Таъриф.
Картодиаграммалар усули - Алоҳида картографик тасвирлаш
усули
сифатида, тасвирланаётган воқеа, ходиса ва жараённи ҳудудий
бирликлир кесимидаги жам ланган, абсольют қийматини,
таркиби ва
динамикасинини диаграммалар ёрдамида график шаклда тавирлайди. Бу
усулнинг асосий афзаллиги осон ўқилади ва бошқа тасвирлаш усуллари
билан биргаликда қўллаш қийинчилик туғдирмайди. Асосий камчилиги
эса ҳодиса тарқалишининг географик жиҳатларини ифодалай олмайди.
Таъриф.
Сифатли ранг усули - алоҳида картографик тасвирлаш усули
сифатида харитага олинаётган ҳудудни, тасвирланаётган объект, воқеа,
ходиса ва жараённинг конкрет сифат тавсифи бўйича қисмларга ажратиш
ва майдонли белгилар билан қоплаш орқали сифат фарқларини
график
шаклда ифодалайди
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги харитаси мазмунига кўра мавзули,
хилига кўра эса иқтиодий харитадир. Харита махсус мазмунини барча
қишлоқ хўжалиги ерларининг фойдаланувчи субъектлар бўйича
тақсимланиши,
умумий ер майдони таркиби, қишлоқ хўжалиги
махсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичи, ҳудудларнинг қишлоқ
хўжалиги бўйича иқтисос- лашуви ва иқтисослашув районлари
тўғрисидаги маълумотлар ташкил этади. Барча қишлоқ хўжалиги
ерларининг фойдаланувчи субъектлар бўйича тақсимланиши,
умумий ер
майдони таркиби, қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқариш
кўрсаткичи харитада картодиаграммалар усулида тасвирланган.
Тасвирлаш воситаси сифатида геометрик белгилар ва ранглардан
фойдаланилган. Ранглар воқеа, ҳодиса ва жараённинг сифат кўрсаткичини,
ўлчами эса миқдор кўрсаткичини ифодалайди. Майдонларнинг қишлоқ
хўжалигига иқтисослашуви харитада сифатли ранг усулида тасвирланган.
Тасвирлаш воситаси сифатида эса ранглардан фойдаланилган.
Кенг тар-
қалган районлар харитада ареаллар усулида тасвирланган.
Тасвирлаш воситаси сифатида кўргазмали белгилардан фойдаланилган.
Белгилар фақатгина ходисанинг фазода тарқалиш майдонини ифодалайди
(3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: