Андижон давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети ўқитувчилари Очилова (Солиева) Шоира Абдурашитовна ҳамда Мухтарова Хуснида Абдуғопоровналар томонидан яратилган “Кураш турлари. Дзю-до ва уни ўқитиш методлари ” номли ўқув


Download 27 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi27 Kb.
#1020567
Bog'liq
ташқи тақриз (4)


Андижон давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети ўқитувчилари Очилова (Солиева) Шоира Абдурашитовна ҳамда Мухтарова Хуснида Абдуғопоровналар томонидан яратилган “Кураш турлари. Дзю-до ва уни ўқитиш методлари ” номли ўқув қўлланмасига
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикасининг охирги ўн йиллигида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ўсишида улкан ишлар амалга оширилди. Шу жумладан, таълим соҳасини хорижий тажрибалар ҳамда замонавий ёндашувлар асосида унинг сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қатор мутахассислар томонидан турли йўналишларда илмий тадқиқот ишлари амалга оширилиб, ўз соҳасининг ривожланишига самарали таъсир кўрсатмоқда.
Олий таълим муассасалари жисмоний маданият таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган “Кураш турлари. Дзю-до ва уни ўқитиш методлари.” номли ўқув қўлланмаси талаба ёшларни жисмонан баркамол ва маънавий етук инсон қилиб тарбиялашда хозирги даврда керакли ва зарурий адабий манбаъа бўлиб хисобланади. Ушбу ўқув қўлланмада талабаларни олий таълим муасасаларида жисмоний маданиятнинг амалий билимлари хозирги кундаги илғор изланиш ва тажрибаларни татбиқ этиш ҳамда умумлаштириш натижасида олинган илмий маълумотлар берилган.
Ўқув қўлланманинг назарий ва амалий билимлар бўйича янги давр тизимининг яратилиши, Ўзбекистонда спорт сохасини тараққий топиши тўғрисида талабаларда назарий хамда амалий билимларини шакллантириш бўйича кўплаб янги маълумотлар берилган.
Ўқув қўлланманинг амалий тайёргарлик бўйича талабаларни Кураш турлари фанида назарий ва амалий билим тайёргарликларини ташкил этиш, амалий билим тамойилларини, жисмоний фазилатларини хамда жисмоний кобилиятларини ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар келтирилган. Шу билан бирга ўқув қўлланмада талабалар жисмоний тайёргарлиги ва спорт турларида техник ва тактик тайёргарликларни назорат қилиш синовлари, талабалар касбий амалий жисмоний тайёргарлик жараёнлари ва унинг шакллари, воситалари, услублари хамда мазмуни ва мохияти хам ўқув қўлланмада кенг ёритилган.
Ўқув қўлланманинг яна бир ижобий тарафи инглиз тилида ёзилганидир. Хозирги кунда хориждан таҳсил олиш учун келаётган талабалар учун инглиз тилида ёритиб берилган маълумотлар жуда зарур. Бу қўлланма орқали юртимизда спортга бўлган эътиборни ҳам қанчалик юксак даражада эканлигини англаш мумкин.
Очилова Шоира Абдурашитовна ва Мухтарова Хуснида Абдуғопоровнанинг олий таълим муассасалари жисмоний маданият таълим йўналишлари талабалари учун тайёрланган ”Кураш турлари.Дзю-до ва уни ўқитиш методлари.” номли ўқув қўлланмаси, талабалар таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этишда жуда зарурий қўлланма деб хисоблайман ва уни нашр этишга тавсия этаман.
Download 27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling