Амалий эконометрик моделлар


Бозорда маҳсулот нарҳини вақт бўйича ўзгариш динамикаси


Download 146.55 Kb.
bet6/7
Sana09.06.2023
Hajmi146.55 Kb.
#1469312
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-topshiriq

Бозорда маҳсулот нарҳини вақт бўйича ўзгариш динамикаси

Шундай қилиб, иқтисодий фаровонлик инструментлари – истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқлари эркин бозорларни самарадорлигини баҳолаш билан бирга корхоналарнинг жойлашиши ва ривожланишини моделлаштиришда мақсад мезони кўрсаткичлари сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда бозорнинг хар бир иштирокчиси фақат ўзи манфатларини, фаровонлигини кўзлаб иш юритса ҳам, бозор нарҳи шароитни мувозанат холатига олиб келишга харакат қилиб, бозор иштирокчиларининг барчасини манфатларини максималлаштиради.


Бозор самарадорлиги муаммосини ҳал қилишда ва истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқлари кўрсаткичларидан корхоналарни жойлаштириш ва ривожлантириш моделларида мақсад мезони сифатида фойдаланишда бозорнинг фаолияти билан боғлиқ бир нечта тахминлар қилинган эди. Агарда бу тахминлар ўз кучини йўқотса, юқорида қилинган хулосалар шубха ўйғотиши мумкин. Буларга қуйидагилар киради:
1. Юқоридаги хулосалар такомиллашган рақобат шароитида фаолият олиб борувчи бозорларга таълуқлидир. Хақиқатда эса бозорлардаги рақобат шароити соф рақобатдан жуда ҳам узоқда. Баъзи бир бозорлар бир ёки бир неча сотувчилар ёки харидорлар иборат бўлиб, улар бозор нарҳини назорат, ёки бозор устидан хукумронлик қилиш имкониятига эга бўладилар. Бозор устидан хукумронлик қилиш имкониятлари самарадорликни пасайишига олиб келиши мумкин, негаки хукумронлик қилиш етказиб берувчиларга маҳсулот нарҳи ва хажмини талаб ва таклиф мувозанати холатидан узоқроқда бўлган даражада ушлаб туриш имконини беради.
2. Бозор фаолияти натижалари фақат харидор ва сотувчиларнинг хатти-харакатларидан боғлиқ деб тахмин қилинган эди. Аммо хақиқатда уларнинг қарорлари фақат бу бозорга эмас, шу билан бошқа бозорга таълуқли субъектларга таъсир қилиши ҳам мумкин. Харидор ва сотувчилар истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш хақида қарор қабул қилиб, бошқа бозорлардаги холатларни ҳисобга олмайдилар. Шунинг учун ушбу бозордаги мувозанат ҳолати бошқа бозорлардаги мувозанат холатига тўғри келмаслиги мумкин ва шу билан уларнинг қарорлари бутун жамият учун самарали бўлмаслиги мумкин.



Download 146.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling