Амалий машғулот №4: Хонанинг меъёрий шароитини аниқлаш
Download 0.62 Mb.
|
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ-4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хонанинг ҳавосини метеорологик параметрларини аниқлаш
Расм- 1. Психрометр-гигрометр. Анемометр ёрдамида ҳаво ҳаракатининг тезлиги қуйидагича услубда аниқланади. Ўлчаш ишларини бошлашдан олдин ҳисобловчи механизм кўрсаткичи ёзиб олинади (а1), сўнгра анемометрнинг айланувчи қанотчалари ҳаво харакати йўналишига препендикуляр қилиб жойлаштирилади. Қанотчалар тўла тезликка эга бўлгач бир вақтда анемометр ҳисоблагичи ва секундамер ишга туширилади. Маълум бир вақт ўтгач (одатда 100 сек) анемометр хисоблагичи ўчсирилади ва янги кўрсаткичи ёзиб борилади (а2). Лабораторияда иш бажариш давридаги хавсизлик қоидалари билан танишув. Иш бажариш учун зарур бўлган Психрометр-гигрометр, секундамер ва анемометр олиш. Қуруқ ва нам ҳаво хароратини, унинг тезлигини ўлчовчи асбоблар билан танишиш ва уларнинг таснифини ёзиб олиш. Ўқитувчи кўрсатишига кўра хонанинг икки жойда психрометр ва анемометр ёрдамида зарур ўлчов ишларини ўлчаш. Хар бир ўлчов ишлари камида икки маротаба бажарилади. Асбоблар полдан 1,5 м баландликда, дераза ва иситиш асбобларидан камида 2 м узоқликда жойлаштирилади. Кўрсаткичлар жадвал кўринишига келтирилади.(3-жадвал) Хонанинг ҳавосини метеорологик параметрларини аниқлаш Жадвал-3 Сана…… Хона
Эслатма: Жадвалда х-билан ўлчаниши бўлган кўрсаткичлар кўрсатилган. Нисбий намлик психрометрик график ёрдамида аниқланади (3- расм). (Хар бир психрометр учун алоҳида график тузилган). Графикнинг юқориги қисмида ҳарорат шкаласи келтирилган. Ундан пастда маълум бир нисбий намликка эга чизиқлар жойлаштирилган. Ҳавонинг нисбий намлигини аниқлаш учун, ҳарорат шкаласида қуруқ tқҳ ва нам tнқ термометр кўрсаткичлари қўйилади. Сўнгра tқн қўйилган нуқтадан пастга вертикал чизиқ, tвл нуқтадан эса вертикал чизиқ билан кесишгунча эгри (нишаб) чизиқ ўтказилади. Бу икки чизиқнинг кесишиш нуқтасига кўра нисбий намлик (, %) қиймати аниқланади. Анемометр ва секундомер кўрсатгичига кўра бир секунд давомидаги айланишлар сони аниқланади Бир секунд давомидаги қанотчалар айланиш сонини аниқлагач хар бир анемометрга тегишли бўлган паспортдан ҳавонинг харакатланиш тезлиги аниқланади, м/с. Жадвал-4
Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling