосиёсий Афросиё бирлашмаси ҳисобланади. Ҳозирги пайтда Афросиё нафақат ўзининг табиий чегарасини, яъни Нил дарёси, Ҳинд- Қора-Каспий-Мармар денгизларининг соҳилларини тиклади балки Ўрта денгиздаги буғозлар доирасида ўз мавқеъини мустаҳкамлаб ва Шимолий Африка устидан назорат ўрнатиб Европа геосиёсий ҳудудига кириб борди. Кавказ тоғлари ҳудудида Афросиё Рус субқитъаси билан тўқнашади. Ва ниҳоят бугунги кунларда Помир ва Афғонистон ҳудудлари ҳамда “каспийбўйи мамлакатлари” кирадиган геосиёсий бирлик Марказийосиё субқитъаси вужудга келмоқда. Ўз-ўзидан тушунарлики бу ҳудуд “дарз зонаси” бўлиб, ҳудуднинг бевосита атрофи XXI асрнинг биринчи ярмида сиёсий ва ҳарбий тўқнашувлар майдони бўлади. Геосиёсий океанлар нуқтаи назаридан қаралганда ҳозирги замонда энг иқтисодий ривожланган, этносларни ажратувчи/бирлаштирувчи “ўрта денгизлар” энг юқори аҳамиятга эга. Дунё “шахмат тахтаси”даги бундай “очиқ чизиқлар” ролида бирин-кетин Ўрта денгизни ўзи, Шимолий денгиз – Ла- Манш, Шимолий Атлантика бўлишган. Шу кунларда бош алоқа йўллари вазифасини бажариш Тинч океанига ўтмоқда; қулай иқлим шароитларида (бироз бўлса ҳам) Қутб денгизларининг роли ошади. Геосиёсий тузилишлар мўътадил эмас. Улар пайдо бўлади, йўқолади. Шу туфайли Рус субқитъасининг бугунги вазияти хавотирли. Унинг ғарб ва жанубий томонларига кучли босим ўтказилмоқда. Шарқий ўлкалар “бўшлиқ”қа ғарқ бўляпти; Сибир ва Узоқ Шарқнинг ўта унумдор ерларида – одамлар томонидан ўзлаштирилган ва ташлаб кетилган ҳудудлар – антропосаҳро(инсон фаолияти туфайли пайдо бўлган саҳро)лар кўпаймоқда. Шимол томонда эса Рус маданияти ва цивилизациясининг тақдири бус-бутун икки нарса: Шимолий Денгиз Йўлининг фаолияти ва Санкт-Петербургнинг ҳолати билан белгиланади. Download 4.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling