Андижон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби маъмуриятининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида таълим тизимига қаратган эътиборлари асосида таълим мазмунини яхшилаш
Download 16.77 Kb.
|
20 -мактаб фикрнома
Андижон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби маъмуриятининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида таълим тизимига қаратган эътиборлари асосида таълим мазмунини яхшилаш юзасидан ФИКРНОМАСИ 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилди. Нима учун йилга бундай ном бераяпмиз? Давлатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиланган. Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилаяпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз", - деди давлатимиз раҳбари ва 2023 йилдаги энг устувор йўналишларга тўхталиб ўтди. Шулардан келиб чиқиб, биз фаолият олиб бораётган тизимда қуйидаги ишларни амалга оширсак, таълим мазмунини бирмунча яхшиланишига эъришамиз деб ўйладик. Жумладан, Ўқитувчи ўз салоҳиятини ошириши, бунинг учун эса таълим тизими бўйича замон талаблари нималардан иборат бўлаётганини билишлари Дарс ўтиш услуби ва педагогик технологияларнинг янги турларини қўллаши Ўқувчиларни қизиқишларини ошириш ва дарсларга жалб этиш чораларини излаш Мактабга оралатиб ёки мунтазам келмовчи ўқувчилар ота-оналарига нисбатан маъмурий чоралар кўришни амалда бажариш Мактабларда таълим сифати яхшиланиши учун замонавий ўқитиш воситалари бўлиши Эски, талабга жавоб бермайдиган мактабларни янгилаш ва пойтахт ёки вилоят марказларида жойлашган мактаблардек эътибор қаратиш Дарсликлар мазмунини бойитиш ва ўқув йили бошлангунга қадар таълим муассасаларига етказиб бериш Халқаро дастурла асосида ўқитиш ёки ўқиш учун аввало ўқитувчи билимини етарли даражага келтириш Олий таълим даргоҳларида сифатли мутахассислар етиштириш, назарий билимларни амалиётда қўллаш бўйича мазмунли таълим бериш Ҳорижий тилларни осон ўзлаштириш бўйича янги дастурлар ишлаб чиқиш Дарс бераётган синфидаги ўқувчиларнинг билим даражасига қараб ўқитувчига иш ҳақи тўлаш Мактаб раҳбарлари ойлик маошини 100 % оширлиши Фанларни ўқитишда зарур жиҳозлар ( замонавий русумдаги компьютер, лабаратория асбоблари) 100 % бўлиши Ўқитувчилар соғлигини сақлаш ва тиклаш учун санатория ва касалхоналардадаволанишлари учун бепул қўлланмалар бериш Нафақадаги ўқитувчиларни ишлаш муддатини муҳим тайинлаш ва улар ўрнига креатив фикрловчи ёш мутахассисларни ишга жалб этиш зарур. Мактаб ўқув дастурлари ва ўқув дарсликларини қайта кўриб чиқиш . Хафталик ўқув соатларини кўпайтириш. Хар бир ўқув худудида мактабгача таълим муассасаси билан мактаб орасида шартнома тузиб, диомий мулоқатда бўлиш ( Мактаб учун баъаза яратиш). Ота – оналарни ўз фарзандини келажакда қайси касб эгаси бўлишини олдиндан аниқлаш ва шу йўналишга қараб фарзандлари учун йўл очиб беришлари имкониятларини яратиб бериш хамда имкониятларини яратиб бериш. Оммавий ахборот воситалари, телевидения орқали берилаётган хорижий тиллардаги кўрсатувларини, мултьфилмларни, кино филмларни сонини кўпайтириш, тарбиявий ахамияти ва савясига кўпроқ ахамят бериш. Мактабда табақалаштирилган ўқув, яни хорижий тилларни ўргатишга қизиқувчи ўқувчиларни аниқлаб улар учун қўшимча дарслар ва машғулотлар олиб боришлари ишларини янада кучайтириш. Ўқув хоналарни етарли даражада жихозлаш, ўқув қуролларни кўпайтириш. Хар бир ўқувчини индивидувал қобилятини хисобга олган холда материал танлаб дарс олиб боришга кенгроқ имкониятлар яратиш. Ўқитувчига дарс ўтишидаги ( маъвзуни тушунтиришидаги эркинлигини чегараламаслик) . Ўқувчилар орасида китобхонларни ривожлантириш сохада чет эл адабиётларини ўқишларига кўпроқ эътибор бериш. Чет тили ўқитувчиларини ўз устида ишлашлари учун кўпроқ имкониятлар бериш, уларни халқаро сертифиқатлар олишда ( CEFR) ( IELTS) эришги имконият яратиш. 1-11-синфгача 1 та ўқитувчи дарс беришини таъминлаш . Бошланғич синфларга мос дарсликлар ва ўқув услубий материалларни яхшироқ йўлга қўйиш. Мактабда 5-8-синфлар учун дарсликларни янги авлодларини яратиш. Мактабда барча ўқитувчилар орасида инглизча ва русча мухитни оз бўлсада яратиш. Инглиз тили ўқитилишидаги мавжуд муаъммолар listing ( тинглаб тушунтириш), writing ( ёзиб ўрганиш), speaking ( сўзлашиш), reading (ўқиш), бир-бирига боғлаб дарсликларини ишлаб чиқариш. Лингафон ва кампьютер хоналарини ташкил қилиш. Илғор тажрибага эга бўлган хорижий тил фани ўқитувчиларининг мастер класс дарслари ва дастурларини кенгроқ оммалаштириш. Мактабдан ташқари тил йўналишдаги танловларни кўпайтириш. Хорижий тилларни ўрганишда бошланғич синфлар учун луғатларини кўпроқ яратиш. Чет тили ўқитувчиларини олий ва биринчи тоифага ўтишлари учун тайёргарлик кўришларига имкониятлар яратиб бериш. Мактаб директори: M.Жўраева ЎИБДЎ: Г.Ходжаева Download 16.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling