Аммияк ишлаб чиқариш
Download 464.03 Kb.
|
АММИЯК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- C О +H
CH4+H2O=CO+3H2 - 206 кдж
CH4+0,5O2=CO+2H2 +35 кдж Кейин ҳосил булган СО ни сув буғи билан конверсия килинади. CО+H2O=CO2+H2+41 кЖ/моль Метанни сув буғи билан конверсияси реакциясини умумий xолда куйидагича ёзиш мумкин: CH4+2H2O=CO2+4H2-116 кЖ/моль (эндотермик реакция) Метан ва СО конверсиялари каттализатop иштарокида (СН4 учун никел, СО учун темир, хром, рух хром мисли каттализаторлар кулланилади) боради. Рух хром мисли каттализатор кулланганда СО конверцияси паст ҳароратда(250-3000 С) боради. Конверцияланган газ таркибида колган СО нинг микдори 0,2 -0,4 % дан (хажм буйича) ошмайди. Бундай холларда кўпинча СОдан тозалаш учун абсорбсион усул урнига факат метанлаш-гидрогенлашдан фойдаланиш мумкин. Юқорида келтирилган реакциялардан маълумки олинган водород гази тоза эмас, таркибида 30 % гача СО2 0,5-4 % гача СО саклайди. Озрок микдор О2 бирикмалари билан ифлосланган бўлади. Бу аралашмалар аммиак синтезида ишлатиладиган каттализаторни захарлайди. Шунинг учун уларни тозалаш керак бўлади. Водородни бегона аралашмалардан тозалашнинг турли усуллари қўлланилади: а) қаттик сорбентлар билан аралашмаларни адсорбцияси; б) суюк сорбентлар билан абсорбцияланиш; в) чуқур совутиш билан аралаштирмаларни конденсациялаш; г) катталик гидрогенлаш ва бошкалар. а) Усул билан бегона қўшимчалар кам булганда (S сакловчи бирикмаларда) кулланилади; б) усул СО2 ва СО лардан тозалашда ишлатилади; в) усул кимматга тушганлиги учун хозирги пайтларда аммиак ишлаб чиқаришда кулланилмайди (азотнинг бошка бирикмалари саноатида кулланилмокда); г) усул СО2, СО ва О2 нинг микдори кам булганда кулланилади. Конверция газини олтингуруртли бирикмалардан тозалаш . Табиий газ таркибида турли S ли бирикмалар саклайди: H2S, CS2, COS меркаптанлар (асосан этил меркаптан C2H5SH 5-30 мг/м3 гача) ва бошкалар. Барча S бирикмаларни 350-450 0С ҳароратда кобалть - молибденли каттализатор иштирокида H2S гача гидрогенланади: CS2 +4H2 = 2H2S+CH4 RSH +H2 = H2S+RH COS +4H2 = H2S+CH4 +H2O Ҳосил булган H2S қаттик ёки суюқ адсорбентлар ёрдамида адсорбцияланади. Қаттик адсорбент сифатида активланган кўмир, темир гидроксиди, рух оксиди ва суюк абсорбент сифатида: аммиакли сув этаноламинлар, мишьяк содали эритма, карбонатлар эритмалари ва бошкалар ишлатилади. Айникса, рух оксиди кўп ишлатилади. (ГИАП – 10 адсорбенти). ZnO+H2S =ZnS +H2O Тозаланган H2S нинг микдори I мг/м3 дан ортик булмайди. Бу реакция 400-500 0С да боради. Конверция газини СО2 дан тозалаш. Конверция гази таркибида 17-30% гача СО2 саклайди. Уни суюк сорбентлар ёрдамида: сув, этаноламин, ишкор, эритмалари билан тозалайдилар. СО2 бошка қўшимчаларга нисбатан босим oстида совук сувда яхши эрийди. Мана шу хоссасига асосланиб СО2 сув билан юттириб ажратиб олинади. Бунинг учун ичи насадкали минораларда газ, сув сачратиш билан (2-3 мПа босимда) ювилади. Минорадан окиб тушувчи сув турбинани айлантиради, кайсики у насос билан бирга махкамланган бўлади. Насос сувни кутариб яна минорани сугоришга беради. Натижада унга берилувчи энергия тежалади. Турбинада босим пасаяди атмосфера босимига тенглашади, Haтижада сувда эриган СО2 ва водород газлари (80 % СО2, II Н2) десорбцияланиб ажралиб чикади. Бy газ (СО2) йигиб олинади, турли максадларда ишлатилади. масалан, карбамид синтезида, курук муз тайёрлашда ва бошка махсулотлар олишда ишлатилади. Бу усулнинг камчилиги кўп электр энергияси сарфланиши ва анча водороднинг йукотилишидадир. Шунинг учун хам кейинги йилларда бу усул кўп кулланилмайди, балки сорбсион ва селективлик хоссаси сувдан анча юқори булган этаноламин билан тозалаш кенг кулланилмокда. Бунда моно- ва ди- этаноламиннинг(НО-CH2 - CH2- NH2 ва NН (CH2 - CH2 OH)2 cувдаги 15% ли эритмасига СО2 юттирилади. СО2 +RNH2 + H2O =(RNH3)2СО3 СО2 +(RNH3)2СО3+ H2O =2RNH3HCО3 (R-радикал НО-CH2 - CH2-) Юттириш жараёни 40-450С да олиб борилади. Абсорбцияланиш натижасида ҳосил булган карбонат ва гидрокарбанатлар 1200С да десорбентда СО2 ажратиб парчаланадилар. Юттирувчи сифатида метанол, пропилен карбонат, сульфолон каби моддалар хам ишлатилиши мумкин. (С4Н6О3 - пропилен карбонат, С4Н8SO2-cульфолан). Газни СО дан тозалаш. Мис аммиаклиэритма билан юттириш, суюк азот билан катталитик гидрогенлаш каби усуллар билан амалга оширилади. Кенг кулланиладигани суюк азот билан ювиш усулидир. Бунда газ каттализатор захарларидан (СО, Н2S), кисман СН4 ва ароматик углеводородлардан инерт аралашмалардан тозаланади. Бу қўшимчалар хаммаси суюк азотнинг ҳароратсидан кура юқори ҳароратда кайнайди, шунинг учун конденцияланади ва суюк азотда эрийди. Ювиш колоннасида шундай ҳарорат сакланадики бунда N2 : H2 нисбати тахминан 3:1 бўлиб водород гази N2 билан туйинади. Катталитик гидрогенлаш (метанлаш), СО ва СО2 микдори I % гача булганда кулланилади. Бунда никель каттализатори (алюминий оксидига шимдирилган бўлади) ва 200-400 0С ҳароратда куйидагича реакция асосида боради: СО+3Н2=СН4 +Н2О; СО2+Н2=СН4 +2Н2О; О2 +Н2=2Н2О Газни СО дан тозалаш мис газининг (СО) мисаммиакли эритмага абсорциялаш деганда мисс аммиакли комплекс ҳосил булишига асосланган. Оддий шароитда мис аммиакли эритманинг ютиш кобилияти пacт, аммо ҳароратни пасайтириб босим оширилса, у кучаяди. Шунинг учун хам СО ни тозалаш юқори босим (10-32 МПа) ва паст ҳароратда (0-10 0С) бундан паст булса эритма кристалланиб колиши мумкин) олиб борилади. Oдатда кучсиз кислоталар; сирка, чумоли, карбонат кислоталарининг мис аммиакли эритмалари кулланилади. Тозалашнинг абсорбцион усулида конверцияланган газ таркибида I % гача (хажм буйича) СО2 ва СО колади. Сўнгра у факат катталитик гидрогенлаш йули билан тозаланади. 4 Аммиак синтези Аммиак синтезининг назарий асослари. Аммиак синтези реакцияси қайтар реакция бўлиб иссиклик чикиши билан боради. Download 464.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling