Андижон вилояти Прокурори С. К. Эшқувватовга


Download 24.83 Kb.
Sana07.04.2023
Hajmi24.83 Kb.
#1336580
Bog'liq
Ариза


Андижон вилояти Прокурори
С.К.Эшқувватовга
Олтинкўл тумани Марказ МФЙ
Чинобод кўчаси 29-уй 10-хонада яшовчи
Фахриддинов Саййидумархон Нодиржон
Ўғлидан (93.213-16-14)
АРИЗА
Сизга ариза билан мурожаат қилишимга сабаб 27.12.2022 йилда ариза билан Сизга И.Долимов шериклари тоғам М.Мирзаев ва Шерзодларга нисбатан мени алдаб, ёшлигимдан фойдаланиб, ишончимга кириб, Олтинкўл тумани Марказ МФЙ Чинобод кўчаси 29-уй 10-хонани қўлга киритиб олганлари учун қонуний чора кўриб, уй-жойимизни ўзимизга қайтарилишига ёрдам беришингизни сўраб мурожаат қилганман. Тоғам М.Мирзаев, Долимов Иброхим ва шериклари Шерзодлар мени сохта хужжатлар кадастр ходимлари томонидан тил бириктириб сохта хужжат тайёрлаб, бу уй-жой хисобида М.Мирзаева (онам), Фахриддинова Мохичехрахон (синглим), Фахриддинов Саййидумархон (ўзим), Мирзаев Қудратиллохон (тоғам), Мирзаева Дилоромхон (бувам) бўлишига қарамай, уларни розилигисиз, сохта хужжат тайёрлаб, ўзлаштириб олишган.
Тахминан 5-6 январь кунлари участка нозири А.Абдурахимов онамга қўнғироқ қилиб, мен ва онамни чақирганида, бордик. Ўзи йўқлиги сабабли шериги Султонов Аббосбек бўлган холатни ёзиб олди. Онамни телефонидан бир неча бор учатска нозири А.Абдурахимовга яъни (97. 273-25-52) рақамига қўнғироқ қилганимизда, М.Мирзаев устидан қидирув эълон қилганмиз деди. Қолганлари И.Долимов ва шериклари билан гаплашдим, уларда хеч қандай хатолик ўтмаган деб хулосасини айтди. Хозирда бу холат ижобий хал бўлгани йўқ. ИИБ ходими А.Абдурахимов томонидан 17.01.2023 йилда ЖК ни 83 моддаси 2 бандига асосан жиноят иши қўзғатилишини рад этиш хақида қарор қабул қилинган. 19.01.2023 йилда, тўпланган хужжатлар назорат тартибда ўрганилиб, бекор қилинибди. Бу холатдан ИИБ ходими А.Абдурахимов хуч қандай хабардор қилмаган, мен ва онам бу хақида 24.03.2023 йилда Вилоят прокуратурасига кирганимизда 2023 йил 19 январь № 24/563116-22 сонли мурожаатга жавоб хатини олдим. Ушбу мурожаат Олтинкўл тумани ИИБга 2023 йил 19 январь куни қайта суриштирув ишларини олиб бориш учун қайтарилган бўлсада А.Абдурахимов, Хусанов Сардорлар 3 ой давомида яъни январь, февраль, март ойларида мени ёки онамни (М.Мирзаева)ни чақириб, Сизларни аризангиз бўйича тўпланган хужжатлар, қайтадан ИИБга келиб тушди деб, бирор марта айтиб, огохлантиргани йўқ. А.Абдурахимовга қўнғироқ қилганимизда, : “Мен хозир хизмат сафаридаман, Тошкентдаман, М.Мирзаев Тошкентда ишлаб юрган экан, хозирда бу иш билан шуғулланмаябмиз, сабаби суд қарори чиқгандан кейин шунга қараб ишни терговга ошираман” деб айтди. Хар хил бахоналар билан ишни чўзиб келишяпти. Ахир бу бир киши уддалай оладиган иш эмаску ! Ахир мен, Онам ва синглим билан қўчада сарсон-саргардонликда қолаяпмиз. Оилавий шароитимиз оғир, онам М.Мирзаева ёлғизликда бизни отасиз вояга етказяпти. Биз етимларни Қонун ўз химоясига оладими ?
Ахир Прездентимиз Сиёсатига қарши чиқишяпти, сабаби қонуний, одилона, шаффоф чора қўрилгани йўқ. Хозирда Мен ва оиламга нисбатан И.Долимов ва шериклари томонидан очиқчашига талон тарожлик қилишмоқда. Бу йил инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида, хозирда президентимиз Ш.М.Мирзиёев шахсан ўзи, ёлғиз оналарга хамда етимликда ўсаётган болаларга хар қандай ёрдам бераётгани, шахсан ўзи шуғулланаётган бир пайтда, бизга нисбатан ИИБ ходими А.Абдурахимов томонидан нохақликлар бўлаяпти. Э.Долимов ва шекрикларига хеч қандай чора кўрилмаяпти. Хозирда бу иш бўйича суд жараёни кетмоқда, суд тергов иши жавобини кутмоқда. А.Абдурахимовга, Хусанов Сардорларга нисбатан қонуний чора кўриб беришингизни хамда Сиздан илтимос шахсан ўзингиз амалий ёрдам беришингизни, уйимизни қайтариб олишимизда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Аризачи: Фахриддинов.С


Илова учун:

№ 24/563116-22 сонли ариза нусхаси
Download 24.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling