ЭПИЗОД-30
ТУН. МАШИНАНИ ИЧИ. ИНТ.
Мирхон, хамон Шахлони кўзларини чироқлардан беркитиб ўтирибди.
БАХТИЁР ЗК: Қадрдон тингловчиларим!! Кунингиз, қизиқарли ўтди деган умитдаман...
Ўлкамизда эса, ёмғир...
Музыка стоп...
Ёмғир бошланди...
БАХТИЁР ЗК: Ана... Ёмғир хам, ўз новдаларини бошлади... вазиятдан фойдаланиб, шоир Хуршид Абдурашид томонидан ёзилган шеърни сизларга ўқиб, бугунги радио-эфиримизни якунлаймиз, соғ бўлинг...
(пауза)
БАХТИЁР ЗК: Соябонсиз кезарман тунни,
Безагандир томчилар рақси.
Шундайй лағза бир томчи ёмғир,
Бўлиб қолсанг қанчалар яхши...
ЭПИЗОД-31
ТУН. ИСМОИЛНИ ВА ШАХЛОНИ СОБИҚ ЁТОҚХОНАСИ. ИНТ.
Искандар хонани ойнасидан, ёғаётган ёмғирни тамоша қилябди.
БАХТИЁР ЗК: ... Қанча дардга қалқон эр кўксим, Нега бунча ожиз қолди айт? Ювгин маним аламларимни, Бу ғамларни озгина камайт...
Бирданига хонани бурчагидаги полкадан, ерга китоб тушиб кетади.
Искандар китобни олади ва, китобни ичидан, Шахлони расми тушади.
Искандар расмни олиб, унга тикилиб қолади.
БАХТИЁР ЗК: Бу ёмғирда хеч ким кўрмайди, Юрагимга бир қулоқ солай. Йиғлаш мумкин кўкка қўшилиб, кўзларимни йиғлатиб олай...
Искандар крупный план/
Искандар Шахлони расмидан, секин аста камера объективига кўзларини қаратади...
ЗТМ.
ТИТР.
БАХТИЁР ЗК:
Какраб қолган кўз ёшларини
Бир қиз учун оқизган тентак,
Кетмагунча юрак ювилиб,
Хали қанча ёмғирлар керак.
Бу ошқларнинг мамлакатида
Соябонсиз яшамоқ оғир,
Силаб ўтар бошим охиста,
Тоза ёмғир, бокира ёмғир...
6-ҚИСМ ФИНИТА!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |