Андижон машинасозлик институти


-Маъруза: Терроризм ва аҳоли муҳофазаси


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

7-Маъруза: Терроризм ва аҳоли муҳофазаси. 
 
Режа: 
 
1. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги “Терроризмга 
қарши кураш тўғрисида”ги қонуннинг мазмум-маҳияти 
2.Терроризим тушунчаси, унинг салбий иллатлари ва амалга ошириш 
услублари 
3. Халқаро терроризм ва унга қарши олиб бориладиган ҳаракатлар 
 
Таянч иборалар: Терроризим, террористик актларнинг факторлари
халқаро терроризим, террочилик, қирг`ин қуроллари. 
 
1. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 
“Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонуннинг мазмум-маҳияти 
Охирги вақтларда юзага келган айрим вазиятлар Республикамиз ҳудудида 
террористик ҳаракатлар ҳам содир бўлиши мумкинлигини кўрсатиб берди. 
Республикамиз ҳукумати аҳоли хавфсизлигини таоминлаш учун 2000 йил 31 
августда «Терроризмга қарши кураш тўғрисида» махсус қонунни қабул қилди. 
Қонуннинг 
мақсади 
терроризмга 
қарши 
кураш 
соҳасидаги 
муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, асосий вазифалари этиб 
шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таоминлаш
давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар 
тинчлиги ва миллий тотувликни сақлашдан иборат. 
Қонун «Умумий қоидалар», «Давлат органларининг терроризмга қарши 
кураш соҳасидаги ваколатлари», «Террорчиликка қарши операциянинг 


ўтказилиши», «Террорчилик ҳаракати оқибатида етказилган зарарни қоплаш ва 
жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси» хамда «Терроризмга 
қарши курашда иштирок этаётган шахсларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси» 
деб номланувчи В бўлимдан иборат бўлиб, 31 моддани ўз ичига олади.
Терроризмга қарши курашни амалга оширишда давлат бошқарув 
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва 
ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар кўмаклашишлари зарурлиги 6-
моддада белгилаб берилган. 
Терроризмга қарши курашни Ўзбекистон Республикаси Миллий 
хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя 
қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа ҳамда Фавқулодда 
вазиятлар вазирлиги амалга оширади (8-модда). Жумладан, Фавқулодда 
вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилиш, 
террорчилар ҳаракат қилаётган ҳудудда жойлашган алоҳида муҳим, 
тоифаланган ва бошқа обоектлар барқарор ишлашини, шунингдек террорчилик 
оқибатларини тугатиш юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради 
ҳамда тадбирлар ўтказади; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни 
амалга оширади (14-модда).

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling