Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2017 йилдаги 795-сонли қарори. Машғулот турларининг миллий стандарт классификатори кодлари: 2291 – Психолог 2293 – Психолог – оила масалалари бўйича маслаҳатчи - Мижозлар билан фақат ўз касбий малакасидан келиб чиқиб иш олиб бориш;
- Синалган ва текширилган методикалардан фойдаланиш;
- Мижозларнинг жинси, ёши, ижтимоий-демографик белгилари ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб ўз фаолиятини ташкил қилиш;
- Мижозларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва фикрларини хурмат қилиш;
- Ўз шахсий муаммоларини касбий муаммоларга аралаштирмаслик;
Психолог касб этикаси - Психология фанини обрўсизлантириши мумкин бўлган ишларда қатнашмаслик;
- Мижозлардан совға ва қўшимча моддий рағбатлантирувлар олмаслик;
- Ўз ишларини ҳужжатлаштириб бориш;
- Ўз малакасини тасдиқлаш учун фақат давлат ёки психологлар уюшмаси томонидан эътироф этиладиган ҳужжатларга таяниш;
- Фақат зарур бўлган психологик тестлардан фойдаланиш;
Психолог касб этикаси - Психологик хулосаларни илмий асосланган ҳолда қабул қилиш, бундай вақтларда ҳиссиёт ва эмоцияларга таянмаслик;
- Доимо психологик методикаларнинг бутунлигини ва бузилмаслигини таъминлаш;
- Мижозлар билан ишқий муносабатларга киришмаслик;
- Психологик суҳбатларда олинган маълумотларнинг анонимлигини ва конфиденциаллигини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |