Аникланишича, фукаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро


Download 13.36 Kb.
Sana09.04.2023
Hajmi13.36 Kb.
#1346391
Bog'liq
Hujjat (2)


Фукаро М.Кодиралиевани суд қарорига кўра алимент пуллари ундирилиб берилмаётганлиги юзасидан килган мурожаатига куйидагиларни маълум қилинади.

Аникланишича, фукаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро

Судининг 25.01.2023 йилдаги қарорига асосан қарздор Кодиралиев Аваз Орифжон ўғлидан ундирувчи Қодиралиева Мафтуна Мухаммадамин қизи фойдасига икки нафар фарзанди моддий таьминоти учун ҳар ойлик топган даромадларининг 1/3 қисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими иш юритувига 27.01.2023 йил куни келиб тушган ва ижрога қаратилган. Давлат ижрочисининг 31.01.2023 йилдаги қарорига асосан қарздорнинг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чикиш хукуклари вақтинча чекланган. Шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида ваколатли

Идораларга сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларида унинг номида мулклари мавжудлиги аникланмаган. Алимент тўлашлиги ҳақида карздорни огохлантирилган, алимент мажбуриятини қисман бажариб келган, 01.04.2023 йил кунига карздорлиги

Ҳисобланганида 740.000 сўмни ташкил этган.

Алиментдан бўлган мажбуриятини қарздор қисман бажариб келган.

Карздор Учкўприк туман “Султонобод Боги Бустон” фермер хўжалигида ишлаётганлиги сабабли, 02.03.2023 йил куни алимент тўловларини Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тугрисида”ги Қонунининг 64-моддасига асосан иш хакидан 50 фоизига қаратилган.



Мурожаатингизни ўрганиш давомида қарздорнинг иш ҳақидан 27.03.2023 йил куни 740.000 сўм, алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг “Алоқабанк” томонидан очилган махсус хисоб рақаминга ўтказилди.
Download 13.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling