Андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнологиялари институти талаба ёшлари ўртасида
Download 39 Kb.
|
nizom musobaqa1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тайлов шартлари
- Бачкана сўзалр ишлатилган савол-жавоблар ва ракиб жамоага бехурматсизликлар учун жарима баллари олинади
АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИНСТИТУТИ ТАЛАБА ЁШЛАРИ ЎРТАСИДА “ИНТЕЛЕКТУАЛ РИНГ” НОМЛИ КУРИК-ТАНЛОВИ НИЗОМИ 1. Умумий коидалар ““Интелектуал ринг” кўрик-танлови талабаларни ахборот технологиялари ва математика фанларидан билимларини янада юксалтиришга хамда ёшларни ватанга содиқ, инсоний фазилатлар эгаси бўлиб шакилланишига, эзгуликка чорловчи ғоялар сингдирилган чикишлари уларни интеллектуал салохиятини янада такомиллаштиришга, ёшлар орасида ахборот технологияларидан самарали ва тўғри мақсадларда фойдаланишга, улар ўртасида ўзаро аҳиллик, дўстлик ва соғлом рақобат тушунчаларини сингдириб бориш учун хизмат қилади. Ушбу кўрик танлов институт талаба ёшлари ўртасида мазкур Низом асосида ташкил этилади. 2. Мақсади ва вазифалари Ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллатимиз, миллий қадирятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш билан бирга уларни замонавий билим ва кўникмаларини янада юксалтириш, бундан ташқари ёшларни ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ўкишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли ҳил акидапарастлик ва зарарли окимлар таъсирига тушиб колишнинг олдини олиш, иқтидорли ва истедодли ёшларни рағбатлантириш кўллаб қувватлаш, махоратини ошириш ҳамда уларнинг ўз имкониятларини юзага чикаришлари учун шароит яратишдан иборатдир. Тайлов шартлари: I шарт Таништирув шарти - жамоалар ўзини хазил-мутойиба, куй-кўшик, ракс ва бошка сатирик юмористик сахна кўринишлари билан таништиришлари мумкин. Ушбу шартдаги чиқиш мазмуни, жамоалар номи, таълим муассаси ёки узлари ҳакида, уй-кечинмалари, талабалар орасида учраб турадиган салбий иллатларни юмор оркали танкид килиш, жамоанинг бошқа узига хос хусусиятлари ҳакида маълумотлар, лавҳалар келтириш тартибида булади. Ишлатилган бачкана хазиллар учун жарима баллари олинади. Ушбу шартда жамоалар чикиши учун 5 дақиқа вакт ажратилган. Бунда жамоалар чикишларнинг мазмунга бойлиги, кийиниш ва сахна маданиятига риоя қилганлиги, хазил-мутойибага бойлиги, қувноклиги, рангбаранглиги, куй-қушик, ракс ижроси иштирокчилар махорати 5 баллик мезонда бахоланади. II шарт Тезкор савол-жавоб шарти - ушбу шарт икки бўлимдан иборат. Институтнинг профессор ўқитувчилари томонидан тайёрланган математика ва ахборот технологиялари фанига оид саволларни гурух сардори танлаб олади хамда тайёргарлик учун 30 сония вақт берилади. Жамоалар тайёргарлик кўриб бир нафар талаба жавоб беради. Шартнинг 2- қисмида жамоалар “Институтда нима гaп” сузи билан бошлаб бирор бир саволни рақиб жамоаларига мухокама қилиш учун ташлайди бошка жамоалар эса ушбу саволга сахнада турган холда жавоб йуллайди ўйлаш учун 20-сония вақт берилади. Бунда талабаларнинг барча сохада зукко ва топкирликлари синалади. Барча жамоалар саволлари ва жавоблари тинглангандан сўнг хакамлар томонидан ҳам қушимча саволлар берилиши мумкин. Жавоблар қизиқарли, юморга бой, киска, олдин ишлатилмаган ва хазил чегарасидан чикмаган булиши шарт. Бачкана сўзалр ишлатилган савол-жавоблар ва ракиб жамоага бехурматсизликлар учун жарима баллари олинади. Савол-жавоб шарти 5 баллик мезонда бахоланади. III шарт Ушбу шарт хам икки қисмдан иборат . Чаққон қўллар- Ушбу шартда жамоалар ўзлари келишган холда ихтиёрий равишда компютерда тез ёзиш имкониятига эга бўлган бир нафар жамоа аъзоси иштирок этади. Шартда хайат аъзолари томонидан қатнашчиларга турли вазифалар юкланган матнлар тақдим этилади Ушбу шарт ижроси учун жамоаларга 8 дакикадан вақт ажратилади. Жамоанинг қолган аъзоларига хайъат аъзолари томонидан тезкор клавиятура бўйича саволлар берилади. Қолган жамоа аъзолари мазкур клавиятура вазифаларини тезкорлик билан ёзиб беришлари шарт. Хар икки шарт хам 5 баллик мезонда бахоланади. IV шарт Эркин мавзу “Онамга мактуб” деб номланади. Ушбу шартда талабалар томонидан ота-оналрига уларнинг дил тилаклари намоиш этилиши шарт. Намоишда сахна кўринишларидан, куй ва қўшиқлардан, шеър ва ғазаллардан фойдаланиш мумкин. Белгиланган вақт 5 дақиқа. Шарт 5 баллик мезон асосида бахоланади. V шарт “Уйга вазифа” деб номланади. Ушбу шартда жамоалар ўзларининг номларидан келиб чиққан холда ўзларининг эмблемаси (эмблемада жамоа номи ва фанни тарғиб этувчи тасвирлардан фойдаланиши шарт) ва йўналишидан келиб чиққан холда ўз сохасини тарғиб қилувчи слайд тайёрлаб келишлари керак. Слайд намоиши 3 дақиқадан ошмаслиги шарт. Ғолибларни тақдирлаш. Кўрик-танлов якуни буйича ғолиб жамоа институт маъмурияти ва “Ахборот технологиялари ва математика” кафедраси томонидан турли даражадаги диплом ҳамда эсталик совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, курик-танловда фаол иштирок этган жамоалар ва иштирокчилар хайъат кенгаш карори билан “Энг зукко талаба” номинацияси буйича такдирланади. Хакамлар хайъати _______________________________________________________ _______________________________________________________ _______________________________________________________ _______________________________________________________ _______________________________________________________ _______________________________________________________ Download 39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling