Амалий машғулот №5 Вертикал Электр Зондлаш (вэз) далилларини сифатли ва миқдорий талқин қилиш


Download 18.57 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi18.57 Kb.
#1149522
Bog'liq
5 ВЭЗ эгри чизиқларини қуриш ВЭЗ далилларини талқин қилиш (2)


Амалий машғулот №5
Вертикал Электр Зондлаш (ВЭЗ) далилларини сифатли ва миқдорий талқин қилиш.


Топшириқ:
Мутлақ баландликлари тенг бўлган жойда маълум бир профиль бўйлаб олтита ВЭЗ нуқтасида кузатувлар ўтказилган. Уларнинг орасидаги масофа 50 метрга тенг. Кузатув ишлари натижалари қуйидаги 1- жадвалда берилган. Профилнинг №6 ВЭЗ нуқтаси ёнида бурғу қудуғи қазилган. Ушбу қудуқ бўйича геологик кесим қуйидагича таснифланган (юқоридан қуйига қараб):

  • 0 – 50 м – қум-гилли чўкинди жинслар;

  • 50 – 170 м – гиллар;

  • 170 м дан пастда оҳактошлар.

Жадвал №1

ВЭЗ №

АВ/2 м даги ρк қийматлари




10

15

22

30

40

60

80

100

150

220

400

550

1000

1

60

57

54

45

40

29

25

27

40

55

100

130

180

2

44

43

40

38

34

26

20

19

20

27

50

65

120

3

29

28

27,5

27

26

20

16,5

16

17

23

43

55

100

4

25

25

24

23

23

19

16

15

14

18

32

44

80

5

18

18

17,5

17,2

17

15

14

13

12,5

16

26

35

70

6

10

10

10

9,7

9,5

9,2

9

9

10

13

23

30

60



Ишнинг талаби:
1. Жадвалда берилган маълумотлар бўйича изоомлар харитасини чизиш ва сифатли талқин қилиш;
2. ВЭЗ эгри чизиқларини олтита нуқта учун қуриш;
3. ВЭЗ эгри чизиқларини палеткалар ёрдамида миқдорий талқин қилиш;
4. Геоэлектрик кесимни қуриш;
5. Иш бўйича тегишли хулосаларни бериш.


Ишни бажариш бўйича услубий кўрсатма:

  1. Туюлувчи қаршиликлар кесимини тузиш учун горизонтал ўқи бўйлаб арифметик масштабда белгиланган профилдаги ҳар бир кузатув нуқталари остида вертикал ўқи бўйича логарифмик масштабда (модули 6,25 см) ишлатилган таъминловчи электродлар орасидаги масофалар ярми (АВ/2) белгиланади ва кузатилган туюлувчи солиштирма қаршилик (ρк) қийматлари ёзилади.

  2. Туюлувчи солиштирма қаршилик қийматлари ўзгаришини таҳлил қилиш натижасида изоомлар қадамлари танлаб олинади (5-10 Oммдан 50-100 Oммгача).

  3. Бундан сўнг туюлувчи солиштирма қаршиликлар қийматлари бўйича изоом чизиқлари (қаршилик қийматлари тенг бўлган нуқталарни туташтирувчи чизиқ) ўтказилади ва қийматлари ёзилади.

  4. Изоом чизиқларининг қийматлари бўйича кесимдаги қаршилиги кичик ва катта бўлган қатламлар ажратилади ва изоом чизиқлар ҳолатлари бўйича қатламларнинг ётиш ҳолатлари ва қалинликлари ўзгариши баҳоланади. Агар кесимда тектоник бузилишлар мавжуд бўлса, унда шу жойларда изоом чизиқлари ҳолатлари кескин ўзгаради (чунки шу жойда ВЭЗ эгри чизиқлар тури ўзгаради).

  5. Ҳар бир ВЭЗ нуқтаси учун жадвалдаги маълумотлардан фойдаланиб ВЭЗ эгри чизиқларини калька (хитой қоғозга) қуриш. Уларнинг турини аниқлаш.

  6. Уч қатламли ВЭЗ эгри чизиқларини талқин қилишда икки қатламли асосий ва ёрдамчи палеткалардан фойдаланилади. Ёрдамчи палеткалар юқорида ётган икки қатламни битта бирлашган эквивалент қатлам билан алмаштиришга ёрдам беради. Бунда эквивалент қатлам қаршилиги µ= ρ3/ ρэкв ва қалинлиги ν= h3/hэкв бўлади.

  7. Икки қатламли палетка ёрдамида хитой қоғозидаги ВЭЗ эгри чизиқнинг учинчи қатламига эътибор бермасдан, чизиқнинг бошланиши ва ўрта қисмини асосий палеткадаги бирор назарий эгри чизиқ билан максимал солиштирилади. Шу ҳолатда, хитой қоғозга палетканинг ρ ва h чизиқлари кесишмасига “+” белгиси қўйилади. Натижада ρ1, h1 ва µ1 аниқланади.

  8. Амалий эгри чизиқдаги ρ1 ва h1 координаталар кесишиш “+” нуқтасини амалий уч қатламли чизиқнинг турига мос бўлган ёрдамчи палетканинг крести “+” билан устма-уст жойлаштириб, µ1 индексли чизиқни палеткадан хитой қоғозига тушириб олинади.

  9. Сўнг амалий эгри чизиқни яна асосий палеткага қўйиб, палетканинг крести “+” бўйлаб хитой қоғоздаги µ1 индексли чизиқ харакатлантирилади. Бунда амалий эгри чизиқнинг учинчи қатлам таъсирида кузатилган қисми назарий чизиқ билан максимал устма-уст тушиши керак. Шу холатга эришилганда, палетканинг крести хитой қоғозига µэкв нуқта “+” туширилади. Бу крест бўйича ρэкв ва hэкв нуқталар аниқланади.

  10. Эквивалент қалинликни аниқ топиш учун амалий чизиқни ёрдамчи палеткага қўйиб эквивалент нуқтадан ўтадиган ν1 чизиқ кўчириб олинади. Бунинг учун биринчи крест ёрдамчи палетка крести билан устма-уст туширилади, сўнг ν1 горизонтал чизиқлардан қайси бири µэкв крестга тўғри келиши топилади ва ν1 нинг тегишли қиймати ёзиб олинади.

  11. Натижада, ρ2 = µ1 . ρ1

h2 = ν1 . h1
µ2= ρ3/ ρ2
ρ3 = µ2 . ρ2 лар топилади.

  1. Қатламлар қалинликлари ва қаршиликлари хақидаги маълумотларга ҳамда №6 ВЭЗ нуқтасидаги қудуқ маълумотларига таяниб, геоэлектрик кесим қуриш.

  2. Иш бўйича тегишли хулосалар чиқариш.

Download 18.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling