Андижон қишлоқ хўжалиги ва
агротехнологиялар институти
ректори К.С.Комиловга
Андижон туманидаги 33-мактаб
директори Н.Каримовадан
М А Ъ Л У М О Т
Андижон туманидаги 33-мактаб маъмурияти сизга шуни ёзиб маълум қилади. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти "Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти" кафедраси ўқитувчиси Акмалжон Эргашев 20 сентябрь 2022 йил куни мактаб ўқув залида 10-11 синф ўқувчиларига "Иқтисодий билим асослари" фанидан "Бозор иқтисодиётининг туб белгилари" мавзусида мастер класс дарси ўтказиб берди. Машғулотда мактабнинг 50 нафар ўқувчиси ҳамда фан ўқитувчилари иштирок этишдилар. Машғулот якунида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан берилган саволларга А.Эргашев томонидан батафсил жавоблар берилди.
Мактаб директори: Н.Каримова
Do'stlaringiz bilan baham: |