29- Савол. Кинони туризмни ривожлантиришдаги роли нимада деб биласиз?
Жавоб: Кинотуризм-это сравнительно новый, но уже довольно популярный среди любителей киноматографа вид туризма. Поклонники кино готовы потратить немалые деньги и преодолеть сотни километров, чтобы посетить места съемок любимых фильмов и сериалов.
30- Савол. Туризм маҳсулоти нима? Республикада мавжуд туризм маҳсулотларини қандай такомиллаштирса бўлади?
Жавоб: Инсон кўриб, эшитиб юрган ҳар қандай мўжизавий, қизиқарли иншоотлар, табиатнинг сўлим гўшалари, қадимдан сақланиб келаётган обидалар, дарёлар, шаршаралар, ҳайвонат ёки турли –туман ўсимликлар ўсадиган жойлар, томоша боғларининг ҳаммасига маълум бир йўлдан борилади. Бу йўл туризмда «маршрут» дейилади.
Туристик маршрут қайд қилинган, кутилмаган «таклфилар»нинг бажарилиши ёки «хизматлар» мажмуаси аъло даражада кафолатланиши учун ҳам туристик маршрутлар дейилади.
Ўзбекистон Республикасининг хилма-хил ҳамда йилнинг турли фаслларида жозибадор ва рақобатбардош туристик маҳсулотларини, шу жумладан мамлакат ҳудудларида тематик туристик зоналари ва кластерларни яратиш орқали ҳамда туризмнинг истиқболли турлари (зиёрат, маърифий, экологик, этнографик, гастрономик, спорт, даволовчи-соғломлаштирувчи, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик ва бошқаларни) ҳисобга олган ҳолда, янги туризм дастурларини ишлаб чиқиш орқали туризм маҳсулотларини такомиллаштирса бўлади.
Сифатли туристик маҳсулотларни шакллантириш, мавсумий омилларга бўлган қарамликни камайтириш ҳамда меҳмонхоналар юкловини, айниқса йилнинг номавсумий ойларида ошириш мақсадида ички ресурслардан самарали фойдаланиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси туристик маҳсулотини ички ва ташқи туризм бозорларида илгари суриш, унинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш кк.
Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш лозим.
31- Савол. Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиботи стратегиясининг асосий мақсадлари нималардан иборат?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4861- сонли Фармонида, мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, ҳудудларнинг улкан туризм салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, туризм тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғибот қилиш, туризм соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш каби вазифалар белгиланган. Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида “туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш, ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепциясига асосан, 2017 - 2021 йилларда Концепцияни амалга оширишга доир аниқ чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш режаштирилган”. Ушбу вазифаларни амалга оширишда туризм соҳасини бошқариш механизмини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |