Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатларни тасдиқлаш тўҒрисида
Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида ТИББИЙ ХУЛОСАНИНГ КОРЕШОГИ
Download 170.11 Kb.
|
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ВМнинг 638 сонли қарори
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси
- Тиббий-маслаҳат комиссияси аъзолари ва мутахассислар
- Уйда якка тартибда таълим олаётган ____-синф ўқувчиси _____________________________________ учун тузилган
- Ҳафта кунлари Фаннинг номи Дарснинг бошланиш вақти
- Дарснинг давомийлиги Ўқитувчининг Ф.И.О.
- Уйда якка тартибда таълим олаётган _____-синф ўқувчиси _____________________________нинг
- «____________________________________» фанидан
- Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига 5-ИЛОВА Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига (мактаб, мактаб-интернатларга) (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган таълим муассасалари) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссияларни (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни уларнинг психофизик имкониятларига мос равишда таълим олишларини ташкил этиш тартибини белгилайди. 2. Комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармаси) томонидан уларнинг ҳузурида ташкил этилади. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради. 3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, мазкур Низомга амал қилади. 4. Комиссия ўз фаолиятини қарорлар қабул қилишда холислик, очиқлик, шаффофлик, ошкоралик ва коллегиаллик тамойилларига асосланган ҳолда олиб боради. 5. Комиссия фаолияти халқ таълими бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари (кейинги ўринларда — соғлиқни сақлаш бошқармаси) томонидан мувофиқлаштирилади. Комиссия ўз фаолиятини амалга оширишда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш органлари, шунингдек, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун ваколатли ташкилотлар, шу жумладан, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. Download 170.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling