Amaliy ish №9 Tarmoq qurilmalarini o’rganish Ishdan maqsad


Download 184.95 Kb.
bet3/5
Sana25.10.2023
Hajmi184.95 Kb.
#1720722
1   2   3   4   5
Bog'liq
9-amaliyot

Асосий имкониятлари:
Cisco IOSTM ДТ функцияларининг тўлиқ спектрини қўллаш.
Овоз ва маълумотларни интеграциялаш.
Модулли архитектура.
ЛҲТ ўрнатилган портлари.
flash-хотиранинг қўлланиши дастурий таъминотни алмаштириш ва хизмат кўрсатишни соддалаштиради.
Интеграцияланган асинхрон порт (AUX) боғланишни 115,2 кбит/сгача тезликда таъминлайди.
Cisco 2600 туркумдаги маршрутизаторларда Cisco 1700, Cisco 2600, Cisco 3600 ва Cisco 3700 туркумлар учун умумий бўлган модуллар ишлатилади.
Уларнинг асосий хусусиятлари 1.1- жадвалда келтирилган.
1.1- жадвал

Характеристикалари

Афзалликлари

Модулли архитектура

Тармоқ интерфейслариниишлатиш жойидан модернизациялаш мумкин.
Зарурат бўлганда янги интерфейсларни қўшиш мумкин.
Буюртмачининг эҳтиёжларига мувофиқ локал ва глобал тармоқлар билан интерфейсларни конфигурациялаш мумкин

Cisco 1600 ва 3600 маршрутизаторларидаги каби модулли тармоқ интерфейслари

Cisco 1600, 2600 ваи 3600С туркумлардаги қурилмалар учун модулли компонентларни сотиб олиш ва ҳисобга олишга сарфлар камаяди. Техник персонални ўқитишга сарфлар қисқаради.

AIM слот

Маълумотларни аппаратли сиқиш ва шифрлаш функцияларили модулларни ўрнатиш мумкин

Ўзгармас ток таъминоти факультатив таъминот блоки

Қурилмаларнинг таъминоти ўзгармас кучланиш билан таъминланадиган, алоқа компанияларининг аппаратлар заллари шароитларида фойдаланиш имкониятини таъминлайди

Юқори унумдор RISC-архитектура

Resource Reservation Protocol (RSVP), Weighted Fair Queuing (WFQ) и IP Precedence хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш такомиллаштирилган функциялари ҳудудий тармоқларга уланишга боғлиқ бўлган рекуррент сарфларни камайтиришга имкон беради.
Маълумотларга уланишнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳимоялаш функциялари (маълумотларни шифрлаш, туннеллаштириш, шунингдек фойдаланувчиларни аутентификациялаш ва муаллифлаштириш).
Иқтисодий самарадор маълумотларни дастурий сиқиш ва шифрлашни қўллаш.
DLSW+ (datalinkswitchingplus) ва APPN (AdvancedPeer-to-PeerNetworking) стандартлардан фойдаланиш имконияти туфайли олдинги тармоқлар билан интеграция .
Максимал масштабланувчанликни таъминлаш учун Ethernet-Ethernet юқори тезликли маршрутлаштириш (12-15 минг пакетлар/с)

Факультатив: CSU/DSU комбинацияланган блок ва NT1 тармоқ терминатори

Фойдаланувчининг биноларида ўрнатилган қурилмаларнинг барча элементларини соддалаштирилган олисдан бошқариш тайёрлик коэффициентини ошириш ва операцион сарфларни камайтиришга имкон беради

CiscoWorks ва CiscoView иловаларини қўллаш

Барча интеграцияланган ва уланган компонентларни соддалаштирилган бошқариш таъминланади

Cisco Voice Managerни (CVM) қўллаш

Овоз/маълумотларни узатиш интеграцияланган қурилмаларини ўрнатиш ва бошқаришга сарфларни қисқартиради

Такомиллаштирилган созлаш воситалари

Мазмунга-сезгир масалаларни фойдаланувчилар маршрутизаторни конфигурациялашни бутун созлаш жараёни орқали ўтказади

AutoInstall функцияси (автоматикўрнатиш)

WAN-боғланиш орқали олисдаги маршрутизаторларни автоматик конфигурациялайди. Сарфларни тежалиши, чунки ҳар бир ишлатиш пунктига техникларни жўнатиш керак эмас

Факультатив заҳира таъминот блоки

Бошқа тармоқ қурилмалари орқали, масалан, Catalyst 1900 коммутатори орқали таъминотнинг рад этиши туфайли тармоқнинг ишлашдан тўхташини олдини олиш учун ишлатилиши мумкин

Сўров бўйича маршрутлаштириш

Асосий алоқа канали рад этганида WAN-боғланишни автоматик қайта тикланишини таъминлайди

Flash-хотиранинг иккита банклари

Flash-хотирада Cisco IOS ДТнинг заҳира нусхасини сақлаш мумкин

Ёруғлик диодили ҳолат индикаторлари

Электр таъминотнинг борлиги, заҳира таъминот блокининг ҳолати, тармоқ ва интерфейсларнинг активлигини акс эттириш

Барча тармоқ интерфейслари қурилманинг орт панелида жойлашган

Кабелларни ўрнатиш вакоммутациялаш соддалашади

Шасси осон очилади

Хотира ва модулини ўрнатиш учун тезва осон уланиш

Cisco 2600 уланиш маршрутизатори қуйидаги иккита конфигурациялрда чиқарилади:


Cisco 2610 - битта портли Ethernet
Cisco 2611 - иккита портли Ethernet
Спецификациялар 1.2- жадвалда келтирилган.
1.2- жадвал

Процессор

Motorola MPC860 40 МГц

Flash-хотира

4 - 16 Мбайт

Тизим хотираси (DRAM)

16 - 64 Мбайт

WAN билан интерфейс платалари учун слотлар (WIC) сони

2

Тармоқ модули учун слотлар сони

1

AIM слотлар сони

1

Консол/ташқи қурилмалар билан максимал алмашлаш тезлиги

115.2 кбит/с

Ўлчамлари, см (Ш х В х Г)

44.5 х 4.3 х 30

Оғирлиги, кг (мин.)

4.02

Оғирлиги, кг (макс.)

4.66

Иссиқликнинг ажралиши, Вт

72 (макс.)

Тармоқ электр таъминоти кучланиши

100 - 240 В

Кучланиш частотаси

47 - 64 Гц

Киришдаги ўзгарувчан ток кучи

1.5 А

Киришдаги ўзгармас кучланиш қиймати

-38 - -75 В

Киришдаги ўзгармас ток қиймати

2 А

Шовқин сатҳи

38 - 42 dbA

Мос модуллардан фойдаланиш билан Cisco 2600уланиш маршрутизаторида бир неча қурилмаларнинг функцияларини бирлаштириш мумкин. Модулли архитектура туфайли унинг интерфейслари конфигурациясини маълумотлар/овоз/факсимил хабарларини интеграцияланган узатиш, корхоналар бўлимларида коммутацияланадиган боғланишларга хизмат кўрсатиш, шунингдек Extranet/VPNга (виртуал хусусий тармоқларга) хавфсиз уланиш каби турли хил тармоқ иловаларига мувофиқ осон созлаш мумкин.


ZTE фирмасининг ZXR10 5900 туркумдаги коммутаторида 2- ва 3- даражаларда канал тезлигида пакетларни қайта узатиш учун ASIC юқори тезликли микропроцессорлардан фойдаланилган. Барча Ethernet протоколлари оиласини тўлиқ қўллаш, QOS устиворлик самарадор механизмлари ва тез мослашувчан бошқариш усуллари тақдим этилади.
3- даража маршрутлаштириш протоколлари қўлланади. GE портларнинг юқори зичлиги туфайли, ZXR10 5900 шаҳар IP-тармоқлари ва университет тармоқлари учун уланиш ва GE-интерфейсларни агрегациялаш имкониятларини тақдим этади, шунинг учун қурилмалар университет тармоқларининг ядро даражаси ва шаҳар IP-тармоқларининг агрегациялаш даражасини қуриш учун идеал тўғри келади.
5900 турркумдаги Ethernet ZXR10 интеллектуал гигабитли коммутатор 4 та турлардаги 5928, 5928- FI, 5952 ва 5924 қурилмалардан ташкил топган. ZXR10 5928 20 та Ethernet 1000 Мбит/с электр интерфейслар, 4 та оптик/электрик адаптив интерфейслар ва 10G кенгайтириш слотини таъминлайди. ZXR10 5928-FI 20 та GE электр интерфейслар, 4 та оптик/электрик адаптив интерфейслар ва 4 та кенгайтириш слотларини тақдим этади.

1.3- расм. ZTE фирмасининг ZXR10 5900 туркумдаги коммутатори


ZXR10 5952 44 та Ethernet 1000 Мбит/с электр интерфейслар, 4 та оптик/электрик адаптив инте рфейслар ва 4 та кенгайтириш слотларини тақдим этади. ZXR10 5924 20 та Ethernet 1000 Мбит/с электр интерфейслар, 4 та оптик/электрик адаптив интерфейслар ни тақдим этади.


Ҳар бир кенгайтириш слоти 1 та 10G оптик интерфейс блоки, 1 та 10G электр интерфейс ёки кенгайтириладиган коммутациялаш блокини қўллайди. Унумдорлик параметрлари 1.3- жадвалда келтирилган.
1.3- жадвал







5924

5928

5928-FI

5952

Интерфейс-лар

1000 Мбит/с
RJ-45

20+4

4

44+4

1000 Мбит/с Оптик тола

4xSFP (4 та электр адаптив интерфейслар)

20+4

4

Кенгайтириладиган слот

-

1та 10G оптик/электрик интерфейс учун 4 та кенгайтириш слотлари

Ўта катта уста-уст кенгайтириш

-

32

Асосий параметр-лар

Коммутациялаш сиғими

240Gbps

240Gbps

240Gbps

320Gbps

Қайта узатиш тезлиги

35.7Mpps

95.2Mpps

95.2Mpps

131Mpps

Буфер ўлчами

128M

Размер таблицы МАС-манзиллар жадвали ўлчами

8K 16K

16K

Функция-лар

Асосий функциялар

Ethernet IEEE 802.3 стандарт протоколлар оиласи қўлланади
STP, RSTP, MSTP ва PVST қўлланади
LACP портларни агрегациялаш қўлланади
802.1 Q VLAN, SVLAN, QinQ ва Sеlеctive QinQ қўлланади
Тўлиқ бошқариладиган кўп манзилли узтиш қўлланади
PIM-SM/MD ва IGMP кўп манзилли маршрутлаштириш протоколлари қўлланади
QOS қўлланади
Radius аутентификациялаш сервери қўлланади
IPv4/IPv6 протокллар оиласи қўлланади
RIPv1/v2, OSPF, IS-IS and BGP қўлланади

Хавфсизлик функциялари

МАС-манзилларни фильтрлаш қўлланади
МАС-манзилларни гуруҳлаштриш қўлланади
Кенг тарқатиладиган, кўп манзилли ва бир манзилли хабарларнинг оғиши қўлланади
Портнинг тезлиги бўйича чеклаш қўлланади

Қўшимча функциялар

МПни антивирусли ҳимоялаш, МПни ўта юкланишдан ҳимоялш, DDos-ҳужумларни бартараф этиш учун Rhythm Protection қўлланади
Инфекция белгиларига эга бўлган ҳар хил турли хабарларни LAND/BLAT/ NULLScan/XmaScan/Smurf, SYN Flooding, Ping Flood ва бошқалар каби идентификациялаш ва фильтрлаш қўлланади
Spanning Tree Rood Guard, BPDU ва APR
қўлланади
uRPF тескари бир манзилли маршрутларни текшириш ва сохта манзиллардан ҳужумлардан ҳимоялаш қўлланади
MD5 IS-IS/OSPF/RIPv2/BGPv4 криптографияни текшириш қўлланади
Дастлабки IP-манзилларни ҳимоялаш қўлланади

Тармоқни бошқариш

Локал бошқариш интерфейси

RS232 консоль

Бошқариш усуллари

CLI интерфейси орқали локал бошқариш
Telnet орқали олисдан бошқариш
Стандарт SNMP
ZXNM01 диаграммаларни тузиш
ZGMP гуруҳларини бошқариш (командалар сатри модули ва диаграмм модули)
Поддерживается SSHv2.0 қўлланади
Тармоқни бошқаришда фойдаланувчиларни локал ва олисдан аутентификациялаш қўлланади

MIB тўплами

SNMP v1/v2/v3
RMON 1/2/3/9
Private MIB (МП, хотира, портларнинг ҳолати ва бошқалар)

ZyXEL компаниясининг 8 - 32 портларга модулли IP xDSL-коммутатори 1.4- расмда тасвирланган. IES-1000 коммутатори ADSL/SHDSL-хизматлар томонида жойлашади ва абонентлар ADSL/SHDSL-трафигини агрегациялаш ва коммутациялаш учун хизмат қилади.



1.4- расм. - IES-1000 Series


IES-1000 бу тармоқ Fast Ethernet-интерфейсларига эга бўлган модулли ADSL/SHDSL-коммутатор ҳисобланади. Коммутатор провайдер томонида жойлашади ва абонентлар ADSL/SHDSL-трафигини агрегациялаш ва коммутациялаш учун хизмат қилади. 19-дюймли шасси устунига монтаж қилинадиган 1U баландликли IES-1000M ўрнатилган таъминот манбаи ва вентиляторлар блокига эга, тармоқ модулларини ўрнатиш учун иккита слотларга эга ва “иссиғида” алмаштиришга рухсат этади. Абонентларни улаш учун ишлатиладиган модулларнинг вазифаси ва тури талабларига боғлиқ равишда ADSL, ADSL2+ ёки SHDSL технологиялари ишлатилиши мумкин.
Тармоқ модуллари учта модификацияларда чиқарилади. AAM-1008 ва SAM-1008 саккизта ADSL- ёки SHDSL-портларга, AAM-1212 12 та ADSL2+ портларга эга. ADSL-модулларга частотавий бўлгичлар (сплиттерлар) ўрнатилган. SHDSLнинг аналог телефония устидан қўлланиши стандартда кўзда тутилмаган.
Ҳар бир модулда операторлик ёки корпоратив тармоққа улаш учун битта ёки иккита 10/100Base-TX Ethernet интерфейслари ва RS-232 консоллар порти мавжуд. Мазмуман, ҳар бар тармоқ модули DSL-портамлар ва Ethernet-интерфейс орасидаги Ethernet-кадрларни коммутациялашни амалга оширадиган иккинчи даража функционал тугалланган бошқариладиган коммутатор ҳисобланади.
Турли таъминот кучланишлариига эга бўлган шассининг иккита модификациялари мавжуд: 36 – 72 Вольт ўзгармас кучланишга IES-1000 DC ва 220 Вольт ўзгарувчан кучланишга IES-1000 AC.
Асосий авзалликларига қуйидагилар киради:

  • Ethernet-интерфейсда 802.1p и 802.1Q протоколлари воситалари орқали ва линияда ATM воситалари орқали хизмат кўрсатиш сифати механизмларини учдан-учга қўлланиши мижозларга турли қўшимча хизматлар ва турли виртуал каналлар бўйича, шу жумладан DSL-боғланш доирасида битта тариф режаларини тақдим этишга имкон беради;

  • IGMP Snooping функцияларини қўлланиши билан бир қаторда AAM 1212 модулида кўп манзилли тарқатишлар гуруҳларини бошқаришни оптималлаш ва TripplePlay хизматларини кўрсатилиши сифатини оширишга имкон берадиган IGMP Filtering функциялари қўшимча амалга оширилган. FastZapping янги функцияси 0,5 миллисекундддан кичик кечикишли телевизион каналларни қайта улашга имкон беради;

  • SAM-1008 SHDSL-модулида SHDSL-портларни бирлаштириш функцияларини (portbonding, саккизтагача SHDSL-каналларни мантиқий бирлаштириш ва N-wire, тўрттагача SHDSL-линияларини аппаратли бирлаштириш) кўп функционал қўллаш SHDSL-магистралнинг тезлигини 18,4 Мбит/сгача етказишга имкон беради;

  • AAM-1008 Annex B модификация мавжуд телефон линияси бўйича ички идоравий қўриқлаш хизматларидан фойдаланадиган абонентларни улашга имкон беради;

  • 802.1Q стандартдаги VLANни қўллаш тармоқдаги хавфсизлик даражасини оширади, турли мижозлардан келадиган маълумотлар оқимларини провайдер локал тормоғининг чегаравий маршрутизаторида терминаллаштириш ва ишончли ажратишга ва унинг ўзида абонентларнинг уланиш қоидаларини аниқлашга имкон беради;

  • SNMP, CLI, MySQL ва Web-интерфейс асосидаги EMS NetAtlas тармоқ бошқариш тизими.

Қуйида асосий характеристикалар келтирилган:

  • Ethernet-интерфейсда 802.1p и 802.1Q протоколлари воситалари орқали ва линияда ATM воситалари орқали хизмат кўрсатиш сифати механизмларини учдан-учга қўлланиши мижозларга турли қўшимча хизматлар ва турли виртуал каналлар бўйича, шу жумладан DSL-боғланш доирасида битта тариф режаларини тақдим этишга имкон беради;

  • SAM-1008 SHDSL-модулида SHDSL-портларни бирлаштиришни қўллаш (portbonding) саккизтагача SHDSL-каналларни битта мантиқий каналга бирлаштириш ва IES-1000 коммутаторларда 18,4 Мбит/сгача тезликда бир неча офислар ва уланиш нуқталарини боғлайдиган мураккаб тақсимланган тузилмаларни қуришга имкон беради;

  • AAM-1008 Annex B модификация мавжуд телефон линияси бўйича ички идоравий қўриқлаш хизматларидан фойдаланадиган абонентларни улашга имкон беради;

  • 802.1Q стандартдаги VLANни қўллаш тармоқдаги хавфсизлик даражасини оширади, турли мижозлардан келадиган маълумотлар оқимларини провайдер локал тормоғининг чегаравий маршрутизаторида терминаллаштириш ва ишончли ажратишга ва унинг ўзида абонентларнинг уланиш қоидаларини аниқлашга имкон беради

  • SNMP, CLI, MySQL ва Web-интерфейс асосидаги EMS NetAtlas бепул тармоқ бошқариш тизими.


Download 184.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling