Ангренда “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Download 15.36 Kb.
|
ангрен охири
Ангренда “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди Ангрен шаҳридаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Судья ва ёшлар” мавзусида учрашув ташкил қилинди. Тадбирдан кўзланган мақсад вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёш авлод вакилларини қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашдир. Зеро, судьянинг мақсади нафақат содир этилган жиноятга ҳуқуқий баҳо бериш ва жазолаш, балки содир этиладиган жиноятни барвакт олдини олиш мақсадида давра суҳбатлари орқали ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш демакдир. Тадбирда жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди раиси Р.Раҳимжонов сўз олиб, таълим муассасаларида вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари, бу жараёнда “Оила-маҳалла-таълим-муассасаси” ҳамкорлигининг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Бу борадаги фаолиятни тизимли йўлга қўйиш, алоҳида эътиборга муҳтож оилалар фарзандларининг таълим-тарбиясини доимий назоратга олиш, ижтимоий хатар гуруҳи болаларига педагогик ёндашув мезонлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Тадбирда ёшлар ўртасида тадбиркорликни йўлга қўйиш бу борада уларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Яъни ёшлар тадбиркорлиги нима, юридик шахс ким, тадбиркорлик фаолиятини бошлашда фуқаролар билиши лозим бўлган бирламчи жиҳатлар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Учрашув якунида ўқитувчи ва талабаларни қизиқтирган кўплаб саволларга суд раиси томонидан батафсил жавоблар берилди. Download 15.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling