3.Иқтидорли болаларнинг тенгдошлари ва катталар билан ўзаро муносабати. - 3.Иқтидорли болаларнинг тенгдошлари ва катталар билан ўзаро муносабати.
- Иқтидорли боланинг шахсини тушуниш учун унинг тенгдошлари ва катталар билан ўзаро муносабатини таҳлил қилиш лозим. Бу ўзаро муносабатлар унинг шахсини шаклланишида муҳим восита ҳисобланади.
- Бола тенгдошлари муносабатига қараб ўз иқтидорини номоён қилади. Одатда кўпгина иқтидорли болалар тенгдошлар жамоасида машҳурликка эга бўлади. Бу ўз навбатида уларни лидерлик сифатини ривожланишида туртки бўлади. Иқтидорлилик ўта мураккаб ҳолатдир кўпинча иқтидорли болалар ўзларининг қобилиятлари билан гуруҳдаги “ғалати бола” га айланиб қоладилар. Баъзида мана шу нарса уни гуруҳда ўз ўрнини топишга халақит беради мана шу вазият сабаб уларда хавотир юзага келади.
- Бундай вазиятларда ихтисослашган мактаблардан кўра оддий мактабларни кўпроқ учрайди. Бунга ўқитувчининг муносабати ҳам муҳим роль ўйнайди .
4. Иқтидорли бола шахси. - 4. Иқтидорли бола шахси.
- Иқтидорли болалар ўзининг темпераменти, қизиқишлари тарбияси билан бир-биридан фарқлансалар ҳам уларнинг бирлаштириб турувчи умумийлик бўлади. Иқтидорли болаларнинг муҳим шахсий сифатларидан бири бу уларнинг қадриятлари тизимидир.
- Кўпгина иқтидорли болаларга перфекционизм, яъни фаолиятни якунлашга бўлган интилиш кучлидир. Баъзида бола ишни якунлаш учун соатлаб вақт сарфлайди. Бу келажакдаги касбий фаолиятига хизмат қилади шу боис ўқитувчи ҳамда псхологлардан катта эътибор талаб этилади.
Иқтидорли бола ўз имкониятларини кучини характерловчи ўз-ўзига баҳо муҳим ахамияти касб этади. Кўпинча улар ўзига юқори баҳо беради фақат айрим вазиятдагина бунинг акси бўлиши мумкин. Ҳар икки холатда ҳам болалар психологик коррекциядан ҳамда психологик қўллаб-қувватлашга мухтож бўладилар. - Иқтидорли бола ўз имкониятларини кучини характерловчи ўз-ўзига баҳо муҳим ахамияти касб этади. Кўпинча улар ўзига юқори баҳо беради фақат айрим вазиятдагина бунинг акси бўлиши мумкин. Ҳар икки холатда ҳам болалар психологик коррекциядан ҳамда психологик қўллаб-қувватлашга мухтож бўладилар.
- Иқтидорли болалар учун хос бўлган хусусиятлардан бири бу ички локус назоратида яъни улар доим ўз фаолиятлари самарасига жавобгарлик ни ҳис қиладилар. Бундай мувафаққиятли ёки мувафаққиятсизлик фаолиятини сабабини ўзларидан қидирадилар.
- Бу уларга ўз хатолари устида ишлашга имкон беради иккинчи томондан эса айбдорлик ҳисси, ўз ич этини ейиш депресияни келтириб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |