Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


Молия кредит солиқлар ва бошқалар


Download 1.61 Mb.
bet13/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Молия кредит солиқлар ва бошқалар
  • 3. Ер ислоҳоти, унинг амалга оширилиши.
  • Республикамиз қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда ер ресурсларининг аҳамияти беқиёс.Республикамиз қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 3/4 қисмини, халқимиз истеъмол қилаётган маҳсулотларнинг қарийб 95 фоизидан кўпроғини етиштирмоқда. Шундай экан, ер, сув ресурсларидан келажакда янада тўлиқроқ, самарали фойдаланиш долзарб масалалардан саналади. Ислохот йилларида қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан янада самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Республика ҳукумати томонидан сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан,Республикамизда Ер кодекси қабул қилинди. Республикамиз жами ер майдонларига умуммиллий бойлик, давлат мулки сифатида эгалик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси зиммасига юклатилган. Олий Мажлис ўз зиммасидаги мазкур ваколатнинг айрим масалаларини - халқ депутатлари қишлоқ, шаҳар, шахарча, туман ҳамда вилоят кенгашлари ва уларнинг ижроия қўмиталари зиммасига юклаган. Улар юқорида келтирилган қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда ерлардан оқилона, самарали фойдаланиш мақсадида фойдаланувчиларга маълум муддатга ҳақ тўлаш эвазига фойдаланиш учун бермоқдалар. Қишлоқ хўжалик ерлари қонунда белгиланган тартибда қишлоқ хўжалик корхоналарига турли муддатларга фойдаланиш учун ҳақ тўлаш эвазига (ягона ер солиги) ижарага берилмоқда.Шу билан биргаликда республика фуқароларига шахсий ёрдамчи хўжаликларини, жамоа боғдорчилигини, узумчиликни яратиш ҳамда якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва уни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириш шарти ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан белгиланган миқдорда ер берилмоқда. Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида ўтказилган ер ислохоти натижасида қишлоқ ҳудудларида яшаётган фуқароларга умрбод фойдаланиш учун 625,8 минг гектар томорқа ерлари берилди.
  • Аҳоли томонидан ўз ихтиёридаги ерлардан самарали фойдалаланиши натижасида сўнги беш йилда республикада етиштирилган жами:
  • -дон маҳсулотларининг 19,3 фоизи,
  • -картошканинг- 80 фоизи,
  • -сабзавотнинг - 74,8 фоизи,
  • -полиз маҳсулотларининг - 64 фоизи,
  • -узумнинг - 35 фоизи ,
  • -гўшт маҳсулотларининг- 91,1 фоизи,
  • -сутнинг- 93,6 фоизи етиштирилган.
  • Эсда сақланг!
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling