Алишер Навоий Beta
Download 63 Kb.
|
Алишер Навоий
Алишер Навоий Ўзбек халқининг улуғ мутафаккири Алишер Навоий жаҳон адабиёти, маданиятига буюк ҳисса қўшган, инсонлар бахт-саодати, халқ фаровонлиги, мамлакат ободонлиги учун курашган санъаткорлардандир. Таржимаи ҳол Алишер Навоий 1441 йил 9-февралда Ҳирот шаҳрида туғилди. Отаси ғиёсиддин Кичкина темурийлар саройидаги амалдорлардан бўлиб, Алишернинг ўқиши, тарбиясига алоҳида эътибор беради. 4-5 ёшида Алишерни мактабга ўқишга беради. Алишер машҳур тарихчи Шарофиддин Али Яздийнинг суҳбатида бўлади, Ҳиротда Саъдийнинг "Гулистон" ва "Бўстон", Фариддин Атторнинг "Мантиқ-у-тайр" ("Қуш нутқи") асарини ўқиб ўрганади, мусиқа, тарих фанлари билан жиддий шуғулланади, отасининг вафотидан кейин Абулқосим Бобир қарамоғида тарбияланади, унинг саройида хизмат қилади. Абулқосим билан Машҳадга бориб, бу шаҳарда ўқишни давом эттиради. Фирдавсий, Низомий, Деҳлавий, Лутфий, Атоий ижодини чуқур ўрганади. Алишер 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Самарқанд шаҳрида бўлган йилларда атоқли олим ва санъаткорлар-Мирзо Хожи Суғдий, Сайид Қутб Самарқандий ва бошқалар асарларини ўрганади. Ҳусайн Бойқаро Ҳирот тахтини эгаллаганда, Ҳиротга қайтиб, саройда дастлаб муҳирдорлик, сўнгра вазирлик вазифаларини адо этади, шаҳарнинг ободонлигига, фуқаролар тинчлиги, фаровонлигига алоҳида эътибор беради, ижодий ишини ҳам давом эттиради: "Ҳамса", "Лисот-ут-тайр" (Қуш тили), "Маҳбуб-ул-қулуб" (Кўнгилларнинг севгани), "Мажолис-ун-нафоис" (Гўзаллар мажлиси), "Хазойин-ул-маоний" (Маънолар хазинаси) ва бошқа асарларини ёзади. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда Ҳирот шаҳрида вафот этади. Илмий ишлари "Ҳамса"
"Маҳбуб-ул-қулуб" (Кўнгилларнинг севгани) "Мажолис-ун-нафоис" (Гўзаллар мажлиси) "Хазойин-ул-маоний" (Маънолар хазинаси) Download 63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling