Амстердам – Нидерландия пойтахти. Аҳолиси 927 минг Maydoni 214 km Amsterdam bayrog’i Amsterdam gerbi Амстел дарёсининг қуйилиш ерида жойлашган


Download 58.25 Kb.
Sana08.11.2023
Hajmi58.25 Kb.
#1756151
Bog'liq
Документ DOC




Амстердам – Нидерландия пойтахти.


Аҳолиси 927 минг


Maydoni 214 km
Amsterdam bayrog’i Amsterdam gerbi

Амстел дарёсининг қуйилиш ерида жойлашган. Амстердам мамлакатининг муҳим иқтисодий маркази, ахолиси сонига кўра энг катта шаҳри, йирик денгиз порти, (юк обороти 71,3 млн. тоннадан ортиқ). Аҳолиси 927 минг киши (2023 йил, Июль ; шаҳар атрофи билан 2,5 млн. дан зиёд).


Амстердам шаҳри иқлимининг асосий кўрсатгичлари

Кўрсатгичлар

Январь

Февраль

Март

Апрель

Май

Июнь

Июль

Август

Сентябрь

Октябрь

Ноябрь

Декабрь

Йиллик

Мутлоқ
максимум, 0С

14

16

21

27

29

32

32

34

28

25

18

15

34

Ўртача
максимум, 0С

5,4

6,0

9,2

12,4

17,1

19,2

21,4

21,8

18,4

14,1

9,2

6,5

13,4

Ўртача
минимум, 0С

0,5

0,2

2,4

4,0

7,8

10,4

12,5

12,3

10,2

7,0

3,9

1,9

6,1

Мутлоқ
минимум, 0С

−16

−14

−8

−4

−1

3

4

6

2

−1

−7

-14

−16

Ёғин, мм

62

43

59

41

48

68

66

61

82

85

89

75

778

Манба:  «Worldweather.org», weatherbase.com

Амстердам шаҳри.




Схипхол аэропорти халқаро аҳамиятга эга, йирик темир йўл тугуни. Метрополитен қурилган. “Шимолий Венеция” деган ном билан машҳур. Амстел дарёси ва унинг тармоқлари ҳамда уларни туташтириб турган каналлар шаҳарни қисмларга бўлиб юборган. 600 дан ортиқ кўприк мавжуд. Шаҳарнинг қадимги йўллари йирик қозиқлар устига қурилган. Шаҳар йилномаларда дастлаб, 1275 йилда тилга олинган. 17 – асрда савдо ва кредит беришнинг жаҳон аҳамиятига молик маркази бўлган. 1795 – 1806 йилларда Батавия Республикасининг, кейинроқ Нидерландия Қироллигининг пойтахти. Амстердамда машинасозлик (кемасозлик, самолётсозлик, электрон асбоблар), нефтни қайта ишлаш, полиграфия, фармацевтика, кимё, озиқ – овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Саноатининг кўп тармоқлари четдан келтирилган хом ашё асосида ишлайди. Амстердам олмосга сайқал бериш ва олмос билан савдо қилиш соҳасида йирик марказ сифатида қадимдан машҳур. Амстердамда Ғарбий Европанинг энг муҳим молия ва банк муассасалари жойлашган, мамлакат маданияти вафанининг асосий маркази. Амстердамда 9-Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган (1928). 2 та университет, ФА, бир қанча илмий-тадқиқот институтлари, кўпдан – кўп тарихий ва меъморий ёдгорликлри, жумладан черков бинолари (13 – 17 – асрлар), ўнлаб музей (Голландия тасвирий санъат мактаби асарлари тўпланган Давлат расмлар музейи, 1808 ), Рембранд уйи (1907 йилдан музей), Денгиз музейи, тарих музейи машҳур.
Download 58.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling