Аннотацияси
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
quduqlarni chuqurlik nasoslari y
Хулоса Нефть конларидаги маҳсулдор қатламларни сувланиш даражасининг ошиб кетганлиги механик ҳолатда қазиб олиш жараёнида, йиғиш ва товар нефтни тайёрлашда мураккабликларни келтириб чиқаради. Бундай турдаги мураккабликларга тескари турдаги катта қийматга эга бўлган ва қовушқоқ сувнефть эмульсияларининг пайдо бўлишидир. ШЧНлари ишлатиш жараёнларида содир бўладиган мураккабликлар ва уларни насосларнинг иш кўрсатгичларига таъсир этишини бартараф қилиш чораларини такомиллаштириш муаммолари бўйича кўпгина олимлар илмий иш олиб боришган. Республикамизда ишлатилаётган нефть конларини ишлатиш жараёнларини Кўкдумалоқ, Тошли, Шимолий Ўртабулоқ, Қуруқ, Жанубий Кемачи ва бошқа конлар мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, бу конларнинг ҳаммаси 70%дан- 95%гача сувланганлиги маълумдир. Қудуқларга ўрнатилган насос қайси турда бўлмасин юқори кўрсатгичли минераллашган сувли ва эмульсия муҳитда ишлатилади. Эмульсияларни пайдо бўлиш механизмида дисперсланган заррачаларда мустаҳкам адсорбция пардаси бир қатор моддалардан ташкил топади: кислота, паст ва юқори малекулали смола, асфальтенлар, парафинларни ва минералларни микрозаррачалардан ташкил топади. Бундай ҳолатни Шимолий Ўртабулоқ, Кўкдумалоқ ва Қуруқ ва бошқа конлардаги нефтнинг таркибида эриган ёки коллоид ҳолатида учратиш мумкинлиги таҳлил қилинган. Бундан ташқари нефтнинг 86 таркибидаги минераллашган қатлам сувлари, кальций ва магний ионлари эмульсияларини пайдо бўлишини кучайтиради ва эмульсияни пайдо бўлиш вақтини қисқартиради. Натрий хлор ионлари эса эмульсияларни пайдо бўлиш вақтини оширади. Шунинг учун қазиб олинадиган нефтнинг физик кимёвий хоссалари ва қатлам сувлари мустаҳкам сув-нефть эмульсияларни пайдо қилади ҳамда чуқурлик насосларини ишлатиш жараёнларига салбий таъсир кўрсатади. Эмульсиянинг энг муҳим хоссаларидан бири қовушқоқлик ҳисобланиб ва суюқликнинг қовушқоқлигини оширади ҳамда эмульсиянинг қовушқоқлиги адитиктивлик қонунига бўйсунмайди. Бундай ҳолат ҳам насоснинг иш режимига ва самарадорлик кўрсатгичларига салбий таъсир кўрсатиш ишлари таҳлил қилинган. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling