Ҳисоб учун вазифа
Бир клинсимон (клинли) тўсиқли трассалардаги йўқотишларни дифракцион моделлар асосида аниқлаш.
Ўқитувчи томонидан тарқатилган маҳаллий харита ҳамда ТС ва АСнинг келтирилган жойлашув нуқталари асосида тарқалиш трассаси профилини аниқлаш.
5. Ҳисоботнинг таркибий тузилиши
Дифракцион моделлар асосида турли шароитдаги трассалар учун олинган бошланғич маълумотларга таянган ҳолда бир клинсимон тўсиқли трассалардаги йўқотишлар ҳисобини юритиш натижалари.
Ўқитувчидан олинган маҳаллий харита ҳамда ТС ва АСнинг жойлашув нуқтаси асосида мустақил равишда қурилган тарқалиш трассаси профилини тақдим этиш. (Маҳаллий харита 3-иловада келтирилган).
6. Назорат саволлари
Бир клинли дифракцион моделдан қандай шароитларда фойдаланилади?
Соя ҳудудидаги дифракцион йўқотишлар қийматига (величина) қандай параметрлар таъсир этади?
Сигналнинг тарқалиш трассаси профили маҳаллий ҳарита асосида қандай яратилади?
АМАЛИЁТ ИШИ №4
GSM тармоғида абонент юкламасини ҳисоблаш
Ишдан мақсад
- Мобил алоқа тармоғида абонентлар юкламасини лойиҳалаш тамойилларини ўрганиш.
- Мобил алоқа тармоғида абонентлар юкламасини ҳисоблаш усулларини ўзлаштириш ва ўрганиш.
Вазифа
Мобил алоқа тизимининг хусусиятлари ва асосий характеристикалари билан танишиш.
Мобил алоқа тармоғида абонентлар юкламасини ҳисоблаш усулларини ўрганиш.
Таклиф этилган бошланғич маълумотлар асосида абонент юкламасининг тажрибавий ҳисобини юритиш.
Бажарилган иш юзасидан ҳисобот тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |