Andijon davlat tibbiyot instituti farmatsevtik fanlar kafedrasi


Қопқоқларга ишлов бериш қоидалари


Download 7.12 Mb.
bet423/431
Sana31.01.2024
Hajmi7.12 Mb.
#1819576
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   431
Bog'liq
Farmatsevtik texnologiya majmua

Қопқоқларга ишлов бериш қоидалари

Ташқи кўриниши бузилмаган, бирламчи ранги ўзгармаган резина қопқоқларга қайта ишлов бериб ишлатишга рухсат этилади. Бунда резина қопқоқдаги игна ўрни 3 тадан кўп бўлмаслиги керак.
Даволаш-профилактика муассасаларининг юқумли касалликлар бўлимидан топширилган резина қопқоқларни қайтадан ишлатиш тақиқланади.
Янги резина қопқоқларга ишлов бериш тартиби.

    1. Қопқоқлар 50°-60°Сгача иситилган 0,5% ювиш воситали эритмада қўл билан ѐки ювиш машинасида 3 дақиқа давомида ювилади (қопқоқлар билан ювиш воситали эритманинг оғирлик нисбати 1:5 бўлиш керак). Сўнгра ҳар сафар сувини алмаштириб, 5 маротаба иситилган оддий сув билан ва 1 маротаба тозаланган сув билан ювилади; натрий гидрокарбонатнинг 1% эритмасида 30 дақиқа қайнатилади ва 1 маротаба оддий сувда, 2 маротаба тозаланган сувда ювилади. Кейин қопқоқларни шиша идишга жойлаб, устига тозаланган сув қуйилади, идишнинг оғзи беркитилади ва резина қопқоқдар устидаги олтингутурт, титурам, рух ва бошқа моддаларнинг қолдиғини тозалаш мақсадида буғли стерилизаторда 120°С (1,1 кгс/кв см) 60 дақиқа давомида ушланади. Идишдаги сув тўкиб ташланади ва қопқоқлар яна бир маротаба тозаланган сув би

лан ювилади.

    1. Ишлов берилган қопқоқлар биксга солиниб, буғли стерилизаторда 120°Сда 45 дақиқа стерилизация қилинади.

    2. Олдиндан тайѐрлаб қўйиладиган қопқоқлар, ушбу бобнинг 3.1. бандда кўрсатилганидек ишлов берилгандан сўнг, стерилламасдан қуритиш шкафида 50°Сда 120 дақиқа давомида қуритилади. Ушбу қопқоқларни оғзи берк идишларда бир йилгача сақлаш мумкин. Резина қопқоқлар қоронғи, салқин жойда сақланади ва ишлатишдан олдин ушбу бобнинг 3.2. бандда кўрсатилгандек стерилланади.

Ишлатилган резина қопқоқларга ишлов бериш.

    1. Ишлатилган резина қопқоқлари янги ҳайдалган тозаланган сувда ювилади, сўнгра 2 маротаба ҳар сафар сувни алмаштириб, тозаланган сувда 20 дақиқадан қайнатилади ва ушбу бобнинг

3.2. бандида кўрсатилтандек стерилланади.
Стерилланган қопқоқлар ѐпиқ биксларда 3 кунгача сақланади, бикс очилгандан сўнг қопқоқлар 24 соат давомида ишлатилиши керак. Алюмин қалпоқларга ишлов бериш.

    1. Инъекцияга ишлатиладиган ва кўз томчи дориси солинган идишларни оғзини қисиб беркитишга мўлжалланган алюмин қалпоқлар 70°-80°Сгача иситилган, 1-2 % ювиш воситали эритмада 15 дақиқага бўктирилади, сўнг эритма тўкиб ташланади. Алюмин қалпоқлар оқиб турган оддий сувда ювилади ва уларни биксларга жойлаб, қуритиш шкафида 50°-60°Сда қуритилади ва ѐпиқ идишларда (бикс, шиша идиш, ҚОҒОЗ қутиларда) ифлослантирмасдан сақланади.


Download 7.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   431




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling