Андижон вилояти Марҳамат туманида қадим ёдгорликлар ва тарихий жойларни, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш, уларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этишга бағишланган илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди


Download 22.3 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi22.3 Kb.
#1529921
Bog'liq
Андижон вилояти Марҳамат туманида қадим ёдгорликлар ва тарихий жойларни


Андижон вилояти Марҳамат туманида қадим ёдгорликлар ва тарихий жойларни, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш, уларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этишга бағишланган илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Андижон вилояти Марҳамат туманида қадим ёдгорликлар ва тарихий жойларни, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш, уларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этишга бағишланган илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 


“Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш департаменти вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда тарихчилар, ёзувчи ва шоирлар, маданий мерос объектларини асраш ва туризм йўналишида фаолият олиб борувчи корхона, муассасалар вакиллари, ўлкашунослар, ёш олимлар, ижодкор ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 


Тадбирда юртимизнинг тарихий ёдгорликлари ва зиёратгоҳларини асраш, ободонлаштириш, улар ҳақида аҳоли, айниқса, ёшларга кенг тушунча бериш, ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 


– Вилоятдаги тарихий ёдгорликларни асраб-авайлаш, ана шу жойларда ободонлаштириш ишлари кўламини кенгайтириш, туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш муҳим вазифадир, – дейди “Мингтепа маданий мерос” жамоат фонди раҳбари Ортиқали Ҳусанов. – Мазкур тадбир айни шу мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. 





Тадбир иштирокчилари туман марказидаги “Хотира хиёбони”да ташкил этилган “Мингтепа” музейи фаолияти, музейдаги юртимизнинг кўп йиллик тарихидан сўзловчи ноёб экспонатлар билан танишди. 


Шунингдек, тадбир доирасида “Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди ташаббуси билан ўтказилган “Мингтепа тарихини ўрганишда Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” тарихий романининг ўрни” мавзусидаги танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. 


Фарғона водийсидаги тарихий ёдгорлик ва жойлар, Мингтепа ёдгорлигини тарғиб этишга қаратилган учта номинация бўйича ўтказилган танловда 100 дан зиёд олим, ижодкор ва талабалар ўзларининг 150 дан ортиқ ижодий ишлари, бадиий ва тасвирий санъат асарлари, илмий мақолалари билан иштирок этди. 


– Танловда Мингтепа ёдгорлиги ҳақидаги қатор мақолаларим билан ғолиблар қаторидан жой олдим, – дейди физика-математика фанлари номзоди Ҳайдарали Орипов. – Танлов юртимиздаги, Фарғона водийсидаги, хусусан, Мингтепа тарихий ёдгорликлар ҳақида юртдошларимизга кенг маълумотлар олиш имконини берди.


Якунда барча номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Download 22.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling