Ангрен” КЎмир кони


Download 367.3 Kb.
bet1/2
Sana16.04.2023
Hajmi367.3 Kb.
#1358984
  1   2
Bog'liq
АНГРЕН КОМИР


АНГРЕН” КЎМИР КОНИ

Ангрен кўмир кони республикамиздаги энг йирик кўмир конларидан саналади. Изланишлар кўрсатишича кўмир заҳиралари 1,9млрд. тоннани ташкил этади. Ушбу кўмир кони ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1932 йилдаёқ олинган эди. Бу сана кўмир конининг тарихи бошланган кун ҳисобланади. Бугун у ҳақли равишда Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик конлардан бири саналади. Ангрен кўмир кони мамлакатимиз кўмир саноатининг флагмани – энг йирик тармоғидирЎзбекистонда қазиб олинаётган қаттиқ ёқилғининг 85% ана шу кондан олинади.
- Ангрен конидан кўмир қазиб олиш 1941 йилда бошланган бўлиб, ўша йили 15 минг тонна кўмир қазиб олинди. Ангренда кўмир қазиб олишнинг бошланиши мамлакатимизда кўмир саноатининг оёққа туриши ва ривожланишига асос бўлди.
Бугун бу ерда кўмир қазиш икки усулда – очиқ ва ерости йўли билан олиб борилади. Кон яна каолин, оҳактош, кварц қуми, қумоқ тупроғига ҳам бой. Каолиннинг энг йирик заҳиралари айнан Ангрен қўнғир кўмир кони мажмуасидадир. Бойитилмаган каолин заҳиралари 382,4млн тоннани ташкил этади. Бирламчи ва иккиламчи каолиннинг қўлланилиш доираси кенг. Цемент ва бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда улардан хом ашё ўрнида фойдаланилади. Шунингдек турли-туман сопол буюмлар учун ҳам ишлатилади. Иккиламчи кулранг ва олачипор каолин қазиб олиш фойдалироқ ҳисобланади, улар кўмир билан бирга 5млн.тоннагача бўлган миқдорда қазиб олинади..Бу асосан каолинит минералидан иборат тоғ жинслари билан бутун республикани таъминлашга етади.
Шуни таъкидлаш жоизки, бугун Ўзбекистонда учта – Ангрен, Шарғун, Бойсун кўмир конлари мавжуд. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган Шарғун ва Бойсун конларидан тошкўмир олинса, Ангрен кўмир кони қўнғир кўмир хазинасидир. Ангрен конидан фарқли ўлароқ Шарғун ва Бойсун конларида қазиш ишлари ер остида олиб борилади. Бу фойдали қазилмани олиш усулини танлашда авваламбор кўмир жойлашган чуқурликка эътибор қаратилади. Агар жойланиш чуқурлиги 100м.дан ошмаса, Ангрен кўмир конидагидек очиқ усул қўлланилади. Айни вақтда ер ости газ ташкилоти ҳам фаолият юритади, унда кўмир қатламларини ишлаш ер остида газга айлантириш ёрдамида амалга оширилади, бу ҳолда ёнар газ ҳам олинади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мамлакатимиздаги энг йирик Ангрен кўмир конини такомиллаштириш бўйича кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда, бу жараёнга хорижий инвесторлар ҳам жалб этилган. Модернизация кўмир қазиб олишда илғор технологияларни тадбиқ этиш, инновацион ва энерготежамкор усулларни қўллаб техник жиҳатдан эскирган ускуналарни алмаштиришни тақозо этади. Бунда кўмир қазиб олиш ҳажми икки баробарга ортади, яъни йилига 6,4млн. тонна кўмир қазиб олишга еришилди.



Download 367.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling