Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/51
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1340508
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51
Bog'liq
Зохиджон автореферат оригинал

ХУЛОСАЛАР 
1. Тўрт йиллик ретроспектив эпидемиологик тадқиқот натижалари бўйича Фарғона 
водийсининг улуғ ёшдаги ахолиси популяциясида глаукома билан касалланиш барвақт ўсиш 
тенденциясига эга бўлган. Унинг айрим шаклларида “ўсиш” йилига 8,0 %га етган ва бу 
жараён сезиларли тафовут билан аёлларда кескинлашган. 
2.Олинган натижалар улуғ ёшдаги водий ахолисида глаукоманинг келиб чиқишида 
ёшни, жинсни, оилавий холатни (ёлғизлик, бевалик), таълим холатини (ўрта 
маълумотлилик), “кишлоқ омили” (шаҳар ахолисида қишлоқ ахолисига нисбатан 9 баробарга 


29 
етиб фарқ билан паст частота билан кузатилади), систолик ва диастолик артериал босимни 
ортишини, пульсли босимни ортишини ва кашандаликнинг етакчи ролини кўрсатади. 
3.Тадқиқот биринчи марта геронт ахолида глаукоманинг Фарғона водийси кўламида ва 
уни Наманган, Андижон хамда Фарғона вилоятларида алохида ажратиб тарқалишининг 
эпидемиологик баҳосини олиш имконини берди. Тарқалиш частотаси бўйича 
,геронтоглаукома юқори даража билан Фарғона вилоятида (7,08 ± 1,66 %), нисбатан паст 
даражаларда Андижон (4,39 ± 0,94 %) ва Наманган вилоятларида (3,86 ± 0,58 %) 
тасдиқланади. 
4.Бир вақтли эпидемиологик тадқиқот натижалари Наманган вилоятининг геронт 
ахолисида илк марта глаукоманинг хос эпидемиологик жиҳатларини тасдиқлаб кўрсатдики: 
• касалликнинг келиб чиқишида ижтимоий – иқисодий ва эпидемиологик хатар 
омилларининг хиссаси 26,7 %дан 100,0 %гача етиб тасдиқланади; • тарқалиш частотаси 
эркакларда 8,41 ± 2,68 % ва аёлларда 2,13 ± 0,86 %ни ташкил қилади ва ёшга боғлиқ 5 
баробарга кўпайиб боради; • алохида шакллари тафовутланиб қуйидагича аниқланади: ОБГ 
66,67 ± 12,17 %, ЁБГ 33,33 ± 12,17 %, глаукомани хуружли кечиши 40,0 ± 12,65 %, терминал 
глаукома 80,00 ± 10,33 %, БОБГ ва БЁБГ 1,06 ± 0,61 % ва 1,06 ± 61 %дан, иккала кўз 
глаукомаси 100,0 ± 0,00 %, глаукомли континиум 100,0 ± 0,00 % ва ГОК 100,00 ± 0,00 %. 
5.Фарғона вилоятида геронтоглаукомани ривожи ва клиник кечишининг хос худудий 
хусусиятлари алохида бажарилган эпидемиологик тадқиқотда қуйидагича тасдиқланди: • 
касалликнинг келиб чиқишида патоген омил сифатида ижтимоий – иқтисодий омилларни 
иштироки 100,00 %га етиб ва эпидемиологик омилларни хиссаси 17,65 % частота билан 
тасдиқланади; • алохида шакллари тафовутланиб аниқланилади: ОБГ 70,47 ± 10,29 %, ЁБГ 
23,53 ± 10,29 %, ТГ 64,71 ± 11,59 %, ГлХ 23,53 ± 10,29 %, бирламчи ОБГ ва ЁБГ 5,42 ± 1,46 
%, иккала кўз глаукомаси 100,0 ± 0,00 %, ГОК 100,00 ± 0,00 % ва глаукомли континиум 
100,00 ± 0,00 %. 
6.Андижон вилоятида геронтоглаукоманинг худудий хос хусусиятлари бир вақтли 
эпидемиологик тадқиқотда қуйидагича тавсифланди: • касалликни келиб чиқишида 
ижтимоий – иқтисодий ва эпидемиологик хатар омилларининг хиссаси 61,90 ± 10,60 % ва 
14,29 ± 7,64 % даражаларда тасдиқланади; • алохида шакллари тафовут билан аниқланади: 
ОБГ 95,24 ± 4,65 %, ЁБГ 4,76 ± 4,65 %, ТГ 38,10 ± 10,60 %, ГлХ 4,76 ± 4,65 %, бирламчи ОБГ 
ва ЁБГ 5,65 ± 2,07 % ва 0,81 ± 0,80 %дан, ИКГ, ГОК ва глаукомли континиум 100,00 ± 0,00 
%дан. 
7.Водий кўламида узоқ умр кўрувчилар популяциясида глаукоманинг тарқалиши 
частотаси биринчи марта аниқланди ва унда қуйидаги даражада ифодаланувчи худудий 


30 
хусусиятлар тасдиқланди: ОБГв-81,82 ± 6,71 %, ЁБГв-18,87 ± 5,37 %, ТГв-58,49 ± 6,77 %, 
БОБГв-4,65 ± 1,03 %, БЁБГ 2,21 ± 1,03 %, ИКГв ва глаукомли континиум 100,0 ± 0,0 %дан, 
ГОК 67,92 ± 6,41 %дан ифодаланиш билан. 
8.Умуман водий кўламида жами геронтоглаукома 20,75 ± 5,57 % частотада тарқалиш 
билан қайд этилади (эркакларда 25,00 ± 9,68 % ва аёлларда 18,18 ± 6,71). 
9.Терапевтик ва офтальмологик коморбидлик геронт ахолида глаукомани хатар омили 
сифатида тасдиқланади. Коморбидлик фони хар бешинчи геронт беморда глаукомани 
асоратли кечиши хавфини ва ятроген терапия суръатини оширади. Глаукомли «охирги 
нуқта»лар 70,0 %гача етиб ушбу хатар омилига бевосита боғлиқликда келиб чиқади. 
10.Фақат офтальмотонус холати ва клиник аломатлар бўйича геронт ахолида 
глаукомани аниқлаш касалликни ўтказиб юборилган босқичларида кечикиб, нохолис ва 
ночин ташхислашга олиб келади. Худудий хусусиятлар хисобга олиниб махсус ишлаб 
чиқилган 
«Геронтоглаукоманинг 
профилактикасини 
скринингли 
дастури 
ва 
алгоритм»ларидан фойдааниш мақсадга мувофиқ хисобланади. Бундай фаолият геронт эркак 
ва аёлларда глаукомани барвақт аниқлаш частотасини то 65 ва 64 %гача етиб оширади.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling