Андижон давлат университети Педагогика факулътети
БТСТИ таълим йўналиши 2-босқич талабаси
Тўлқинжонов Абдулборийнинг
2019-2020 ўқув йилида малакавий амалиётини ўтаганлиги ҳақида
Ҳ И С О Б О Т И
Педагогика факультети 2-босқич 201-гуруҳ талабаси Тўлқинжонов Абдулборий 02.10.2019дан _____________ га қадар Андижон шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида малакавий амалиётини ўтади.
02.10.19 да Педагогика факультетининг мажлислар залида малакавий амалиётига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Конфренцияни ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Ў.Мамажонов олиб борди ва у сўзни факультет декани доц. М.Тўраевга берди.
Факультет декани доц. М.Тўраев малакавий амалиётига чиқаётган талабаларга амалиёт йўл-йўриқлари, амалиётни ўташ тартиб қоидаларини, ҳужжатларни юритиш тартибини гапирди. Факультет декани доц. М.Тўраев малакавий амалиётига чиқаётган талабаларни бириктирилган методист ўқитувчилар билан таништирди.
Шундан сўнг ўзимиз бириктирилган Андижон шаҳридаги 22-умумтаълим мактабига Н.Жўраева раҳбарлигида бордик. У ерда бизни мактаб директори Х.Ходжиматов ва бошланғич синф илмий бўлим мудири Н.Исмоиловалар кутиб олди. 22-умумтаълим мактаби бошланғич синф илмий бўлим мудири малакавий амалиёти ўташ учун келган талабаларга мактаб ҳақида қисқача гапириб, мактаб эришган ютуқлари билан таништирди.
Малакавий амалиётини ўташ учун келган талабалар бошланғич синфларга бўлинди ва бошланғич синф ўқитувчиларига бириктириб қўйилди.
Малакавий амалиётни ўташ жараёнида Тўлқинжонов Абдулборий бошланғич синф ўқитувчисининг иш ҳужжатлари, синф ҳақида маълумот, ўқитувчининг тақвимий иш режаси, тарбиявий иш режаси билан танишди.
Ўқув жараёнини кузатди, ҳужжатларини юритиш тартиби билан танишди.
Мактаб директори: Х.Ходжиматов
БСЎИБДЎ: Н.Исмоилова
Do'stlaringiz bilan baham: |