а)Гравиметрик анализ.Анализ вақтида элемент ёки бирикманинг массаси ўлчанса гравиметрик анализ дейилади. Ўз навбатида у яна учга бўлинади:Чўктириш методлари, ҳайдаш ва электрогравиметрик методлар бўлиб, энг асосийси чўктириш методи ҳисобланади. Бу метод макрокомпонентларни аниқлашда ишлатилади. Методнинг аниқлиги юқори, осон бажарилади, қиммат асбобларни талаб қилмайди. Камчилиги-узоқ вақт талаб қилади.
б) Титриметрик анализ методлари.Аниқланаётган модда билан реакцияга киришувчи, концентрацияси аниқ бўлган эритманинг ҳажмини ўлчашга асосланган метод титриметрик метод дейилади. Реакциянинг охири эквивалент нуқта деб аталади.
Эквивалент нуқтани аниқлашнинг икки тури бор:1) визуал ёки индикатор ёрдамида - ранг кескин ўзгаради2) асбоб-ускуналар ёрдамида - реакция охирида модданинг физик хусусияти кескин ўзгариб кетади.Титриметрик методнинг афзаллиги кам вақт талаб қилади, сезгирлиги гравиметрик методникидан қолишмайди.
в)Газларни анализи методлари.Бу метод аниқланаётган моддани газ ҳолатига ўтказиш ва, ажралиб чиққан газнинг ҳажмини ўлчашга асосланган. Масалан,СаСО3 даги СО2 ни аниқлаш учун, тузни HCI да эритиб, СО2 ишқорга юттирилади ва оғирликнинг ортиши билан аниқланади.
Анализ ҳар қанча эҳтиёткорлик билан бажарилганда ҳам, айрим хатоликлар албатта бўлади ва олинган натижа аниқланаётган модданинг ҳақиқий миқдоридан фарқ қилади. Анализ хатоликлари 3 хил бўлади:1) систематик хатолар2) тасодифий хатолар3) қўпол хатолар
Систематик хатолар-хатолик бир меъёрда бўлиб, натижани камайтириб ёки кўпайтириб юборади. Систематик хатоларни олдиндан билиш ва уларнинг чорасини кўриб, хатони камайтириш мумкин.
Тасодифий хатолар-катта-кичиклиги ҳар хил бўлган, маълум бир қонуниятга бўйсинмаган хатоликлар. Масалан, ҳароратнинг ўзгариши, ҳаво намлигининг ўзгариши тасодифий хатога олиб келади.Қўпол хатолар. Қўпол хатолар анализ натижасини кескин ўзгартириб юборади. Бунга эхтиётсизлик натижасида модданинг тўкилиб кетиши ёки бюретка шкаласининг ёхуд тарози тошларини нотўғриҳисоблашлар киради.
Анализ натижаларини абсолют ва нисбий хатоликлар билан ифода этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |