Амалий машғулот №8 Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур


Ҳомиладорликда токсоплазмоз диагностикаси


Download 33.16 Kb.
bet13/16
Sana10.11.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1763240
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
8-amaliy mashgulot

Ҳомиладорликда токсоплазмоз диагностикаси.

    • Кўпинча симптомсиз кечади.

    • Сероконверсияни аниқлаш – ўтказилган инфекцияни тасдиқловчи энг яхши усул.

    • Вертикал трансмиссия хавфи онанинг зарарланган вақтига боғлиқ.

    • Ҳомилаларнинг 17% га яқини онада биринчи триместрда бирламчи инфекция бўлганда зарарланади, улардан 14% оғир зарарланишга эга.

    • Ҳомилаларнинг 65%га яқини онада учинчи триместрда бирламчи инфекция бўлганда зарарланади, улардан 0% оғир жароҳатга эга.

Ҳомиладорлик даврида бирламчи токсоплазмозни даволаш.
Специфик даво:
Спирамицин – қиммат, барча давлатларда ҳам қулай эмас.
Пириметамин – юқори даражада токсик (фолат кислота антогонисти), ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасигача қўллаш тавсия этилмайди.
Даволаш туғма инфекция ёки ҳомила жароҳатланишини олдини олишни тасдиқловчи далиллар йўқ.
Аёл госпитализatsiя ва бошқа аёллардан чегараланишга мухтож эмас.
Кўкрак билан эмизиш қарши кўрсатилмаган.
Бола онаси билан биргаликда бўлиши лозим.
Токсоплазмоз профилактикаси:
Туғиш ёшидаги аёлларга мўлжалланган профилактика дастурлари ҳомиладорлик даврида бирламчи токсоплазмоз учраш ҳолларини камайишига олиб келмоқда.
Ҳомиладорлар қуйидаги маълумотларга эга бўлишлари лозим:

    • егулик хавфсиз ҳароратда (71С) яхши пиширилган бўлиши шарт;

    • сабзавот ва мевалар артилган ёки яхшилаб ювилган бўлиши лозим;

    • аёл тупроқ ёки қум билан ишлаганда қўлқоп кийиши лозим;

    • мушук нажаслари билан контактдан узоқроқ бўлиши;

    • қўлларни яхшилаб ювиш зарур;

    • оилавий поликлиникага биринчи бор мурожаат қилган вақтда тиббиёт ходимлари аёлга овқатланиш гигиенаси ва мушукларнинг нажаси билан контактдан йироқроқ бўлишнинг зарурати ҳақида сўзлаб беришлари лозим.

Безгак. Қўзғатувчиси: Plasmodium vivax, P. falciparum, ва P. ovale эндемик жиҳатдан нохуш худудларда учрайди. Асосан Anopheles туркумига мансуб чивинларнинг чақишидан юқади. Камдан-кам ҳолларда ҳомилага плацента орқали ўтади.
Қуйидагиларнинг сабабчиси бўлиши мумкин:

    • оналар ўлими;

    • ўз-ўзидан аборт;

    • муддатдан олдин туғруқлар;

    • кам вазнли боланинг туғилиши;

    • ўлик туғилиш;

    • неонатал ўлим;


Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling