Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол.Инвестиция лойиҳаси деганда нимани тушунасиз?


Download 210.58 Kb.
bet15/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

47-Савол.Инвестиция лойиҳаси деганда нимани тушунасиз?
Жавоб:Иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун инвестицияларни амалга оширишга ёхуд жалб етишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи.
48-Савол.Ўзбекистон Республикасида инвестиция субъектлари ҳуқуқларининг кафолатини ким беради?
Жавоб:Ўзбекистон Республикасида инвестиция субъектлари ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.
49-Савол.Чет эл инвестициялари иштирокидаги инвесторлар ва корхоналар ҳар қандай хорижий давлат фуқаролари билан эркин меҳнат шартномалари тузишга ҳақлими?
Жавоб:Ҳа
50-Савол. “Хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари ва чоралари тўғрисида”ги қонуннинг асосий мазмуни ва моҳияти ҳақида тўхатилиб ўтинг?
Жавоб:Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестиция фаолиятини амалга ошираётган чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатларини ва уларни ҳимоя қилиш чораларини белгилайди.
Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс чораларни шакллантириш;
чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестицияларининг айрим тоифалари учун қўшимча кафолатлар бериш шарт-шароитларини ва уларни ҳимоя қилиш чораларини белгилаш.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
51-Савол.Инвестиция мажбурияти нимани англатади?
Жавоб:Белгиланган мақсадларга эришиш учун инвестор томонидан қабул қилинадиган мажбурият;
52-Савол.Инвестициялардан олинган, тадбиркорлик фаолияти ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган ҳар қандай даромад, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик ҳақлари, техник ёрдам, техник хизматлар учун тўловлар ва ҳақларнинг бошқа турлари нима дейилади?
Жавоб:Реинвестиция (инвестициялардан олинган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига киритиладиган ҳар қандай даромад, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик ҳақи, техник ёрдам, техник хизмат кўрсатиш учун тўловлар ҳамда бошқа шаклдаги мукофотлар)

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling