Андижон машинасозлик институти
Битирув малакавий иши бўйича маслаҳатчи(лар)
Download 210.56 Kb.
|
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш
Битирув малакавий иши бўйича маслаҳатчи(лар)
Битирув малакавий ишини бажариш режаси
Битирув малакавий иши раҳбари: З.Тешабоева. (имзо) Топшириқни бажаришга олдим: . А.Фозилов (имзо) Топшириқ берилган сана: ―18 ‖ 12 2018 йил КиришЗамонавий телекоммуникация ва ахборот технологиялари аҳамияти жамият ҳаѐтида йилдан-йилга ошиб бормоқда. Дунѐда кечаѐтган глобаллашув жараѐнлари давлат ва жамият қурилиши тизимига, иқтисодиѐтнинг турли тармоқларига замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини кенг жорий этишни тақозо қилмоқда. Бу, ўз навбатида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, аҳолига интерактив давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш, миллий иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлигини ошириш ва юқори иқтисодий натижаларга эришиш билан бир қаторда, маҳсулот ва хизматларни жаҳон бозорига олиб чиқиш учун кенг имконият яратиб бермоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасида халқаро ҳуқуқий меъѐрлар талабига жавоб бера оладиган мустаҳкам миллий қонунчилик базаси шакллантирилди. Замонавий талаб ва стандартлар ҳамда конституциявий тамойиллар асосида Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонунлари ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу борада «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунларнинг қабул қилиниши ахборот ва коммуникация технологиялари соҳаси жадал суръатлар билан ривожланишига хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрида Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар қаторида ―Рақамли Ўзбекистон – 2030‖ давлат дастури ушбу йўналишда амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, улар томонидан интерактив давлат хизматлари кўрсатиш, электрон тижорат ва электрон тўловлар тизимини янада ривожлантириш, тижорат фаолияти ва тадбиркорликда ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ривожлантириш, Интернет тизими орқали коммунал ва бошқа тўловларни йўлга қўйиш, маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорда реализация қилиш мақсадида электрон тижорат инфратузилмасини яратиш борасида устувор вазифалар белгилаб берилган. Бу масалаларнинг долзарблиги айниқса, мамлакатнинг банк тизими самарадорлигинини кескин ошириш зарурлиги билан ифодаланади. Download 210.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling