Amaliy ish №9 Tarmoq qurilmalarini o’rganish Ishdan maqsad
Download 184.95 Kb.
|
9-amaliyot
Асосий имкониятлари:
Cisco IOSTM ДТ функцияларининг тўлиқ спектрини қўллаш. Овоз ва маълумотларни интеграциялаш. Модулли архитектура. ЛҲТ ўрнатилган портлари. flash-хотиранинг қўлланиши дастурий таъминотни алмаштириш ва хизмат кўрсатишни соддалаштиради. Интеграцияланган асинхрон порт (AUX) боғланишни 115,2 кбит/сгача тезликда таъминлайди. Cisco 2600 туркумдаги маршрутизаторларда Cisco 1700, Cisco 2600, Cisco 3600 ва Cisco 3700 туркумлар учун умумий бўлган модуллар ишлатилади. Уларнинг асосий хусусиятлари 1.1- жадвалда келтирилган. 1.1- жадвал
Cisco 2600 уланиш маршрутизатори қуйидаги иккита конфигурациялрда чиқарилади: Cisco 2610 - битта портли Ethernet Cisco 2611 - иккита портли Ethernet Спецификациялар 1.2- жадвалда келтирилган. 1.2- жадвал
Мос модуллардан фойдаланиш билан Cisco 2600уланиш маршрутизаторида бир неча қурилмаларнинг функцияларини бирлаштириш мумкин. Модулли архитектура туфайли унинг интерфейслари конфигурациясини маълумотлар/овоз/факсимил хабарларини интеграцияланган узатиш, корхоналар бўлимларида коммутацияланадиган боғланишларга хизмат кўрсатиш, шунингдек Extranet/VPNга (виртуал хусусий тармоқларга) хавфсиз уланиш каби турли хил тармоқ иловаларига мувофиқ осон созлаш мумкин. ZTE фирмасининг ZXR10 5900 туркумдаги коммутаторида 2- ва 3- даражаларда канал тезлигида пакетларни қайта узатиш учун ASIC юқори тезликли микропроцессорлардан фойдаланилган. Барча Ethernet протоколлари оиласини тўлиқ қўллаш, QOS устиворлик самарадор механизмлари ва тез мослашувчан бошқариш усуллари тақдим этилади. 3- даража маршрутлаштириш протоколлари қўлланади. GE портларнинг юқори зичлиги туфайли, ZXR10 5900 шаҳар IP-тармоқлари ва университет тармоқлари учун уланиш ва GE-интерфейсларни агрегациялаш имкониятларини тақдим этади, шунинг учун қурилмалар университет тармоқларининг ядро даражаси ва шаҳар IP-тармоқларининг агрегациялаш даражасини қуриш учун идеал тўғри келади. 5900 турркумдаги Ethernet ZXR10 интеллектуал гигабитли коммутатор 4 та турлардаги 5928, 5928- FI, 5952 ва 5924 қурилмалардан ташкил топган. ZXR10 5928 20 та Ethernet 1000 Мбит/с электр интерфейслар, 4 та оптик/электрик адаптив интерфейслар ва 10G кенгайтириш слотини таъминлайди. ZXR10 5928-FI 20 та GE электр интерфейслар, 4 та оптик/электрик адаптив интерфейслар ва 4 та кенгайтириш слотларини тақдим этади. 1.3- расм. ZTE фирмасининг ZXR10 5900 туркумдаги коммутатори ZXR10 5952 44 та Ethernet 1000 Мбит/с электр интерфейслар, 4 та оптик/электрик адаптив инте рфейслар ва 4 та кенгайтириш слотларини тақдим этади. ZXR10 5924 20 та Ethernet 1000 Мбит/с электр интерфейслар, 4 та оптик/электрик адаптив интерфейслар ни тақдим этади. Ҳар бир кенгайтириш слоти 1 та 10G оптик интерфейс блоки, 1 та 10G электр интерфейс ёки кенгайтириладиган коммутациялаш блокини қўллайди. Унумдорлик параметрлари 1.3- жадвалда келтирилган. 1.3- жадвал
ZyXEL компаниясининг 8 - 32 портларга модулли IP xDSL-коммутатори 1.4- расмда тасвирланган. IES-1000 коммутатори ADSL/SHDSL-хизматлар томонида жойлашади ва абонентлар ADSL/SHDSL-трафигини агрегациялаш ва коммутациялаш учун хизмат қилади. 1.4- расм. - IES-1000 Series IES-1000 бу тармоқ Fast Ethernet-интерфейсларига эга бўлган модулли ADSL/SHDSL-коммутатор ҳисобланади. Коммутатор провайдер томонида жойлашади ва абонентлар ADSL/SHDSL-трафигини агрегациялаш ва коммутациялаш учун хизмат қилади. 19-дюймли шасси устунига монтаж қилинадиган 1U баландликли IES-1000M ўрнатилган таъминот манбаи ва вентиляторлар блокига эга, тармоқ модулларини ўрнатиш учун иккита слотларга эга ва “иссиғида” алмаштиришга рухсат этади. Абонентларни улаш учун ишлатиладиган модулларнинг вазифаси ва тури талабларига боғлиқ равишда ADSL, ADSL2+ ёки SHDSL технологиялари ишлатилиши мумкин. Тармоқ модуллари учта модификацияларда чиқарилади. AAM-1008 ва SAM-1008 саккизта ADSL- ёки SHDSL-портларга, AAM-1212 12 та ADSL2+ портларга эга. ADSL-модулларга частотавий бўлгичлар (сплиттерлар) ўрнатилган. SHDSLнинг аналог телефония устидан қўлланиши стандартда кўзда тутилмаган. Ҳар бир модулда операторлик ёки корпоратив тармоққа улаш учун битта ёки иккита 10/100Base-TX Ethernet интерфейслари ва RS-232 консоллар порти мавжуд. Мазмуман, ҳар бар тармоқ модули DSL-портамлар ва Ethernet-интерфейс орасидаги Ethernet-кадрларни коммутациялашни амалга оширадиган иккинчи даража функционал тугалланган бошқариладиган коммутатор ҳисобланади. Турли таъминот кучланишлариига эга бўлган шассининг иккита модификациялари мавжуд: 36 – 72 Вольт ўзгармас кучланишга IES-1000 DC ва 220 Вольт ўзгарувчан кучланишга IES-1000 AC. Асосий авзалликларига қуйидагилар киради: Ethernet-интерфейсда 802.1p и 802.1Q протоколлари воситалари орқали ва линияда ATM воситалари орқали хизмат кўрсатиш сифати механизмларини учдан-учга қўлланиши мижозларга турли қўшимча хизматлар ва турли виртуал каналлар бўйича, шу жумладан DSL-боғланш доирасида битта тариф режаларини тақдим этишга имкон беради; IGMP Snooping функцияларини қўлланиши билан бир қаторда AAM 1212 модулида кўп манзилли тарқатишлар гуруҳларини бошқаришни оптималлаш ва TripplePlay хизматларини кўрсатилиши сифатини оширишга имкон берадиган IGMP Filtering функциялари қўшимча амалга оширилган. FastZapping янги функцияси 0,5 миллисекундддан кичик кечикишли телевизион каналларни қайта улашга имкон беради; SAM-1008 SHDSL-модулида SHDSL-портларни бирлаштириш функцияларини (portbonding, саккизтагача SHDSL-каналларни мантиқий бирлаштириш ва N-wire, тўрттагача SHDSL-линияларини аппаратли бирлаштириш) кўп функционал қўллаш SHDSL-магистралнинг тезлигини 18,4 Мбит/сгача етказишга имкон беради; AAM-1008 Annex B модификация мавжуд телефон линияси бўйича ички идоравий қўриқлаш хизматларидан фойдаланадиган абонентларни улашга имкон беради; 802.1Q стандартдаги VLANни қўллаш тармоқдаги хавфсизлик даражасини оширади, турли мижозлардан келадиган маълумотлар оқимларини провайдер локал тормоғининг чегаравий маршрутизаторида терминаллаштириш ва ишончли ажратишга ва унинг ўзида абонентларнинг уланиш қоидаларини аниқлашга имкон беради; SNMP, CLI, MySQL ва Web-интерфейс асосидаги EMS NetAtlas тармоқ бошқариш тизими. Қуйида асосий характеристикалар келтирилган: Ethernet-интерфейсда 802.1p и 802.1Q протоколлари воситалари орқали ва линияда ATM воситалари орқали хизмат кўрсатиш сифати механизмларини учдан-учга қўлланиши мижозларга турли қўшимча хизматлар ва турли виртуал каналлар бўйича, шу жумладан DSL-боғланш доирасида битта тариф режаларини тақдим этишга имкон беради; SAM-1008 SHDSL-модулида SHDSL-портларни бирлаштиришни қўллаш (portbonding) саккизтагача SHDSL-каналларни битта мантиқий каналга бирлаштириш ва IES-1000 коммутаторларда 18,4 Мбит/сгача тезликда бир неча офислар ва уланиш нуқталарини боғлайдиган мураккаб тақсимланган тузилмаларни қуришга имкон беради; AAM-1008 Annex B модификация мавжуд телефон линияси бўйича ички идоравий қўриқлаш хизматларидан фойдаланадиган абонентларни улашга имкон беради; 802.1Q стандартдаги VLANни қўллаш тармоқдаги хавфсизлик даражасини оширади, турли мижозлардан келадиган маълумотлар оқимларини провайдер локал тормоғининг чегаравий маршрутизаторида терминаллаштириш ва ишончли ажратишга ва унинг ўзида абонентларнинг уланиш қоидаларини аниқлашга имкон беради SNMP, CLI, MySQL ва Web-интерфейс асосидаги EMS NetAtlas бепул тармоқ бошқариш тизими. Download 184.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling