Квалиметрия
2. Sifat ko’rsatkichlari.
2.7 Loyihalash kvalimertriyasi. Zamonaviy texnikaning ko’rsakichlari va funktsiyalari.
Маҳсулотнинг белгиланган қўлланишга мувофиқлик кўрсаткичлари
Ҳозирги вақтда маҳсулотнинг техник даражаси ва сифатини баҳолашда юқорида санаб ўтилган кўрсаткичларнинг анъанавий гуруҳига қўшимча равишда шунингдек экологик кўрсаткичлар, маҳсулотнинг хавфсизлик ва транспортда ташишга яроқлилик кўрсаткичлари, тузилишининг бир хиллиги кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Самарали бошқарув шунингдек умумлаштирувчи кўрсаткичлардан ҳам фойдаланишни кўзда тутади, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини, унинг тури ва қандай мақсадларга мўлжалланганлигидан қатъий назар, тавсифлайди.
Уларга, хусусан, қуйидагиларни киритиш мумкин:
-муайян гуруҳга мансуб маҳсулотларни ишлаб чиқариш умумий ҳажмида илғор, юқори самарали буюмларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ҳажми ва салмоғи;
Квалиметрия
2. Sifat ko’rsatkichlari.
2.7 Loyihalash kvalimertriyasi. Zamonaviy texnikaning ko’rsakichlari va funktsiyalari.
Маҳсулотнинг белгиланган қўлланишга мувофиқлик кўрсаткичлари
-сифати янада юқори бўлган маҳсулотдан фойдаланишнинг иқтисодий самараси;
-саноатнинг бир қатор тармоқлари маҳсулотлари учун навлилик кўрсаткичлари.
Сифатнинг умумлаштирувчи кўрсаткичларидан корхоналар, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-конструкторлик ташкилотларининг режаларида фойдаланилади. Бу кўрсаткичларнинг даражаси бўйича бутун корхонада ёки тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ҳақида фикр юритиш мумкин.
Квалиметрия
Do'stlaringiz bilan baham: |