Амалий иш №1 Бир ковшли эксковаторлар кўтариш механизмлари электр юритмасини қувватини ҳисоблаш


Download 148.23 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi148.23 Kb.
#1325825
Bog'liq
Амалий иш 1


Амалий иш №1
Бир ковшли эксковаторлар кўтариш механизмлари электр юритмасини қувватини ҳисоблаш
Маълумки машина ва механизмлар двигателларининг қуввати уларнинг иш режимларига боғлиқ ҳолда аниқланади, жумладан ўзгармас ёки ўзгарувчан юкламали узоқ муддатли, қисқа муддатли ва такрорланувчан қисқа муддатли. Ишга тушириш ва тормозлашлар кам бўлган узоқ муддатда ишлайдиган кон машиналари ва механизмларининг двигателлари қувватларини етарли аниқликда қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
кВт (1)
бу ерда: N – алоҳида механизм юклатиладиган ўзгармас куч, даН
Nкуч енгиладиган айланиш ёки силжиш тезлиги, м/с
- узатма Ф.И.К.
Такрорланувчан қисқа муддатда ишлайдиган кўп ишга тушириладиган ва тормозланадиган яни тезлиги кескин ўзгарадиган машина ва механизмлар учун дастлабки ҳисоблашларда двигателнинг ўртача қувватини қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин.



- механизмнинг бир цикл давомийлиги
non - циклдаги операциялар сони
Бу формула бўйича двигател қувватини аниқлаш учун, дастлаб юкламал диаграммасини қуриш керак. Бу диаграмма кучнинг вақтга боғлиқлиги бўйича бўлади, яни N=f(t). Яна тезликлар диаграммаси, яни n=f(t) ёки v=f(t) қурилади. Шунда ҳар бир вақт бўлаги учун двигател қуввати қуйидагича аниқланади:
кВт (3)
Экскаваторлар асосий механизмлари электр юритмалари такрорланувчан қисқа муддатли режимда ишлайди, кўп ишга туширилади ва тормозланади. Шу сабабли юкоридаги формула билан қувватлари ҳисобланганда катта хатоликларга йўл қўйилиши мумкин.
Ҳисоблашни юқорироқ аниқликда бажариш учун қуйида экскаваторлар асосий механизмлари дгигателларининг юкламалар диаграммасини қуриш ва ўртача қувватининг дастлабки миқдорини ҳисоблаш услублари келтирилади. Бунда тажрибавий кўрсаткичлар ва бу машиналардан фойдаланишдаги статистик материаллардан фойдаланилган.
Экскаваторлар асосий механизмлари двигателларининг қувватларини аниқлаш ва юкламалар диаграммаларини қуриш учун кўрсаткичлар. Жумладан чўмичининг ҳажми, асосий механизмларининг тезлиги, цикл давомийлиги, қазиладиган тоғ жинсининг тоифаси берилган бўлиши керак.
Шуларга мувофиқ кейин экскаватор ва ишчи қисмларининг асосий ўлчамлари, массалари, вазнлари, инерция моментлари ҳисобланади.
Асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш.
Экскаваторнинг массаси қуйидаги формула билан ҳисобланади:
(4)
бу ерда: - экскаваторнинг солиштирма массаси, т/м3 (жадвалдан олинади)
- чўмичнинг ҳажми, м3
Чўмичнинг ўлчамлари қуйидаги формула билан аниқланади:
Кенглиги: , м (5)
Узунлиги: , м (6)
Баландлиги: , м (7)
Чўмичнинг массаси ва вазни қуйидаги формулалар билан топилади:
Массаси: , т (8)
бу ерда: - ишлаш шароити коэффициенти (жадвалдан олинади)
Вазни: даН (9)
Дастаги ва ўқининг ўлчамлани қуйидаги формулалар билан ҳисобланади:
Ўқининг узунлиги: , м (10)
Дастагининг узунлиги: , м (11)
бу ерда: , - чизиқли коэффициентлар (жадвалдан олинади)
Дастагининг массаси ва вазни қуйидаги формулалар билан топилади:
Массаси: , т (12)
Вазни: даН (13)
бу ерда: – дастак коэффициенти (жадвалдан олинади)
забойнинг ёки босим ўқининг баландлиги қуйидаги формулалар билан ҳисобланади:
, м (14)
бу ерда: – чизиқли коэффициент (жадвалдан олинади)
ўқ асосининг баландлиги қуйидаги формулалар билан топилади:
, м (15)
бу ерда: – (жадвалдан олинади)
қазишнинг максимал баландлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
, м (16)
бу ерда: – чизиқли коэффициент (жадвалдан олинади)
Айлантириш механизми электр юритмасининг қувватини хисоблаш учун, бурилувчи платформанинг ва ишчи қисмларнинг инерция моменти қуйидаги формуладан топилади:
кгм2 (17)
бу ерда: – инерция коэффициенти (жадвалдан олинади)
иш жараёнида ишчи ускуналарга таъсир қилувчи кучларни аниқлаш уларнинг жойлашиш схемасидан аниқланади.

Кўтариш канатидаги хосил бўлувчи куч қуйидаги формулалар билан топилади:


(18)
бу ерда: – тоғ жинсининг кесишга қаршилиги, даН
- юкланган чўмичнинг вазн, даН
- дастакнинг вазни, даН
- дастакнинг горизонтал ўққа нисбатан оғиш бурчаги.
- кўтариш канатининг дастакнинг горизонтал ўқига нисбатан оғиш бурчаги.
, , , - куч таъсир қилувчи жойдан босим ўқигача бўлган елкалар узунликлари, м
Тоғ жинсининг кесишга бўлган қаршилиги қуйидаги формуладан аниқланади:
даН (19)
бу ерда: – тоғ жинсининг кесишга қарши солиштирма қаршилиги (жадвалдан олинади)
- чўмичнинг ҳажми, м3
- забойнинг баландлиги
– ғоваклаштириш коэффициенти (жадвалдан олинади)
Юкланган чўмичнинг вазни қуйидаги формула билан ҳисобланади:
даН (20)
бу ерда: – кондаги тоғ жинсининг зичлиги, т/м3 (жадвалдан олинади)
Босим механизмига таъсир қилувчи куч қуйидаги формуладан топилади:
, даН (21)
бу ерда: – тоғ жинсининг сиқиб чиқарувчи кучи даН
- босим коэффициенти
- кўтариш канати кучининг ташкил этувчиси
- юкланган чўмич вазнининг ташкил этувчиси
- дастак вазнининг ташкил этувчиси
Кўтариш ва босим механизмларида ва ҳолатидаги кучлар миқдорлари қуйидаги тегишли формулалар билан топилади:
даН (22)
даН (23)
бу ерда: , , , - куч таъсир қилувчи жойдан босим ўқигача бўлган елкалар узунликлари (ишчи ускуналар жойлашиш схемалари акс эттирилган расмлардан олинади).
Юкламалар ва тезликлар диаграммаларини қуриш ва асосий механизмлар электр юритмаларининг қувватларини ҳисоблаш.
Бу мақсадда ҳисобланган кўрсаткичлар бўйича, иш циклининг уч даври- қазиш даври, юкланган ковшнинг бўшатиш томонга бурилиш даври, бўшатилган чўмичнинг забой томонга бурилиш даври учун масштабда ишчи ускуналарнинг жойлашиш схемалари тузилади.
Шунга мувофиқ цикл вақти учта тенг даврга бўлинади - қазиш даври муддати, - юкланган чўмичнинг бўшатиш томонга бурилиш даври муддати, бўшатилган чўмичнинг забой томонга бурилиш даври муддати.

Алоҳида механизмларнинг уч ишга даврлари учун юкламалар ва тезликлар диаграммалари тузилади.


Кўтариш механизмининг юклама ва тезлик диаграммалари. Қазиш даври учун кўтариш механизмининг двигатели қувватини қуйидаги формула билан ҳисоблаш. Расм 2а бўйича.
кВт (24)
бу ерда: - кўтариш канатида, ва холатидаги, хосил бўладиган куч. (22) бўйича ҳисобланади;
- кўтариш канати тезлиги м/сек (жадвалдан олинади);
- кўтариш механизми ФИК = 0,8:0,85:
Юкланган чўмични бўшатиш томонга бурилиш даври учун кўтариш механизмининг двигатели қувватини қуйидаги формула билан ҳисобланади. Расм 2б бўйича
кВт (25)
бу ерда: - кўтариш канатида, ва холатидаги, хосил бўладиган куч. (18) бўйича ҳисобланади.
Бўшатилган чўмичнинг забой томонга бурилиш даври учун кўтариш механизмининг двигатели формула билан ҳисобланади. Расм 2в бўйича.
кВт (26)
бу ерда: - кўтариш канатида, ва холатидаги, хосил бўладиган куч. (18) бўйича ҳисобланади.
Кўтариш механизми двигателининг ўртача қуввати қуйидаги формуладан топилади.
кВт (27)
Босим механизмининг юклама ва тезлик диаграммалари.
Қазиш даври учун босим механизмининг двигатели қувватини қуйидаги формула билан ҳисобланади; Расм 2а бўйича
кВт (28)
бу ерда: – тоғ жинсининг кесишга бўлган қаршилиги, ва бўлган холатида. (19) бўйича ҳисобланади;
– босим механизми тезлиги м/сек ;
- босим механизми ФИК = 0,75:0,85:
Юкланган чўмични бўшатиш томонга бурилиш даври учун босим механизмининг двигатели қувватини қуйидаги формула билан ҳисобланади. Расм 2б бўйича
кВт (29)
бу ерда: - босим механизмида, ва холатидаги, хосил бўладиган куч. Қуйидаги ифодадан топилади:.
, даН (30)
Бўшатилган чўмичнинг забой томонга бурилиш даври учун босим механизмининг двигатели қувватини қуйидаги формула билан топилади. Расм 2в бўйича.
кВт (31)
бу ерда: – босиммеханизмида хосил бўладиган куч (32)
Босим механизми двигателининг ўртача қуввати қуйидаги формула билан топилади.
кВт (27)
Айлантириш механизмининг юклама ва тезлик диаграммалари.
Юкланган чўмични бўшатиш томонга бурилиш даври ва бўшатилган чшмичнинг забой томонга бурилиш даври учун айлантириш механизмининг двигатели қувватини ҳисоблаш қуйидаги формула билан топилади:
кВт
Айлантириш механизми двигателининг ўртача қуввати қуйидаги формула билан ҳисобланади.
кВт
Мисол ишлаш.
Бир чўмичли экскаваторнинг кўтариш, босим айлантириш механизмларининг электр юритмалари учун юкламалар диаграммасини тузиш ва двигателларининг қувватларини ҳисоблаш.
Дастлабки маълумотлар: ковшнинг хажми ; кўтариш механизми тезлиги м/сек босим механизмининг тезлиги м/сек айланиш платформаси айланишлар сони

Цикл давомийлиги cек. Экскаватор IVтоифали тоғ жинсларининг қазишга мўлжалланган.
Асосий кўрсаткичларни аниқлаш.
Экскаватор массаси:

жадвалданолинган.
Чўмичнинг ўлчамлари
Кенглиги: м
Узунлиги: м
Баландлиги: м
Чўмичнинг массаси ва вазни.
Массаси: т
жадвалдан олинади
Вазни: даН
Ўқ ва дастакнинг ўлчамлари:
Ўқнинг узунлиги: м
жадвалдан олинади.
Дастакнинг узунлиги м
жадвалдан олинади.
Дастакнинг массаси ва вазни
Массаси: m
жадвалдан олинади
Вазни: даН
Забойнинг ёки босим ўқининг баландлиги
м
жадвалдан олинади.
Олинган натижавий кўрсаткичлар бўйича масштабда экскаватори ишчи ускуналарининг ҳисоблаш учун жойлашиш схемалари ишчи циклнинг уч давриучун бажарилади. Юклама ва тезлик диаграммалари тузилади. Шу чизмаларга мувофиқ ҳисоблашлар амалга оширилади.
Кўтариш механизми двигатели қувватини ҳисоблаш.
Қазиш даври.
Тоғ жинсининг кесишга бўлган қаршилиги.

ва жадваллардан олинади.
Юкланган чўмичнинг вазни

жадвалдан олинади.
Дастакнинг бир қисми вазни

Расм 2а схема бўйича олинади.
Кўтариш механизмидаги куч миқдори

Расм 2а даги схемага асосан: м


Қазиш даври учун кўтариш механизми двигателининг қуввати
кВт
Юкланган чўмичнинг бўшатиш томонга бурилиш даври.
Кўтариш канатидаги куч

Расм 2б даги схемага асосан:

;

Юкланлан чўмични бўшатиш томонга бурилиш даври учун кўтариш механизми двигателининг қуввати.
кВт
Бўшатилган чўмичнинг забой томонга бурилиш даври.
Кўтариш канатидаги, куч

Бўшатилган чўмичнинг забой томонга бурилиш даври учун кўтариш механизми двигателининг қуввати
кВт
Кўтариш механизми двигателининг ўртача қуввати


кВт
Иккита двигател олинганда хар бирининг қувати бўлади
кВт
Босим механизми двигателининг қувватини ҳисоблаш.
Қазиш даври
Босим механизмидаги куч миқдори
даН
Қазиш даври учун босим механизми двигаленининг қуввати
кВт
Юкланган чўмичнинг бўшатиш томонга бурилиш даври
Босим механизмидаги куч миқдори
даН
Юкланган чўмичнинг бўшатиш томонга бурилиш даври учун босим механизми двигателининг қуввати
кВт
Бўшатилган чўмичнинг забой томонга бурилиш даври
Босим механизмидаги куч миқдори
даН


кВт
Босим механизми двигателининг ўртача қуввати.
кВт
Айлантириш механизми двигателини хисоблаш.
Айлантириш механизмининг инерция моменти
кгм2
жадвалдан олинади.
Платформанинг бурчак тезлиги
рад/сек
Юкланган чўмични бўшатиш томонга бурилиш даври ва бўшатилган чўмичнинг забой томонга бурилиш даври учун айлантириш механизмининг двигатели қуввати
кВт
Айлантириш механизми двигателининг ўртача қуввати
кВт
Иккита двигател олинганда ҳар бирининг қуввати
кВт
Download 148.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling