Низом бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида харажатларни ҳисоблаб
чиқишда пайдо бўладиган тафовутлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Хўжалик
юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлилигини аниқлаш мақсадида
улар фаолиятининг
харажатларини ҳисоблаб чиқиш ва молиявий натижаларини аниқлаш бухгалтерия ҳисобининг
асосий мақсади ҳисобланади.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги
63-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Низомда харажатларни гуруҳлаш ва молиявий натижаларни
шакллантиришнинг
асосий қоидалари мавжуддир.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(«умумий қоидалар» бўлимининг тўртинчи ва бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли
қарорига
асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009
й., 10-11-сон, 115-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом асосида айрим тармоқлар харажатлари таркиби ва уларни ҳисобга
олиш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан
келишилган ҳолда тегишли вазирликлар ва идоралар хўжалик бирлашмалари (корпорациялар,
концернлар, уюшмалар, компаниялар ва бошқалар) томонидан аниқланади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-
сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Do'stlaringiz bilan baham: