Иш буйича хисоботда: Ишнинг максади ва вазифалари, керакли жихозлар, ишнинг бажариш тартиби, режалаш ишларида хавфсизлик коидалари курсатилади
ЎЛЧОВ АСБОБЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ишнинг максади:
Ўлчаш ёрдамида деталларнинг ўлчамларини аниқлаш усулларини;
ўлчашда ишлатиладигаи асбоблар ва мосламаларни тузилиши ва уларни ишлатиш жараёнини урганиш; ўлчаш ишлари вактида мехнат хавфсизлиги коидаларини; ўлчашда юз бериши мумкин бўлган нуксонларни ва уларнинг олдини олиш хамда бартараф этиш усулларини урганиш.
Ишнинг вазифаси:
Металлдан ясалган чизчич билан ўлчаш.
Кронсиркул ва нутромер билан ўлчаш.
Штангенсиркул билан ўлчаш.
Микрометр билан ўлчаш.
Бурчак ўлчагич билан бурчакларни ўлчаш.
Тиркишни қаламча-шуп билан ўлчаш.
Жихозлар ва асбоблар: металлдан ясалган ўлчаш чизғичлари, сиркуллар, нутромерлар, 0,1 ва 0,05 мм.дан даражаланган штангенсиркуллар; 0,25 мм.ли микрометрлар, ўлчаш аниқлиги 2 ва 4 бўлган бурчак ўлчагичлар, қаламчалар.
Ишни бажариш тартиби
Металлдан ясалган чизғич билан ўлчаш
|
1.Чизғични ўлчанадиган
деталларга куйиш.
Эслатма. Оддий шаклли
деталларни (пластина, узак-
стержен ва хоказо) ўлчашда, уларни бирор нарсага тираб куйиш тавсия этилади.
|
1.Чизғич ўлчанадиган детал юзасига жипс қўйилиб, унинг ён чеккаси деталдаги бирор дўнгликка ёки детални қисиб турувчи нарсага тиралади (расмга каранг).
Чизғичнинг нолинчи бўлинмаси деталнинг ўлчанадиган қисми учига аниқ, тўғри келиши лозим.
2. Ўлчамни аниқлашда кўз аниқ шкала қаршисида бўлиши керак.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |