Бажарилиши уч йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танлови мавзуси
“Тиббиёт фанлари” йўналиши бўйича
№
Амалий
лойиҳа мавзуси
Лойиҳа бажарилишидан кутилаётган натижа
Лойиҳанинг
йиллик
молиялаштириш
ҳажми*
1
2
3
4
Ўзбекистон Республикасида
йод танқислиги
шароитида
болалар ва ўсмирларда
интеллектуал,
жисмоний,
жинсий ва психомотор
бузилишлар профилактикаси
усулларини ишлаб чиқиш
Тадқиқот шакли: Ўзбекистон Республикасида йод танқислиги шароитида
болалар ва ўсмирларда интеллектуал, жисмоний,
жинсий ва психомотор
бузилишлар профилактикаси усулларини ишлаб чиқиш бўйича амалий лойиҳа
бажарилади.
Илмий тадқиқот натижалари:
- болалар
ва ўсмирларни комплекс текшириш асосида Ўзбекистон
Республикасининг ўрганилаётган ҳудудларида йод танқислигининг оғирлигини
аниқланади ҳамда тадқиқот гуруҳларига ажратилади;
- тадқиқот гуруҳидаги болаларнинг жисмоний ва
жинсий ривожланиш
хусусиятлари ўрганилади, болалар ва ўсмирлардаги интеллектуал ва психомотор
бузилишлар баҳоланади ва бахолаш шкалалари ишлаб чиқилади;
- йод танқис ҳудудлар аниқланади;
- йод танқис ҳудудларда яшовчи болалар ва ўсмирларнинг ёши, қалқонсимон
без ҳолати, жисмоний ривожланиш хусусиятига қараб йод танқислигини
коррекцияси самарадорлигини аниқланади;
- ёши, яшаш ҳудуди ва йод танқислигини оғирлиги даражасини ҳисобга олган
ҳолда йод танқислиги шароитида болалар ва ўсмирларда интеллектуал, жисмоний,
жинсий ва психомотор бузилишлар профилактикаси усулларини ишлаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: