Олиниш усуллари. Галоген алкилларни тўйинган ва тўйинмаган
углеводородлардан, тўйинган бир атомли спиртлардан олиш мумкин.
Тўйинган углеводородларни ёруғлик таъсирида галогенлаб галоген алкилларни олиш саноатда катта аҳамиятга эга. Бу усулни биз олдинги бобда кўриб чиққан эдик.
Бу усулнинг афзаллиги шундан иборатки, бунда дастлабки моддалар сифатида арзон саноат ашёлари ишлатилади ва жараённинг натижасида қимматли маҳсулот олинади. Усулнинг камчилиги сифатида жараён натижасида бир галогенли ҳосилалар билан бирга кўп галогенли бирикмаларнинг ҳосил бўлишини, бунинг натижасида керакли маҳсулотни ажратиб олишнинг мураккаблашувини кўрсатиш мумкин.
Этилен углеводородларига галоид водородларни бириктириб, галоген алкиллар олиш энг қулай усул ҳисобланади. Бунда керакли маҳсулот юқори унум билан ҳосил бўлади:
Галоген алкилларни тўйинган бир атомли спиртлардаги гидроксил гуруҳини галогенга алмаштириб олиш мумкин. Бунда спиртларга галоид водородлар, фосфорнинг галогенли бирикмалари ёки тионил хлорид билан таъсир эттирилади:
а) галоид водородлар таъсири:
ёки
б) фосфорни галогенли ҳосилаларнинг таъсири:
в) спиртлардан галоген алкиллар олишда энг қулай усул уларга тионил хлорид билан таъсир этиш ҳисобланади:
Бунда ҳосил бўлган галоген алкил жуда осонлик билан ажратиб олинади.
Учламчи спиртлардаги гидроксил гуруҳи галогенга жуда осонлик билан алмашинади. Бирламчи спиртлардан галоген алкиллар олишда катализаторлар ишлатилади.(ZnCl2, H2SO4, …).
4. Фторли галоген алкилларни юқоридаги усуллар ёрдамида олиб бўлмайди. Уларни асосан углеводородларни хлорли, бромли ёки йодли ҳосилаларига симоб, кумуш, кобальт, сурма каби металларнинг фторидлари билан таъсир этиб олинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |