Амалий машғулот № Мавзу: Спорт тиббиётига кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Спорт тиббиётининг асосий вазифалари


Download 0.57 Mb.
bet3/3
Sana28.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1013220
1   2   3
Bog'liq
Мавзу 1

: Спорт тиббиётининг асосий вазифалари.
• Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар соғлиги устидан тайёргарликнинг барча босқичларида мунтазам тиббий назоратини ўрнатиш ва олиб бориш; машғулотларни тузишда спортчининг шахсий хусусиятларига қараб машғулотларга кўмаклашиш.
• Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни саломатлигини, функционал ҳолатини ўрганиш, касаллик сабабларини аниқлаш, шу билан бирга жисмоний машғулотлар нотўғри уюштирилиши оқибатида саломатлигида юз берадиган ҳар хил нохушликларни олдинроқ аниқлаш, қўлланиладиган тиббий текшириш методларини такомиллаштириш, иш қобилиятини қайта тиклашнинг янги мукаммал усулларни ишлаб чиқиш ва спорт тиббиёти амалиётида қўллаш.
• Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларда шикастланиш сабабларини ўрганиш, уларни даволаш ва профилактикасини олиб бориш.
• Ҳар хил ёш ва жинсга мансуб бўлган шахсларда тиббий педагогик назоратни олиб бориш.
• Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши, организмлари функционал ҳолати ва спорт иш қобилиятини баҳолаш. Тўғри келадиган тиббий назорат усулларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш.
• Спортга танлаш ва ориентацияни тиббий кўрсатмаларини ишлаб чиқиш. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига, мусобақаларга рухсат бериш муаммоларини ҳал этиш.
• Турли шаклдаги жисмоний машқлар, ҳар хил спорт турлари билан шуғулланиш учун кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни аниқлаш.
• Мураббий ва шифокорлар биргаликда турли жинс ва ёшдагилар учун оптимал ҳаракат тартибларини ишлаб чиқиш.
• Машқ машғулоти ва мусобақаларнинг тиббий таъминотини шакллантириш. Бу борада допинг-назорати ва жинс назоратини ҳам амалга ошириш кўзда тутилади.
• Махсус машқ машғулотидаги жисмоний юкламаларни қатнашувчининг тайёргарлик даражасига мослигини аниқлаш.
• Спорт ва жисмоний иш қобилиятини ошириш ва уни қайта тиклаш мақсадида “тиббий қайта тиклаш воситаларини қўллаш усуллари”ни ишлаб чиқиш, уларни амалда тадбиқ этиш.
• Машқ машғулоти жараёнларини режалаштириш ва мувофиқлаштиришда иштирок этиш.
• Санитар-оқартув, тарбиявий ишларни олиб бориш.
• Ўтказилган кузатувларни уйғунлаштириш, илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.
• Ўқитувчи, мураббий ва шифокорларни тайёрлаш, уларнинг малакаларини ошириш ишларида иштирок этиш.
Спорт тиббиёти тиббиётнинг турли тармоқлари маълумотлари билан мунтазам бойиб, соғлом организмнинг стуктур ва функционал хусусиятларининг ёшга, жисмоний тайёргарлигига, функционал заҳираларига, мослашиш чегараларига боғлиқ маълумотларни тўплаб, уларнинг ривожланишига сабаб бўлмоқда. Мослашиш чегаралари патология олди ҳолатлари ҳисобланиб, клиник амалиётда уни назарга олмайдилар. Спорт тиббиёти амалиётида инсон организмининг жисмоний юклама таъсиридаги ҳолатини текшириш усуллари ишлаб чиқилди ва бу усуллар ҳозирги кунда физиология, клиник тиббиётининг жуда кўп тармоқларида муваффақият билан қўлланилмоқда.
Шундай қилиб, спорт тиббиёти тиббиётнинг янги босқичини - соғлом инсон ва унинг организми заҳиралари, тиббиётда функционал йўналишнинг шакллантириш нормалари, нозологиягача ташҳислаш ва бошқалар ҳақидаги илмни яратилишига ўз ҳиссасини қўшди.
Жисмоний тарбия, спорт турлари назарияси ва услубияти фанларининг такомиллашишида, турли спорт турлари бўйича машғулотларни ўтказиш услублари ва тизимларини асослашда спорт тиббиёти жисмоний машқларнинг саломатликка таъсири, шикастланишлар, патология олди ва патологик ҳолатларни олдини олиш чораларини тадбиқ этиши билан катта аҳамиятга эга.
Тиббий педагогик назоратнинг ташкил этилиши, тиббиёт муаммолари билан боғлиқ бўлган олимпиадага тайёргарлик тизимининг йўлга қўйилиши ва унинг ривожланиши, спорт ориентациясида спортга танлаш борасида болалар, ўсмирлар, аёллар спорти, фахрийлар ва ногиронлар спорти муаммоларининг ҳал этиш, спорт иш қобилиятини қайта тиклаш ва ошириш воситаларини, усулларини қўллаш, турли спорт турлари учун функционал синамаларни тадбиқ этиш, соғлом турмуш тарзини, оммавий жисмоний соғломлаштиришни шакллантириш, аҳолининг ҳар хил категориялари учун ҳаракат тарбибини тузиш каби ишлар спорт тиббиётини асосий қуролидир.*
Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling