Аллоҳ таоллонинг гўзал исмлари


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ


Download 37.49 Kb.
bet3/8
Sana04.11.2023
Hajmi37.49 Kb.
#1745501
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
BISMILLAH Teshkirilgani

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

«Лавҳи Бузург» («Улуғ лавҳ») дуосининг аснодлари «Лавҳи бузург» дуосининг аснодлари қуйдагича: у йигирма саккизта бўлиб, «Илми жафр» («Жафр илми»), яъни Хизр алайҳиссаломга хос илмлардандир ва «Жоми ул-Қабр» («Улуг мажмуа») китобида китобида зикр этилган. «Лавҳи бузург» 784 хонага эга бўлиб 3136 ҳарифни ўз ичига олади. Хар бир хонасига бир исм жойлаштирилган бўлиб, ҳаммаси бўлиб унда Худоий Таолонинг 1001 исми бор. Мазкур «Лавҳ»дан Каломи Раббоний 114 сураси ҳосил бўлади.


Ҳар ким бу «Лавҳнома»ни ўзи билан сақласа, ундаги ҳар бир хона баробарида биттадан фариштага бу «Лавҳи бузург»ни сақловчига нигоҳбонлик килишга амр этилади. Агар уни – сақловчининг душмани бўлса, душман уч холатдан айри бўлолмайди: ўлади, ё бутунлай кетади, ёхуд бўйсуниб келади. Қисқаси душманлик қилолмайди.
НАҚЛ ҚИЛИШЛАРИЧА, Он ҳазрат, саллоллоҳу алайҳи вассаллам кофирларга қарши борган эдилар, бироқ жанг қилишга қудратлари етмас эди. Сўнг манжаниқдан3 ота бошладилар. Ногох шаҳпари Жаброил алайҳиссаломнинг овозлари қулоқларига эшитилди. Он ҳазрат саллаллоҳу алайҳис салом енгларини тайласом қидилар Жаброил алайхис салом зоҳир бўлдилар ва дедилар: Тохо4, ё Худойинг салом юборди, малоикалар дуруд айтдилар. Саломдан сўнг Худойи Таоло сизга айтадики, унга уч нарса юбордим: биринчиси Шерни бердимки,у амирул-мўъминин Али Муртазодир, ИККИНЧИСИ Зулфиқорни бердим, учинчиси мазкур «Лавҳи бузург»ни бердим. «Лавҳ»ни Шеримизга берсин ва бизнинг қудратимизни томошо қилсин.
Он ҳазрат саллоллоҳу алайҳи вассаллам сўрадилар.
-Ё ахи5 Жаброил, бу «Лавҳ»нинг асноди қандай? Ҳазрати Жаброил жавоб берилар:
Бу «Лавх»нинг аснодини Аллоҳ Таолодан бошка хеч ким билмайди, мен ундан бирозгина хабардорман. Ё Муҳаммад, агар ер юзидаги барча гиёҳлар калам бўлса, ер юзидаги дарахтларнинг барглари қоғоз булса, ep юзидаги дарёларнинг сувлари сиёх бўлса ва оламнинг аввалу охир ўтган одамлари ёзиб турсалар хам бу «Лавхи бузург»нинг савобини ёзиб тугата олмайдилар. Аршу Курси, Лавху Қалам, тўққиз кат осмон, етти кат ер, етти беҳишт, етти дўзах бу «Лавҳи бузург»нинг хурматидан барқарордурлар. Ё Муҳаммад, Худойи Таоло одамлар орасида минглаб бало ва касалликларни яратибди. Улардан мингини табиблар биладилар ва даво қила- дилар, мингини эса дард эканини биладилар-у давосини қилаолмайдилар. Худойи Таоло ўз худолигини қасамёд этиб, бу «Лавҳи бузург»ни ўзи билан сақлаган кишини МИНГ хил иллат ва беморликдан саклайман, Эй Муҳаммад, ўз умматларингга васият килгинки, бу «Лавхномани>> ўзи билан бирга олиб юрсинлар, то тонгла киёмат куни пушаймон бўлиб юрмасинлар.
Он Ҳазрат вахий қабул қилишдан форик бўлганларидан сунг бу «Лавхи бузург»ни ҳазрати Шохимардон Алига бердилар ва уни манжаниққа қўйдилар. Бу <<Лавхнома»нинг Хурматидан парвоз қилдилар ва қалъанинг ичида холи жойни кўрмадилар, негаки, кофирлар куролланиб саф тортиб туришар ва Али Муртазо чикса, тиг билан уриб халок қиламиз, деб кутиб турардилар. Амирул-мўъмининни қалъа ичидаги катта бир тош устига ташладилар. Кофирлар бирданига 440 зарба урдилар, бирок таъсир килмади. «Лавхномайи Муаззам» барокоти туфайли қалъани қўлга киритдилар. «Анкойи Форс» деб аталган кофирларни ўлдирдилар ва бунинг бошка киссалари ҳам баён қилинган. Он хазрат Саллоллоху алайҳи вассаллам Мархамат килиб, айтганларки, ҳар кимки, бу номани назарга илмаса ва ёзиб олмаса, ўзиги-ўзи жафо қилган бўлади. Бу суз

қуйдаги ҳадисга мувофиқ: «Қола-н-Набиййу алайхиссаломуман шакка би-хоза-л-Лавҳи фақад шакка каломаллохи ва Ман шакка би-каломиллоҳи (фақад кафара). (Кимки, «Лавҳ»га шак келтирса, Аллоҳнинг каломига шак келтирган бўлади, кимки Аллоҳнинг каломига шак келтирса шубхасиз, кофир бўлади).


Ҳар ким бу «Лавҳ»ни ўзи билан сақласа, тонгла киёмат Худойи таоло ўзининг бегуну гегунасиз жамолини етмиш марта кўрсатади. Аллоҳ айтади: «Агар унинг етти пушти дунёдан маъсият ва зулм қилиб ўтган булса хам, уларининг ҳаммасини ярлақаман, хисоб- китобсиз заррин ГИШТЛИ беҳишти анбарсирштга киргизаман». Яна кимки, бу «Лавҳнома»ни ўзи билан сақласа, подишоҳлару амирлар, каттаю кичиклар, арабу ажамлар, озоду бандилар Ва Одам алайхиссалом фарзандлари орасида азизу мукаррам бўлади. Кимки олдига борса, устунлик-голибликка эга бўлади, сеҳру жоду унга таъсир қилмайди, унга иссиқ-совуқ қилинган булса, барчаси ботил бўлади. Кимнинг хаётида бирор мушкулот ёки қийинчилик юз берган булса, бу «Лавхи бузург» ни олдига қўйиб: «бу <<Лавхи бузург»нинг хаққи хурматидан, эй Аллоҳ, мушкулим ва оғирчилигимдан қутқаргайсан», - деса, Худойи Таоло, шубхасиз, унинг хожатини равон қилади ва яхшиликка етказади. Кимнинг фарзанди бўлмаса, бу «Лавҳи бузург»ни якшанба куни ёзса ва шакарга аралаштириб, эру хотиннинг ҳар иккови еса Худойи Таоло кобил фарзанд ато этади. Ҳар ким бу «Лавҳи бузург»ни узи билан тутса паланги, наханги, бўри, қутурган ит, илон- чаён чақишидан омон бўлади. Ҳар ким бу «Лавхи бузургони ўзи билан олиб юрса, дев, пари, инсу-жинс, алвасти, уммий сибён ва барча зиён етказувчилардан ва хамда шайтоннинг шарридан, хасадчининг хасадидан ва Охир замоннинг барча барча балоларидан Худонинг амонида бўлади. Бу «Лавхи бузург»нинг хосиятлари куп эди, бироқ уни мухтасар қилдик.
Токи, ўкувчи ва ёзувчиларининг хотирига малол келмасин. Кимки, унга шак келтирса, кофир бўлади. Аллох бундан бизни сақласан.
Бу «Лавҳи бузург» мулла Мусо ибн Мулла Боймуҳаммад Қассоб қўли билан Зул-қаъда ойининг 26-си 1300 йилда тамом бўлди. Би-рохматика ë архамар рохимин.
______________________________________________________________________________
1. Аснод-Курьон, хадис ёки бирор хужжат орқали сўз- нинг ростлигини исботлаш. Бу ерда дунёнинг хосият- ларини асослаш.
2. Илми жафр - харфларга асосланган сирли илм.
3. Манжаник - тош отадиган махсус ускуна.
4. Худо ўз пайғимбарига мурожаат қилишида ҳар-хил сўз-
лардан фойдаланган.
5. Ё ахи - Биродар.


Download 37.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling