Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги
глаукоманинг эпидемиологик, клиник – патогенетик ва профилактик хос
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Зохиджон автореферат оригинал
глаукоманинг эпидемиологик, клиник – патогенетик ва профилактик хос
21 хусусиятлари» деб номланган бешинчи бобида Наманган минтақаси геронт аҳолисида глаукоманинг эпидемиологик, клиник-патогенетик ва профилактикаси хусусиятлари тўғрисидаги тадқиқот натижалари келтирилган. Ахолини кексайиш тенденцияси охирги ўн йилликларда жиддий ўзгаришларга учраган. Бу энг аввало превентив тиббиётни кардинал ўзгариб борганлиги ва демографик сиёсатнинг сезиларли ўзгаришлари билан боғлиқ рўй берган. Шундай тенденцияни яқин келажакда хам сақланиб қолиши кутилмоқда. Бирлашган миллатлар ташкилотининг прогнозига кўра яқин 40 йилда геронтологик ёшдаги ахоли хиссаси деярли икки баробарга ортади. Умр узайиши билан ва геронт ахоли сони ортиб бориши туфайли ёшга боғлиқ касалликлар тарқалиши хам кескин кўпаяди. Улар орасида кўз касалликлари, хусусан, глаукома айниқса ўзининг хаёт тарзига сезиларли негатив таъсири билан алохида ўрин эгаллайди. Глаукома тўлиқ кўрликка олиб келишда етакчи сабабчилардан бири хисобланади. Шунинг учун турли минтақаларда, жумладан, Ўзбекистон иқлимий шароитида хам, геронт ахолида глаукоманинг эпидемиологик клинико – патогенетик ва профилактикасининг замонавий хос хусусиятларини ўрганиш долзарб илмий муаммо бўлиб қолган. Илмий – амалий эхтиёж ва заруриятдан келиб чиқиб тадқиқотнинг бир қисмида Фарғона водийсининг Наманган минтақасини геронт (≥90 ёшдан ошган эркак ва аёллар) ахолисида глаукомани эпидемиологияси ўрганилди, унинг клиник кечиши ва шаклланиши механизмлари хамда бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактикасининг хос жихатлари аниқланди ва бахоланди. Ёшга боғлиқ холда БОБГ ва БЁБГ тарқалиш частоталари эркакларда қуйидагича тасдиқланади: 90 – 94 ёшда 7,41±2,91 % ва 2,47±1,72 %дан (Р˂0,01), 95 – 99 ёшда – 5,26±5,12 % ва 0,00±0,00 %дан (СИ), ≥100 дан ошганларда – 0,00 % ва 0,00 %дан. Аёллар популяциясида бирламчи ОБГ ва ЁБГ барча ёш гурухларида бир хил тарқалиш частотаси билан ифодаланади: 90 – 94 ёшда – 1,06±0,74 %дан (СИ), 90 – 99 да - 0,00±0,00 %дан (СИ) ва ≥100 ёшдан ўтганларда 1,06±0,61 %дан (СИ). Жами БОБГ ва БЁБГ юқори частота билан (8,47±3,55 % ва 3,43±2,46 дан; Р˂0,01) 90 – 94 ёшли геронт ахолида тасдиқланади. 95 – 99 ёшлиларда – 5,26±5,12 %дан ошмасдан ва фақат эркакларда аниқланади (СИ); ≥100 дан ошган геронт популяцияда бўлса – 3,57 ± 3,51 %дан ва фақат аёлларда БОБГ ва БЁБГ тасдиқланади (СИ). Жадвал ва расм рақамлари маълумотлари тасдиқлайдики иккала кўз глаукомасини геронт ахолида тарқалиши частотаси 100,0 ± 0,00 %данни ташкил этади. ≥ 90-100 ёшли эркак ва аёлларда статистик тафовутсиз бир хил - 100,0±0,00 % частоталарда қайд этилади. 22 90 – 94 ёшли геронт эркак ва аёлларда хам ИКГл ни тарқалиш частотаси 100,00 ± 0,00 %данни ташкил қилади (СИ). Худди шундай тарқалиш частоталари барча ёш гурухларида (95 – 99 ва ≥ 100 ёшдан ўтганларда) хам кузатилади (СИ). Хулоса қилиш мумкин бўладики, геронт ёшдаги ахолида 100,0 % иккала кўз бир вақтда глаукомага чалинади ва ривожланиб боради. Геронт ёшдаги ахолида деярли 100,0 % холда глаукомли континум (ГлКТ), яъни кўрлик билан касалликни давом этиши хам, тадқиқот натижаларидан эътиборни тортади. (4- жадвал). Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling