Андижон машинасозлик институти


-Маъруза. Фавқулодда вазиятларда фуқаролар муҳофазаси


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

5-Маъруза. Фавқулодда вазиятларда фуқаролар муҳофазаси 
 
Режа: 
 
1.Фавқулодда ҳолатлар ҳақида тушунча. 
2.Фавқулодда ҳолатларнинг классификацияси. 
3.Фавқулодда ҳолатларни олдиндан билиш ва бартараф этиш бўйича 
давлат системалари. 
4.Техноген характердаги фавқулодда ҳолатларнинг содир бўлиши. 
1.Фавқулодда ҳолатлар ҳақида тушунча 
Фавқулодда ҳолат (ФҲ) – бу қисқа муддатда содир бўладиган, инсонларга, 
табиий муҳитга ва моддий бойликларга катта даражадаги зарар етказадиган 
воқеалардир. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги нуқтаи назаридан фавқулодда 
ҳолатларни кенг маънода, яъни хавфнинг амалда содир бўлиши ва инсонлар 
соғлиги ҳамда ҳаётига таҳдид солиши деб тушуниш мумкин. 
ФҲ ларга катта авариялар, катастрофалар ва бахтсиз ҳодисаларни мисол қилиб 
келтириш мумкин.
Аварияга – техник системада содир бўлиб инсонлар ҳалок бўлмаган, техник 
воситаларни тиклаш мумкин ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган 
воқеаларни мисол қилиб келтириш мумкин. 
Катастрофалартехник системаларда содир бўлиб, инсонларнинг ҳалок 
бўлишига ёки изсиз йўқолишига сабаб бўладиган ҳодисалардир. 
Бахтсиз ҳодисалар – ердаги юз берадиган ФВ лар билан боғлиқ бўлиб 
биосферани, техносфераларни бузилишига, инсонларни ҳалок бўлиши ёки 
соғлигини йўқолишига сабаб бўладиган ҳолатлардир. 
Фавқулодда фазиятлар (ФВ) – бу объект ва ҳудуд ёки акваторияларни ФҲ 
дан кейинги ҳолати бўлиб, бунда одамларни ҳаёти ва соғлигига таҳдид солувчи, 
аҳоли ва иқтисодга моддий зарар етказилган, табиий муҳит бузилган ҳолатдир.  
Маълумки, 
фавқулодда 
ҳолатлар 
ўзига 
хос 
хусусиятлар 
ва 
аниқланишларга эга бўлиб, бу кўрсаткичлар асосида фавқулодда ҳолатларни 
таърифлаш мумкин бўлади. Юқорида таъкидланганидек, инсоннинг ҳар 
қандай фаолиятида патенциал хавф мавжуд бўлади. 
Патенциал хавф - бу яширин кучдир. Бу куч амалга ошиши учун, 
қандайдир шароит юзага келиши лозим. Патенциал хавфни реалликка олиб 
келувчи шароит, бахтсиз ҳодисаларнинг сабаблари деб тушунилади. Сабаблар 
маълум ёки номаълум кўринишда бўлиши ва улар ҳар доим ҳам мавжуд 
бўлмаслиги мумкин. Шахсга таҳдид солувчи хавфлар дунёси жуда кенг ва у 
тинимсиз ўсиб боради. Ишлаб чиқаришда, шаҳарда, маиший шароитда инсонга 
бир вақтда бир неча нохуш омиллар таъсир қилади. Маълум вақтда таъсир 


этувчи зарарли хавфлар мажмуи «инсон-атроф муҳит» системасининг жорий 
ҳолатига боғлиқ бўлади. Барча хавфлар қатор белгилари бўйича 
классификацияланади (10.1.-жадвал).
1-жадвал 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling