Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатларни тасдиқлаш тўҒрисида


Download 170.11 Kb.
bet21/45
Sana06.04.2023
Hajmi170.11 Kb.
#1332319
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45
Bog'liq
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ВМнинг 638 сонли қарори

8-боб. Якунловчи қоидалар
54. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга (мактабга) ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки мактаб-интернат (мактаб) раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, мактаб-интернат (мактаб) директори бу ҳақида ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияни ҳамда ўқувчи илгари таълим олган мактаб директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.
55. Жиноят содир этган вояга етмаганларни мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг розилиги билан амалга оширилади.
56. Мазкур Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги муассасасига ўтказиш
ТАРТИБИ
Мазкур Тартиб алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган ўқувчиларни (кейинги ўринларда — ўқувчилар) жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) (кейинги ўринларда — мактаб-интернат)дан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги муассасасига ўтказишни белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаси (кейинги ўринларда — даволаш-профилактика муассасаси) — руҳий ва асаб тизими касалликлари ва уларнинг асоратлари, сил касаллигининг барча турлари ва даврларида даволаниш учун мўлжалланган шифохоналар ҳамда барча турдаги болалар санаторийлари;
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги муассасаси (кейинги ўринларда — «Мурувват» интернат уйи) — Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногирон болалар учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаси.
2. Ўқувчиларни мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасаси ёки «Мурувват» интернат уйига ўтказиш мактаб-интернат педагогик кенгашининг қарорига асосан, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (кейинги ўринларда — психологик-тиббий-педагогик комиссия) хулосасига кўра, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда — ота-оналар) розилиги билан амалга оширилади.
3. Мактаб-интернат раҳбарияти мазкур турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишга лаёқати бўлмаган ўқувчиларни даволаш-профилактика муассасаси ёки «Мурувват» интернат уйига жойлаштиришга кўмаклашиши шарт.
4. Ўқувчиларни мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасасига ҳамда «Мурувват» интернат уйига ўтказиш бепул амалга оширилади.

Download 170.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling